1-мавзу. Аудитнинг моҳияти, аҳамияти ва уни тартибга солиш 1-маъруза машғулоти


Аудиторлик таваккалчилиги ва ички назорат тизимини баҳолаш



Download 1,08 Mb.
bet12/101
Sana11.04.2022
Hajmi1,08 Mb.
#544160
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   101
Bog'liq
Аудит маъруза матни тўлиқ

4.Аудиторлик таваккалчилиги ва ички назорат тизимини баҳолаш.
Аудитор аудиторлик текширувини режалаштириш жараёнида аудиторлик текширувини самарали ўтказиши учун етарли бўлган бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизими тўғрисида фикрга эга бўлиши лозим. Таваккалчиликни мақбул бўлган паст даражагача камайтириш учун керакли бўлган аудитор таваккалчилигига баҳо бериш ва аудиторлик муолажаларини ишлаб чиқиш мақсадида аудитор малакавий мулоҳазани қўллаши лозим.
Аудиторлик таваккалчилиги – бу аудиторлик текширувининг, мижознинг ички назорат тизимининг самарасизлиги, аудиторлар томонидан мижоз хатоларини аниқлай олмаслиги таваккалчилигини баҳолашдир.
Аудиторлик таваккалчилиги - аудитор томонидан субъектив равишда белгиланадиган, аудиторлик текшируви якунлари бўйича молиявий ҳисобот унинг ишончлилиги тасдиқланганидан кейин аниқланмаган жиддий бузилишларни ўз ичига олиши мумкинлигини эътироф этиш ёки аслида бундай бузилишлар молиявий ҳисоботда бўлмасада, унда жиддий бузилишлар мавжудлигини эътироф этиш эҳтимолидир.
Миқдорий усул аудиторлик таваккалчилигининг кўп сонли моделларини миқдорий ҳисоблашни фараз қилади. Булар ичидан энг оддийси:

Ат = Ст х Нт х Мт,


бунда:
Ат – аудиторлик текшируви ўтказилгандан кейин молиявий ҳисоботда аниқланмай қолган моддий хатоларни мавжуд бўлишлигини қабул қилиш тахмини тўғрисида аудиторнинг фикрини акс этувчи аудиторлик текшируви самарасизлиги таваккалчилиги (аудиторлик таваккалчилиги);
Ст – компания хусусиятлари билан боғлиқ бўлган таваккалчилик (соф таваккалчилик), яъни: ички назорат тизими самарадорлигини кўриб чиқишдан олдин, ҳисоботда белгиланган миқдордан юқори бўлган хатолар мавжуд бўлишлиги тахмини;
Нт – мижознинг ички (ички хўжалик) назорат тизими билан боғлиқ бўлган таваккалчилик;
Мт – тестлар ўтказиш муолажалари самарасизлиги билан боғлиқ бўлган таваккалчилик (муолажа таваккалчилиги) – тестлар ўтказиш жараёнида, аудитор учун қабул қилиниши мумкин бўлган миқдордан юқори хатоларни аниқланмай қолиниши тахмини.
Умумий аудиторлик амалиётида аудиторлик таваккалчилгининг мақбул тўпламига қуйидагича ёндашув ишлаб чиқилган ва улар инглиз тилидаги бош ҳарфлари бўйича қуйидаги формула кўринишида ифодаланган:

DAR = IR х CR х DR


DAR (Desired audit risk) – аудиторлик таваккалчилигининг мақбул тўплами;


IR (Internal risk) – ички хўжалик таваккалчилиги;
CR (Control risk) – назорат таваккалчилиги;
DR (Direction risk) – аниқланмаслик таваккалчилиги.
Халқаро амалиётда “Аудиторлик таваккалчилиги” деганда молиявий ҳисобот аҳамиятли нотўғри акс этилганда аудитор тегишли бўлмаган аудиторлик хулоса тақдим этилиши тушунилади. Аудиторлик таваккалчилиги уч таркибий қисмдан иборат: яъни, ажралмас таваккалчилиги, назорат таваккалчилиги ва аниқлаб бўлмаслик таваккалчилиги.



Download 1,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish