1-мавзу: Қадимги Шарқда халқаро муносабатлар ва дипломатия тарихи



Download 1,03 Mb.
bet25/42
Sana21.02.2022
Hajmi1,03 Mb.
#36367
TuriДиплом
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   42
Bog'liq
diplomatiya ma'ruza

6. Қадимги Рус дипломатияси

IX асрда Днепр бўйи ва унга туташ ҳудудларда Рус деб аталган давлат ташкил топади. Кийев Руси ҳукмдорлари бошқа давлатлар каби ўз ҳудудларини ҳар томонлама кенгайтиришга ҳаракат қилганлар. Шарқий Йевропа халқлари каби славянлар ҳам солиққа тортилган. Узоқ ўлкалар Волгабўйи, Каспий ва Қора денгизбўйи, Византия чегараларигача бўлган ҳудудларга асир ва ўлжалар учун юришлар амалга оширилган. (119 бет) IX аср охирига келиб, Рус давлати шундай мавқега эришдики, қўшни халқлар у билан ҳисоблашадиган бўлдилар.


Қадимги Рус давлати халқаро муносабатларга жуда эрта тортилган. Унинг жойлашган географик ўрни уни шунга мажбур қилган эди. Қадимги Рус давлати Қора денгизни Волх дарёси орқали Балтика денгизи билан, Днепр дарёси орқали Қора денгиз билан, Волга дарёси орқали Каспий денгизи билан, жанудан Болгар давлати ва Византия империяси билан, шарқда Хазар ҳоконлиги ва Волга Булғорияси билан, шимолдан Скандинавия билан чегарадош эди. Скандинавия халқлари билан эса қадимги Рус давлати сулолавий қариндошлиги бўлган. У йердан рус князлари ўзлари учун ёлланма қўшин таъминлаганлар, у йердан яна сайёҳат қилувчи варяглар доимо бошқа мамлакатларга келиб турган. Хазар орқали Ўрта Осиёга борадиган савдо йўли орқали руслар у йерларга мўйна ва асирларни жўнатар эдилар. Айни пайтда Хазар ҳоқонлари Рус ҳукмдорлари билан Днепр бўйи халқларидан олиқ йиғиш борасида кураш олиб борар эдилар.
Шарқий славян халқлари тарихида эса Византия билан қўшнилик муҳим рол ўйнаган. Қадимги Рус давлати Византия бозор вазифасини ўтаган бўлиб, рус князлари у йерга мовут, қул ва бошқа нарсалар жўнатсалар, у йердан қимматбаҳо матолар ва турли безак буюмлари келтирилар эди. Шоҳшаҳар (Византия пойтахти)да руслар Шарқий Рим имперяси маданияти билан танишганлар. Шоҳшаҳарнинг бойлиги ва безаклари босқинчиларни доимо ўзига ром этган. Русларнинг Византияга қарам бўлган Қора денгизбўйига ва Константинополга қилган юришлари IX асрдан - XI аср ўрталаригача давом этган.
Византия олдинги даврларданоқ рус йерларини ўз сиёсий тизимига қўшиб олишни, биринчидан, улар томонидан империяга бўладиган хавфни кучсизлантириш, иккинчидан, ўз манфаатлари йўлида русларни бўйсундиришни мақсад қилган эдилар. Шарқий халқларга нисбатан Византия ташқи сиёсатида ўша ҳудудларда яшовчи халқларни бир-бирига қарши қўйиш орқали уларнинг империяга хавфини камайтиришга ҳаракат қилганлар. Кийев князи Игорнинг замондоши Византия императори Константин Багрянародний “Давлатни бошқариш ҳақидаги” асарида ўз ўғлига Русларнинг Константинополга ҳужумини олдини олишда уларни кўчманчи печенеглар (қипчоқлар) билан уруштириб қўйишни маслаҳат берган. У асарида “Печенеглар империя билан яқин қўшничилик алоқаларида, уларни руслар юртига ҳужум қилишга кўндириш осонроқ. Агар рулар печенеглар билан уруш ҳолатида бўлсалар, чегараларидан ташқарига чиқа олмайдилар” деб ёзган эди. (120 бет) Иккинчи томондан 945-йилдаги Игорнинг Византия билан тузган шартномасига кўра, руслар Византия назорати остидаги Қримга болгарларни ўтказмаслик мажбуриятини олган эдилар. Игорнинг ўғли Святослав даврида эса Византия дипломатлари Дунайда ўзлари учун хавфли бўлган Болгар давлатига қарши курашда руслардан фойдаланишга ҳаракат қилганлар. Святослав Болгарияда мустақил сиёсат юритишни бошлаганларида византияликлар русларга қарши қипчоқларни юришга ундаганлар. Юртига қайтиб кетган Святослав иккинчи марта Византияга қарши юришида юнонлар томонидан гиж-гижланган қипчоқлар томонидан ўлдирилган. Бу нарса Кичик Осиёда Византияга қарши Варда Фоки бшчилигида қўзғолон бошланганида Святославнинг ўғли Владимирдан ёрдам сўрашга халақит бермаган. Владимир шартномани мустаҳкамлаш мақсадида Византия маликасининг қўлини сўраган. Владимир эса аҳдга кўра ўзи ва халқини христиан динига ўтказиши керак эди. Чўқинтирилиш византияликлар тарафидан русларни ўзларига вассалликаа боғлаш деб тушунилган. Византиянинг русларга қарши бу айёр сиёсати ўз самарасини берган. Кийев князлари мустақилликларини сақлаб қолганлар. Фақат Византия пойтахти вақтиначалик Болгария пойтахти Переяславетсга кўчирилган. Никифор Фоки вориси Иоанн Симисхи даврида византияликлар Святославни вақтинча бўлса-да, Дунай бўйларидан кетишга мажбур қилган. Кейинчалик руслар князи Владимир жўнатган қўшинлар Варда Фоки бошчилигидаги қўзғолонни бостиришда ёрдам берадилар. Аммо императорлар Василий ва Константин даврида шартнома шартлари бажарилмаган. Никоҳ ҳақидаги шартни бажарилиши учун руслар Қримдаги Херсонес шаҳрини қамал қиладилар. Бундай шароитда чўқинтириш орқали Византияга қарамлик ҳақида гап бўлиши мумкин эмасди. Византиядан мустақил равишда бундай сиёсат олиб бориш Ярослав давригача давом этган. 1043-йил рус элчиларининг Константинополда хафа қилинганлиги учун Ярослав денгиз тарафдан Константинополга юриш уюштиради. 1051-йили эса (121 бет) Константинопол черкови билан вақтинчалик алоқалар узилади. Шу йили русларда янги йепископ тайинланади. Шу вақтгача йепископ юнонлардан тайинланган бўлса, энди илк марта руслардан Илларион митрополит этиб тайинланади.
Христианлик қабул қилинганидан кейин русларнинг халқаро муносабатлари кенгаяди ва мустаҳкамланади. Қадимги Рус давлати нафақат Византия билан, балки католик динидаги бошқа Йевропа давлатлари билан ҳам тенг ҳуқуқли шерик сифатида ўзаро алоқалар олиб борадилар. Йилномалардаги маълумотларга кўра, Владимир Святославич атрофдаги давлатлар Полша ҳукмдори Болеслав, венгр қироли Стефан, чех қироли Андрих (Удалрих) лар билан тинч муносабатлар ўрнатган. Юқоридаги давлатларга Скандинавия халқларини ҳам қўшиш мумкин. Улар билан муносабатлар XI асргача давом этган.
Сиёсий муносабатлар никоҳ воситасида мутаҳкамланган. Полша қироли Болеслав Жасур Владимир Предеслав қизига уйланган, унинг вориси Казимир Владимирнинг бошқа қизи Мария Доброгневага уйланган. Ярославнинг кичик қизи Анасатасия венгр қироли Андрейга, катта қизи Йелизавета норвег қироли Гаролд Гардрадгатурмушга чиққан. Ярославнинг ўзи эса швед қироли қизи Олафа – Ингигердга уйланган эди.
Рус давлатининг қўшни халқлар билан муносабатлари доимий равишда ривожланиб борган. Ярослав умумий душман Полшага қарши курашда Герман қиролини ўз томонига тортишга ҳаракат қилган. Бу мақсадда 1043-йили пойтахт Госларга элчилик жўнатади. Элчилик билан бирга Ярослав рус княгинасини қиролга уйланиш учун таклиф қилади. Лекин элчилик ўз мақсадига эриша олмаган. Тез орада Ярослав қизини франсуз қироли Генрих I га турмушга беради.
Ру давлатининг халқаро муносабатлари характери Кийев князларининг қўшни давлатлар билан тузилган шартномаларда кўринган. Юнонлар билан тузилган уч шартнома сақланиб қолган. Булар, Олег тарафидан 911-йилда, Игорнинг 944-йилда, 971-йили Святославнинг юнонлар билан тузган шартномалар эди. Манбаларда яна Византия ва Волга Булғорияси билан тузилган шартномалар ҳақида ҳам маълумотлар берилади.
Юнонлар билан тузилган шартномалар қадимги рус давлатининг характерини кўрсатиб, у даврда рус князликлари ўртасидаги дўтлик алоқалари мустаҳкам эмасди. Шартномаларда ягона рус князлиги ҳақида гапирилмай, шаҳарларда вассал сифатида ҳукм юритиаётган князлар номидан умумий тарзда сўз юритилган. 944-йилда Игор ва юнонлар ўртасида юритилган музокаралар учун (122 бет) княз ўз хотини Олга, ўғли Святослав, иккита жияни билан бирга князлар номида 20 та вакил (уларнинг ичида иккита аёл бўлган) жўнатилган.
Шартнома ўзаро муносабатларни яхшилаш, бир-бирига ёқмайдиган ҳаракатлардан тийилиш, икки давлат ўртасида иттифоқ тузиш мақсадида тузилган. 911-йилги шартномага кўра, рус дружиначиларига ёлланма қўшин сифатида хизмат қилиш ҳуқуқи ҳақида эди. 944-йилдаги шартномага мувофиқ эса ҳарбий мажбуриятлар янада кенгайтирилади.
944-йилдаги шартнома Қрим ярим оролига русларнинг кириб келишига қарши тузилган эди. 911-йилги шартномага кўра эса, юнонларга денгиздан ҳужум қилинганида қайиқлари билан ёрдам беришлари керак эди.
Ўзаро урушларни тўхтатиш мақсадида шартномага ҳарбий асирлар ҳақидаги модда ҳам киритилган. Унда асирларни озод қилиш учун бериладиган овон пуллари кўрсатилган. Бу 911- ва 944-йиллардаги тузилган шартномаларнинг муҳим пунктлари эди. чунки руслар вақти-вақти билан сотиш учун асирлар олиб кетар эдилар.
Шартномалар ўзга давлат фуқароларининг давлат ҳудудида қандай фаолият олиб боришларини ҳам белгилаб берар эди. қўшни давлатга келган меҳмон ва савдогарлар ўзларининг расмий ҳужжатларига эга бўлишлари керак эди. бундай исбот элчилар учун олтин муҳрли, савдогарлар учун эса кумуш муҳрли ёрлиқ эди. мана шундай ҳолатдагина Византия ҳукумати меҳмонларни қўриқлашни ўз зиммасига олар эди. бундай ҳолатга қарамасдан, Константинополда келган меҳмонларга нисбатан асосан душман кўзи билан қарар эдилар. 944-йилдаги шартномага кўра, Рус йерларидан Константиполга жўнатилган элчилар албатта ёрлиқ билан таъминланиши керак эди. Ёрлиқда қанча одам ва кема кетаётганлиги, уларнинг тинчлик мақсадида кетаётганлиги кўрсатилган бўлиши керак эди. Русдан ёрлиқсиз келган кишилар (123 бет) Византияда ушлаб турилиб, Буюк князга бу ҳақида хабар берилиши керак эди. Агар мана шундай ҳолатда ушланган томон қаршилик кўрсатса, уларнинг ўлимидаги вазият учун жавоб берилмас эди. Элчи ва меҳмонларга Константинополга сафарлари чоғида жамоат тартибини бузиш қатъиян таъқиқланган. Пойтахтга келишлари билан улар рўйхатдан ўтишлари ва ўзлари учун ажратилган жойда яшашлари керак эди. меҳмонлар учун жой Константинопол атрофидаги авлий Мамонт монатсири яқинида жойлашган эди. Рус давлатидан келган элчилар ва меҳмонлар маълум бир дарвоза орқали ҳарбийлар кузатувида, 50 кишидан иборат гуруҳ кўринишида шаҳарга қўйилар эди. улар қуролсиз бўлишлари ва давлат амалдорлари назоратида остида ҳам бўлишлари керак эди. Бу давлат амалдори афтидан Византия ва Рус давлати орасидаги вакил бўлиб, савдо ишларини ҳам назорат қилган.
Ўзга юртдан келган меҳмонларнинг савдоси ҳам назорат қилинган. Уларга 50 солид олтин тангадан ортиқ қимматбаҳо матоларни сотиб олишга рухсат берилмас эди. Русларга Константинополда қишлаб қолишга рухсат берилмаган.
Пойтахтга келган руслар учун бу йерда уларга даъво қилиш ва текшириш тартиблари ўрнатилган. 911- ва 944-йилдаги шартномаларнинг катта қисми ана шу масалага бағишланган. Рулар Константинополда маҳаллий қонунлар билан эмас, балки рус қонунлари бўйича суд қилиниши керак эди.
Халқаро муносабатларда томонлар бир-бирларига ишонмаганликлари учун рус элчилари ва уларга тенглаштирилган меҳмонларнинг (савдогарлар) аниқ бир статуси белгилаб қўйилган. Меҳмонлар Константинополда бўлган вақтларида (уларга 6 ойдан ортиқ қолишга рухсат берилмаган) уларнинг харажатлари давлат томонидан таъминланган. Элчилар “слеб” ҳуқуқи (асосий воситаларнинг бепуллиги), бошқа меҳмонлар эса “ойлик” (нон, вино, балиқ, гўшт, мевлар) олганлар. Яна ҳаммомдан бепул фойдаланиш ҳақида ҳам кўрсатма бўлган. Элчилар ватанларига қайтаётганларида Византия ҳукуматидан керакли воситалар – якор, йелкан, парус ва бошқа нарсаларни талаб қилишлари мумкин эди. Византияга элчилар нафақат Буюк князликдан, балки бошқа кичик князликлардан ҳам келар эди. Уларнинг иерархиясини ўрнатиш зарурати туғилади. Биринчи ўринда Кийев князлиги, ундан кейин Чернигов, ундан кейин эса Переяслав князлиги турар эди.
Шартномалар қасамлар билан мустаҳкамланар эди. қасамёдлар турли сеҳрлар билан мустаҳкамланган. (124 бет)



Download 1,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish