1-мавзу. Аудитнинг моҳияти, аҳамияти ва уни тартибга солиш 1-маъруза машғулоти



Download 1,08 Mb.
bet25/101
Sana11.04.2022
Hajmi1,08 Mb.
#544160
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   101
Bog'liq
Аудит маъруза матни тўлиқ

3-маъруза машғулоти
1.Асосий воситалар ҳисобдан чиқарилиши ва тугатилишини текшириш.
Чиқиб кетадиган асосий воситалар объектининг қиймати баланс ҳисобидан чиқарилади.
Аудитор асосий воситалар қуйидагилар натижасида корхона баланси ҳисобидан чиқарилишини текширади: а) тугатиш; б) сотиш; в) айирбошлаш; г) текинга бериш; д) устав сармоясига муассис улуши сифатида бериш; е) узоқ муддатли ижара (лизинг) шартномаси бўйича бериш; ж) камомад ёки йўқотишнинг аниқланиши; и) иштирокчилар таркибидан иштирокчининг чиқиб кетиши.
Асосий воситалар объекти қисман тугатилган ҳолатда унинг бошланғич (тиклаш) қиймати ва жамланган амортизацияси тегишлигича объектнинг тугатилган қисмининг бошланғич (тиклаш) қиймати ва жамланган амортизацияси суммасига камайтирилади.
Аудитор асосий воситалар объектларининг чиқиб кетишидан молиявий натижа (фойда ёки зарар) асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан олинган даромаддан уларнинг қолдиқ (баланс) қийматини, асосий воситаларнинг чиқиб кетиши билан боғлиқ бўлган билвосита солиқлар ва харажатларни чегириб ташлаш орқали аниқланишини текширади.
Асосий воситалар объектларининг чиқиб кетишидан кўрилган молиявий натижани (фойда ёки зарарни) аниқлашда илгари қайта баҳоланган асосий воситалар объектларини қўшимча баҳолаш суммаси, мазкур асосий воситалар объектини илгариги қўшимча баҳолашлар суммасининг илгариги арзонлаштиришлар суммасидан ошиб кетиши “Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар” счет бўйича заҳира сармоясини бир йўла камайтириш билан асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан олинган даромад таркибига киритилади.
Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши ва алмаштирилиши билан боғлиқ фойда ва зарарлар молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда тўғри акс эттирилганини текшириш хам аудиторнинг муҳим вазифаси ҳисобланади.
Аудитор асосий воситалар ҳисобдан чиқарилишини текшириш чоғида ҳисобдан чиқарилиш сабабини, муомаланинг мақсадга мувофиқлигини ва қонунийлигини аниқлайди. Бунда асосий воситаларни сотиш учун тузилган шартномалар, ҳисобдан чиқариш далолатномалари, асосий воситаларни қабул қилиш - топшириш далолатномаси, аналитик ҳисоб маълумотларидан фойдаланилади.
Аудитор асосий воситаларни ҳисобдан чиқаришда асос бўлган АВ-l ва АВ-3 шакллардаги далолатномалар маълумотларини текшириши лозим. Бу далолатномаларда ҳисобдан чиқарилаётган асосий воситаларнинг дастлабки қиймати ва эскириш суммаси акс эттирилади. Аудитор ҳисобдан чиқарилган асосий воситаларнинг инвентар карточкалари картотекадан олиниб, далолатномага илова қилинганлигига ишонч ҳосил қилиши керак. Шунингдек, асосий воситаларнинг турган ўрин бўйича инвентар рўйхатида ҳам тегишлича қайд қилинганлиги текширилади.
Амалдаги счётлар режаси ва уни қўллаш йўриқномасига мувофиқ, ҳисобдан чиқарилиш сабабидан қатъий назар (бепул бериш, устав капиталига ҳисса сифатида бериш, молияланадиган лизинг шартномаси бўйича бериш, табиий офатлар ва фавқулодда ҳолатлар, ўғриланиш ва камомад) асосий воситаларни ҳисобдан чиқариш бўйича барча муомалалар 9210 «Асосий воситаларнинг ҳисобдан чиқарилиши» счётида акс эттирилади.
Тўлиқ амортизация қилинмаган асосий воситаларнинг реализация қилинишидан кўрилган фойда (зарар) реализация қилинадиган асосий воситаларнинг бошланғич (тиклаш) қиймати, ҚҚС ҳамда сотиш харажатлари ва тушумларига тўғриланган, ойнинг l-санасига ҳисобланган эскириш ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.

Download 1,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish