Аудит режасини тайёрлагач аудитор аудит дастурини тузади. Дастурда аудит режасида келтирилган вазифаларга эришиш учун амалга оширилиши лозим бўлган аудит амалларининг батафсил тавсифи ёритилади.
Дастурга қўшимча равишда катта аудитор томонидан қуйидаги кўринишга эга бўлган асосий воситалар ҳисобининг текширувига оид саволнома ҳам тузилади. Бунинг натижасида аудит текширувини янада тартибли ўтказиш асосий воситаларнинг барча элементларини текшириш имкони юзага келади.
2-маъруза машғулоти 1.Асосий воситалар билан боғлиқ муомалаларни бухгалтерия ҳисобида тўғри акс эттирилганлигини текшириш. Асосий воситалар қуйидагилар натижасида корхона балансига киритилади:
а) капитал қўйилмалар тугаганидан сўнг тикланган объектни қабул қилиш-топшириш;
б) олди-сотди шартномаси бўйича объектни сотиб олиш;
в) устав сармоясига таъсисчи улуши кўринишида келиб тушиш;
г) текинга келиб тушиш (ҳадя шартномаси бўйича);
д) айирбошлаш;
е) товар-моддий заҳиралар таркибидан ўтказиш;
ж) узоқ муддатли ижара (лизинг) шартномаси бўйича олиш;
и) қиймати белгиланган асосий воситаларга капитал қўйилмалар;
к) асосий воситаларнинг ортиқча (ҳисобга олинмаган) объектларини аниқлаш.
Келиб тушган, ҳисобдан чиқарилган ва корхона ичида ҳаракатланган асосий воситаларнинг инвентар варақалари, тегишли ёзувлардан кейин ҳисобот ойининг охиригача, таҳлаб қўйилмасдан алоҳида сақланади. Бу шунинг учун зарурки, мазкур варақалар асосида асосий воситаларнинг ҳар ойлик эскириши ҳисобланади, бундан ташқари, жорий ой якунлангандан кейин ушбу ойдаги ёзувлари бўлган варақа асосий воситалар табақалаштирилган турлари бўйича гуруҳлаштирилади, ҳар бир тури бўйича қабул қилиниши ва ҳисобдан чиқарилиши айланмалари жамланади ва асосий воситалар ҳаракатини ҳисобга олиш варақаларига ёзиб қўйилади.
Асосий воситалар тўғри баҳоланганлигини текшириш лозим, зеро нотўғри баҳолаш нафақат умумий ҳолатни нотўғри акс этиши, балки қуйидагиларга олиб келиши мумкин:
эскириш нотўғри ҳисобланишига; солиқлар суммаси нотўғри ҳисобланишига; бухгалтерия (молиявий) ҳисоботда асосий воситалар қиймати нотўғри акс эттирилишига.
Асосий воситалар ҳаракати бўйича операцияларнинг аудиторлик текширувида қуйидагиларга алоҳида эътиборни қаратиш лозим:
асосий воситаларни Устав капиталига бадал сифатида ўтказишда уларнинг дастлабки қиймати, эскириши ва топшириш вақтидаги келишув нархи кўрсатилган рўйхат мавжудлиги.