СССР-Хитой муносабатлари. СССРни Хитой билан дўстлик алоқалари ортарди. Уни меваси 1924-йил 31-майда имзоланган Хитой-Совет битими ҳисобланади. Бу битим Хитойни мустақилликка биринчи қадами ҳисобланган. Хитой ўзининг янги тарихида биринчи маротаба тенг ҳуқуққа эга ва мустақил давлат дея тан олинди. Ўзининг буюк қўшниси томонидан бундай муносабатни Хитой чуқур миннатдорчилик билан қарши олди. Сун Ят Сен Хитойдаги Совет элчисига шундай дейди: “Икки давлат ўртасидаги умумий сиёсат бизга бошқа давлатлар билан тенгликни беради ва бизни сиёсий ва ижтимоий қулликдан озод этади”.
Бу даврда Хитойда милитаристлар ўртасида кураш кучая бошлади. Хитойдаги бу ҳолат чет эл империалистларига қўл кела бошлади. Хитойда иккита улкан ҳарбий гуруҳлар ташкил этилди. Ҳар бир гуруҳ ортида айнан бир чет эл давлати турарди. У Пей Фу бошчилигидаги Чжилий гуруҳи инглиз ва Америка пулларига таянарди, Чан Жтжо Ли бошчилигидаги Мукден гуруҳини эса япон капитали қўлларди. Фақатгина бир давлат ҳақиқатдан ҳам Хитой давлатига ачинарди. Бу Совет давлати эди. Сун Ят Сен ўзининг 1924-йил 11-октабрдаги халққа мурожаатида шундай дейди: “Эсингиздан чиқарманг, у ерда Россияда “Қўлингизни Хитойдан тортинг” чақируви эшитиляпти.” Бўлиши мумкин Европа давлатлари, Совет давлати Хитойдан олисда ва у ҳеч нарса қила олмайди дея бунга кулги билан қарашаётганди. Ҳамма гап шундаки, Москвадан эшитилаётган ҳайқириқларга масофа мавжуд эмас. Улар тезкор бутун ерни айланиб, ҳар бир ишчи қалбига етиб боради. Биз биламиз, Туркия учун СССРни ташвишланиши унинг душманлари билан курашишда қандай аҳамиятга эга бўлганлиги. Бу ташвишланиш ҳар қандай қуролдан ҳам кучли… Биз биламиз, Совет давлати ҳеч қачон ноҳақлик томон бўлмаган. СССР биз томонда экан, демак ҳақиқат ҳам биз томонда. Ҳақиқат эса ҳеч қачон мағлуб бўлмайди ва у зўравонлик устидан ғалаба қозонади.
Сун Ят Сен Хитой уруши тугамасидан, 1925-йил 12-мартда вафот этди. Ўлими олдидан у Совет давлати билан ҳамкорликда Хитойда миллий-эркинлик курашини ниҳоясига етказишни васият қилди. Ўлимидан бир неча соат олдин Сун Ят Сен СССРни Марказий ижро этувчи Комитетига хайрлашув саломини ва раҳматномасини юборди.
Сун Ят Сен ўзининг хатида шундай дейди: “Азиз қадрдонларим! Мен бундай ҳолатда ётибманҳамки, ҳаётим сизга, партиямга ва менинг давлатимга қаратилган. Сиз мустақил давлатлар иттифоқини бошқарасиз. Ленин қолдирган мерос ёрдамида империализм қурбонлари озодликка эришадилар. Мен гоминданга миллий-еркинлик курашини давом эттиришини васият қилдим. Шунинг учун партияга сиз билан доимий алоқада бўлишини тайинладим. Мен шу пайтгача қилган қўллаб-қувватлашингиз тўхтамаслигига ишонаман. Сиз билан ҳайрлашар эканман бир кун келиб СССР Хитойни озод ва буюк иттифоқдош тимсолида кўради”.
СССР ҳукумати жавоб хатида Хитой халқига чуқур тазия билдирди. Хатда шундай дейилган эди: Сун Ят Сен ҳаёти давомида Хитой халқига содиқ қолди ва унинг ғояси билан яшади. Бошлаган ишига мустаҳкам асос қўйди. Хитой халқини бошқа дунё халқлари билан тенг ҳуқуқлилигини эълон қилди ва ташқи сиёсатда биринчи қадамни Совет давлати билан иттифоқ тузиш эканини тасдиқлади.
Сун Ят Сеннинг издошлари унинг СССР билан алоқаларини сақлаб қолишига Совет ҳукумати умид қилади.