1-мавзу Ахлоқшунослик фанининг тадқиқот доираси, мақсади ва вазифалари.Ўрта асрлар мусулмон шарқи, янги давр Европа ахлоқшунослиги. Режа



Download 494,54 Kb.
Pdf ko'rish
bet36/39
Sana26.04.2022
Hajmi494,54 Kb.
#583754
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39
Bog'liq
Etika ma\'ruza matni

Этикет нима? 
Ахлоқий маданият яққол кўзга ташланадиган муносабатлар 
кўринишидан бири, бу — этикет. У купроқ шсоннинг ташқи маданиятини, 
ўзаро муносабатлардаги ўзини тутиш қонун-қоидаларининг бажарилишини 
бошқаради. Агар муомала одобида инсон ўз муносабатларига ижодий 
ёндошса, яъни бир ҳолатда бир неча муомала қилиш имконига эга бўлса, 
этикет муайян ҳолат учун фақат бир хил қоидалаштириб қўйилган хатти-
ҳаракатни тақозо этади. 
Этикетнинг қамрови кенг, у, маълум маънода, халқаро миқёсда қабул 
қилинган муомала қонун-қоидаларини ўз ичига олади. Масалан, сиёсий 
арбоб этикети, меҳмондорчилик этикети ва ҳ.к.этикетга риоя қилишнинг 
мумтоз намунасини биз тез-тез телевизор экрани орқали кўриб турамиз, 
Президентимиз Ислом Каримовга ҳорижий мамлакатлар элчиларининг 
ишонч ёрлиқларини топшириш маросимларини эсланг. Унда фақат бир хил 
ҳолат, ҳалқаро миқёсда ўрнатилган қоида хукмрон. Уни Президентнинг ҳам, 
элчиларнинг хам бузишга ҳаққи йўқ. Ёки жуда оддий, кичкина бир мисол: 
дастурхонда тановул пайти, пичоқни ўнг қўлда ушлаш замонавий 
меҳмондорчилик этикетининг катьий қоидаларидан бири саналади - уни 
бузиш атрофдагиларда ҳайрат ва истеҳзо уйғотади. Шу боис этикетни одат 
тусига айлантирилган, катьийлаштирилган муомала одоби дейиш ҳам 
мумкин.. 
Этикет — такаллуфнинг майда-чуйда жиҳатларигача ишлаб чиқилган 
одоб қоидалари сифатида ижобий, кишининг кўзини қувонтирадиган 
муомала ҳодисаси. Лекин, айни пайтда, у асл ахлоқий асосини йўқотган 
мажбурий мулозамат тарзида ҳам намоён бўлади: этикет қоидаларини 
бажараётган киши аслида ўз хохиш-ихтиёрига қарши иш кўраётган бўлиши 
ҳам мумкин. Бу жиҳатдан у мунофиқликнинг бир кўриншига айланади. 
Масалан, сиз эрталаб ишга шошилиб, дарвозадан чиқдингиз, дейлик. 
Рўпарангизда танишингиз ёки кўшнингиз учрайди. Сиз кўришиб, ҳол-аҳвол 
сўрашиб уни: «Қани уйга кирамиз, чой қиламиз, бир ҳангомалашамиз», деб 
ичкарига таклиф қиласиз. Лекин, аслида, сиз унинг уйга киришини асло 
истамайсиз, вақтингиз йўқ, ҳатто, шу учрашганда кетган вақтингазни ўйлаб, 
питирлаб турибсиз. Демак, сиз ўз истагингизга кириш, этикет-мулозамат 
юзасидан ёлгон гапларни айтасиз, хунук эшитилса ҳам начора - мунофиқлик 
қиласиз. Шунга қарамай, умуман олганда, этикет шахсга муайян тартиб-
қоидага, қандай ички руҳий шароитда бўлмасин, босиқликка, мулойимликка 
ва сабр-тоқатга ўргатиши билан аҳамиятлидир. 

Download 494,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish