1-мавзу. Аудитнинг моҳияти, аҳамияти ва уни тартибга солиш 1-маъруза машғулоти


Асосий воситаларни таъмирлаш харажатларини текшириш



Download 1,08 Mb.
bet26/101
Sana11.04.2022
Hajmi1,08 Mb.
#544160
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   101
Bog'liq
Аудит маъруза матни тўлиқ

2.Асосий воситаларни таъмирлаш харажатларини текшириш.
Асосий воситалар объектини ишчи ҳолатида сақлаб туриш уларни таъмирлаш (жорий, ўртача ва капитал тарзда) асосида амалга оширилади.
Жорий таъмирлаш - асосий воситалар объектини ишчи ҳолатида сақлаб туриш мақсадида амалга ошириладиган таъмирлашдир.
Ўртача таъмирлашда - таъмирланаётган агрегатни қисман ажратиш ва деталларнинг қисмларини тиклаш ёки алмаштириш амалга оширилади.
Ускуналар ва транспорт воситаларини капитал таъмирлаш - агрегатни тўлиқ ажратиб йиғиш амалга ошириладиган таъмирлашдир, базавий ва корпус деталлари ва узелларини таъмирлаш, барча эскирган деталлар ва узелларни алмаштириш ёки тиклаш ҳамда агрегатни йиғиш, созлаш ва синаб кўришдир.
Бинолар ва иншоотларни капитал таъмирлаш - базавий ва корпус деталлари ва узелларини таъмирлаш, барча эскирган конструкцияларнинг деталлари ва узелларини алмаштириш ёки тиклаш амалга ошириладиган таъмирлашдир.
Аудитор объектни ишчи ҳолатида тутиб туриш ва ундан фойдаланишдан келгусида олинадиган иқтисодий фойданинг белгиланган бошланғич суммасини олиш учун амалга ошириладиган харажатлар улар дахлдор бўлган ҳисобот давридаги харажатлар таркибига киритилишини текширади. Ишлаб чиқаришдаги асосий воситаларни ишчи ҳолатида сақлаб туришга доир харажатлар (техник кўрикдан ўтказиш ва ҳолатини яхшилашга оид харажатлар) ҳамда ишлаб чиқаришдаги асосий воситалар объектларининг барча турдаги таъмирланишини (жорий, ўртача, капитал тарзда) ўтказиш харажатлари маҳсулот (ишлар, хизматлар)нинг ишлаб чиқариш таннархига киритилади, маъмурий ва ижтимоий-маданий вазифаларни амалга ошириш учун мўлжалланган асосий воситалар объектлари бўйича эса - давр харажатлари таркибига киритилади.
Агар битта асосий воситада турлича фойдали ишлатиш муддатига эга бўлган бир нечта мустақил объектлар мавжуд бўлса, тиклаш чоғида ҳар бир бундай объектни алмаштириш, чиқиб кетиши ва мустақил инвентар объектини харид қилиш сифатида ҳисобга олинади.
Асосий воситалар фойдаланиш жараёнида уларнинг физик хоссаси ва йўқолиб боради. Уларни тиклаш учун корхона таъмирлаш ишларини ўтказиши мумкин.
Корхона асосий воситаларини таъмирлаш пудрат ёки хўжалик усулида бажарилиши мумкин.
Пудрат усулида бажарилганда корхона таъмирлаш - қурилиш ташкилоти билан пудрат шартномасини тузади. Хўжалик усулида эса таъмир ўз кучи билан амалга оширилади.
Иккала усулда ҳам таъмирлаш харажатлари ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобидан қопланади. Бунинг учун эса корхоналарнинг ҳисоб сиёсатига биноан махсус заҳира ташкил этилади. Заҳирага ажратмалар суммаси корхонанинг ўзи мустақил белгилайдиган меъёрий миқдорда ҳар ойда маҳсулот таннархига ўтказилиб боради.
Заҳирага ажратмалар суммаси ҳар бир ҳисобот йили охрида қайта кўриб чиқилади ва зарурат бўлганда янги молия йил учун ажратмалар миқдори кўпайтирилиши ёки камайтирилиши мумкин.
Заҳирага ажратмалар суммаси бухгалтерия ҳисобида 8910-"Келгуси давр харажатлари ва тўловлари резерви" счётида ҳисобга олиб борилади

Download 1,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish