1-мавзу. Аудитнинг моҳияти, аҳамияти ва уни тартибга солиш 1-маъруза машғулоти


Аудитнинг умумий режаси ва дастурини тайёрлаш



Download 1,08 Mb.
bet10/101
Sana11.04.2022
Hajmi1,08 Mb.
#544160
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   101
Bog'liq
Аудит маъруза матни тўлиқ

2.Аудитнинг умумий режаси ва дастурини тайёрлаш.
Аудитор аудитни тахмин қилинаётган кўлами ва ўтказиш тартибини баён этган ҳолда, аудитнинг умумий режасини ишлаб чиқиши ва расмийлаштириши лозим. Аудит дастурини ишлаб чиқишда қўлланма бўлиб хизмат қилиши учун, аудит умумий режасининг ҳужжатли акс эттирилиши етарли даражада батафсил бўлиши керак, бунда унинг аниқ шакли ва мазмуни субъект катталиги, аудитнинг мураккаблиги ҳамда аудитор қўллаётган аниқ услубият ва технологияга боғлиқ.
Аудитор аудитнинг умумий режасини ишлаб чиқишда кўриб чиқиши талаб қилинадиган масалалар қуйидагилар:
Бизнесни билишлик;
Бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизимларини тушуниш;
Таваккалчилик ва муҳимлик;
Муолажалар тавсифи, муддати ва ҳажми;
Ишни мувофиқлаштириш йўналтириш, унга раҳбарлик қилиш ва шарҳлаш;
Бошқа жабҳалар.
Аудитор аудитнинг умумий режасини амалга ошириш учун керакли бўлган, режалаштирилган аудиторлик муолажаларининг тавсифи, муддати ва ҳажмини белгиловчи аудит дастурини ишлаб чиқиши ва ҳужжатли расмийлаштириши лозим. Аудит дастури аудитда иштирок этаётган аудитор ёрдамчилари учун йўриқномалар тўплами ҳамда ишни тегишли равишда бажарилиши ва акс эттирилиши юзасидан назорат қилиш воситаси сифатида хизмат қилади. Шунингдек, аудит дастури аудитнинг ҳар бир бўлими бўйича белгиланган вазифалар ва аудитнинг турли жабҳалари ёки муолажаларига ажратилган соатлар миқдори кўрсатилган вақт бюджетидан иборат бўлиши мумкин.
Аудит дастурини тайёрлаш жараёнида, аудитор ажралмас таваккалчилик ва назорат таваккалчиликлари аниқ баҳоланганлигини ҳамда моҳияти бўйича муолажалар билан таъминланадиган керакли бўлган ишончлилик даражасини кўриб чиқиши лозим.
Аудитнинг дастури аудит режасининг ривожланиши ҳисобланиб, текширувнинг ҳар бир аниқ бўлими учун керакли бўлган аудиторлик муолажалар рўйхатидан иборатдир. Аудиторлик дастурлар қуйидаги икки турда бўлади:
1) корхона ички назорат тизими тўғрисида маълумот тўплаш учун муолажалардан таркиб топган назорат тестлари дастури;
2) бевосита счетлардаги қолдиқлар тўғрисида маълумот тўплаш учун муолажалардан таркиб топган счетлардаги қолдиқларни текшириш дастури.
Аудиторлик дастури қуйидаги омиллардан таркиб топган:
1) аудиторларнинг ишлаш жадвали.
2) батафсил муолажалар.
3) аудит бўйича ишни назорат қилиш.
4) ходимлар.
Дастурда аудиторлик текширувини ўтказиш учун керакли бўлган ходимлар сони, улар ишининг ҳажми ва мазмуни белгиланади.
Одатда аудитни асосий аудитор, аудитор ёрдамчилари ва ассистентларидан иборат гуруҳ амалга оширади.
Молиявий ҳисобот моддалари тўғрилигини тасдиқлаш мақсадида миқдорий хатолар ва камчиликларни текшириш учун операциялар тестлари ишлаб чиқилади.

Download 1,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish