Ортиқча маҳсулдорлик тамойили Мулкка инвестициялар бундай инвестицияларга боғлиқ харажатлар қоплангандан кейин даромад келтириши керак.
Мулк элементлари ва уларга мулкий ҳуқуқларни тақсимлаш (мулкий ҳуқуқларни мақбул тақсимлаш) тамойили Мулкий ҳуқуқлар мулк объекти умумий қийматининг энг юқори даражасини таъминлайдиган тарзда модификация қилиниши (бирлаштирилиши, ажратилиши) керак.
2-мавзу бўйича топшириқ жавоблари Ўзбекистонда баҳолаш жараёни қандай қонунлар ва нормативлар асосида амалга оширилади ва бошқарилади? (рўйхат тузинг)
Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августда қабул қилинган «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги 811-I-сонли Қонуни.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Баҳоловчи ташкилотлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва кўрсатилаётган хизматлар сифати учун уларнинг масъулиятини ошириш тўғрисида» 2008 йил 24 апрелдаги ПҚ-843-сон қарори.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 апрелдаги ПҚ-843-сонли Қарори билан тасдиқланган «Баҳоловчи ташкилотлар ва баҳоловчилар тўғрисида»ги низом.
«Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида қонуни.
Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказишни ташкил этиш тартиби ҳақида Низом (ЎзР ВМ 2008 йил 28 июлдаги 161-сон қарори).
Баҳолаш фаолияти тўғрисидаги маълумотлар шаклини тўлдириш бўйича коидалар (ЎзРД МК 15.08.2008)
Ўзбекистон Республикасининг Ягона миллий баҳолаш Стандарти (АВ томонидан 04.06.2020 й. 3239-сон билан рўйхатга олинган Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 01.05.2020 й. 01/11-15/62-сон буйруғига 1-илова)
Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 01.05.2020 й. 01/11-15/62-сон "Ўзбекистон Республикасининг Ягона миллий баҳолаш стандартини тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 04.06.2020 й. 3239-сон билан рўйхатга олинган)
Умумий баҳолаш стандартлари олтита ҳужжатни ўз ичига олади: