8.6. Тайёр маҳсулот ва товарлар мавжудлиги сақланиш ва улардан самарали фойдаланиш даражасини текшириш. Маҳсулот (иш, хизмат) одатда маълум бир қийматда баҳоланади ва сотилади.
Баҳо - қийматнинг пулдаги ифодасидир. Унинг асосини у ёки бу маҳсулотни тайёрлаш билан боғлиқ ижтимоий зарурий меҳнат ташкил қилади. Тайёр маҳсулот (иш, хизмат) нинг сотиш қийматини белгилашда "Товар-моддий заҳиралар" номли 4-сон БҲМС дан фойдаланилади. Тайёр маҳсулотлар энг кам баҳода баҳоланиши керак: таннархда ёки соф сотиш қийматида.
Ҳисобот даври охирида маҳсулотнинг ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархини аниқлаш мумкин. Лекин маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилиши ҳар куни содир бўлади, шу сабабдан жорий ҳисобда маҳсулотни шартли баҳода баҳолаш керак. Тайёр маҳсулотларнинг оператив ҳисоби ишлаб чиқариш режа таннархида ёки шартнома баҳосида ёхуд чакана баҳода юритилади.
Материаллар ва маҳсулот (иш, хизмат) ларни ишлаб чиқаришда фойдаланадиган бошқа хом-ашё, агар улардан тайёрланган маҳсулот бозор (кундалик) нархида сотилса, қийматидан паст нарҳда арзонлаштирилмайди. Бироқ агар омборда мавжуд бўлган нарҳдаги материалдан тайёрланган тайёр маҳсулотнинг таннархи сотиш соф қийматидан ошиб кетса, материаллар сотиш соф қийматигача арзонлаштирилади. Бундай вазият-ларда материаллар қийматини ўлчашнинг мавжуд шаклларидаги энг яхшиси бўлиши мумкин.
Соф сотишнинг қиймати — ишлаб чиқаришни тугаллаш ва маҳсулотни сотиш билан боғлиқ бўлган бутлаш харажатларини чиқариб ташлаган ҳамда ТМЗ ни сотишнинг ҳисоб-китоб нархидир.
Соф сотишнинг қийматини аниқлаш мақсадида товар-моддий заҳираларни қайта баҳолаш-улар қийматини жорий қийматга мувофиқлаштириш мақсадида товар-моддий заҳиралар қийматини вақти-вақти билан аниқлаштиришдир.
Маҳсулот (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хом ашё ва бошқа материаллар, агар уларда тайёрланган маҳсулот жорий қийматида сотилса, таннархдан паст қилиб арзонлаштирилмайди. Бироқ, агар материаллар нархининг тушиши муносабати билан тайёр маҳсулот нархи пасайтирилса, яъни ушбу материаллардан тайёрланган тайёр маҳсулотнинг таннархи мазкур тайёр маҳсулотни соф сотишнинг қийматидан ошса, материаллар қиймати камайтирилиш лозим. Шунга ўхшаш материалларни сотиб олиш харажатлари соф сотишнинг қийматини баҳолашнинг энг ишончлиси бўлиши мумкин.
Корхоналарда маҳсулотнинг режа ва ҳақиқий таннархини ҳисобот даври якунида тартибга солиш керак. Ҳақиқий таннарх ҳисобот даври охирида аниқланади. Режа таннарх эса олдиндан белгиланади. Ҳисобот даври охирида ҳақиқий таннарх режа таннархдан кам ёки кўп бўлиши мумкин.
Тайёр маҳсулотлар қайси счетларда ҳисобга олинган бўлса, оғишишлар ҳам шу счетларда тежалган бўлса - қизил сторно усулида, ортиқча харажат бўлса - оддий сиёҳда акс эттирилади.