5. Араб халифалиги даврида халқаро муносабатлар ва дипломатия
Араблар истилосининг бошланиши. Мадинанинг патриархал ва диний раҳбарлари қабилаларни ўзига тортиш, мусулмон аҳолидан умумий солиқ йиғиш ишига жиддий киришганлар. Эски қабилалар ўртасидаги рақобат яна янгидан авж олади. Янги русурслар учун кураш бошқатдан авж олади.
Бу даврда Шарқнинг йирик давлатлари кучсизланган эди. Эрон Сосонийларида бу даврда анархия авж олган бўлиб, Византия билан узоқ давом этган урушга тортилган, Византиянинг ўзида ҳам жиддий муаммолар кучайган эди. Шу билан биргаликда, Сурия ва Мисрдаги христианларнинг катта қисми Халкидон соборида (451-й) бидъатчи деб қабул қилинганлиги учун Византия православ черкови билан келишолмай қолган. Натижада ҳарбий-сиёсий ва диний эскспансияси учун арабларга имконият туғилади.
Олдин Макка ва Мадина назорати остида бўлган Ироқдаги христиан араблар ҳудудларига, Византиянинг Сурия провинсиясидаги арабларга қарши шахсан Муҳаммад (с.а.в.)нинг ўзи бир неча марта ҳарбий экспедитсиялар юборган эди.
Пайғамбар вафотидан кейинги дастлабки ҳарбий экспедитсиялар асосан диний мотивларда бўлган. Бу мақсадда ҳали диний таълимотда заиф бўлган араб қабилалари диний имонини мустаҳкамлаш мақсади бўлган. Бутун ярим орол бўйлаб бошланган бу истилолар жиҳод ва ҳалок бўлганлар жаннати бўлади деб эълон қилганлар.
Араблар истилоси ўзи билан бирга жуда катта халқ оммасининг бошқа ҳудудларга кўчишига сабаб бўлади. Дастлабки даврда араблар истилоси жуда муваффақиятли равишда амалга оширилган ва буни араблар Худонинг марҳамати деб тушунганлар.
Диндан қайтган даҳрийлар билан жанг олиб бориши билан шуҳрат қозонган Холид ибн Валид 633-йилда Ироқни босиб олишни бошлаган. Тез орада Сосонийлар империяси таркибидаги араблар яшовчи Лахмид вассал князлиги пойтахти Хира босиб олинади. Шу йили араб отлиқ аскарлари Жанубий Сурияга қараб муваффақиятли юришларини амалга оширган. 636-йили араблар Ярмук дарёси бўйида Византия императори Ираклий устидан муҳим ғалабага эришадилар. Суриядаги провинсияларни назоратда тутиб туриш имконияти йўқлигини кўрган Византия у йердан Кичик Осиёга кетишга мажбур бўлади.
Шундан сўнг араблар бутун кучларини Ироқ томонга қараб йўналтириш имкониятига эга бўлганлар. Тигр дарёси бўйида жойлашган форс пойтахти Ктесифон 637-йил июл ойида босиб олинади ва араблар жуда катта ўлжа оладилар. Форс саройи амалдорлари қўшин билан Эроннинг ички ҳудудига чекинишга мажбур бўлади. 641-йили араблар Византиянинг бой провинсияси бўлган Мисрни эгаллайдилар. Монофизитст йепсикопларининг буйруғи билан мисрликлар кўпчилик қисми арабларга қаршилик кўрсатмайдилар ва ҳатто Византияга қарши қўзғолон кўтарадилар.
Мисрнинг босиб олиниши билан мусулмонларга денгиз йўли очилади ва шу билан биргаликда қўшин учун харажат ва озиқ-овқат манбаи таъминланади. Натижада Шимолий Африка ва Юқори Мисрда христиан подшолиги бўлган Нубияга йўл очилади.
Биринчи халифалар
Абу Бакрнинг халифалиги атиги икки йил мавжуд бўлган. Аммо шу икки йил ичида ҳам тинимсиз равишда урушлар олиб борилган. У бутун фаолияти давомида Пайғамбарнинг ҳақиқий ўринбосари эканлигини исботлашга ҳаракат қилган. Жамоатнинг розилиги билан у ўзининг ўринбосари сифатида маккаликлар орасида биринчилардан бўлиб исломни қабул қилган, серғайрат Умар ибн Хаттобни тайинлайди.
Истилоларни давом эттириш учун давлат бошқаруви тизимини қайта мукаммалаштириш керак эди. Ҳазрати Умар даврида яҳудийлар ва христианлар солиққа тортилади. Улар ўз динларини ва мулкларини сақлаб қолишлари мумкин, лекин солиқ тўлашлари шарт эди. Афтидан бошқа мусулмонларга нисбатан Миср энг солиқ тўлайдиган регион эди. Яҳудийлар, несториан ва монофизитларга нисбатан диний бағрикенглик сиёсати қўлланилган. Буларни ўз томонига тортишда Византия саройи ва православ черковининг уларга нисбатан камситиш сиёсати муҳим рол ўйнаган. Бундай бағрикенглик бутун “Аҳли китоб” оламига нисбатан қўлланилган. Бундай бағрикенгликнинг бир шарти бор эди, у ҳам бўлса динга кирмаганлик учун солиқ тўланиши керак эди. бундай бағрикенглик Персиядаги зардуштийларга ҳам қўлланилган. Бу сиёсат эса арабларнинг бу йерлардаги истилоларини йенгиллаштирган.
Жанубий Арабистон ярим оролида яшовчи христиан-араблар ва яҳудийлар ярим оролдан ҳайдаб чиқарилади. Уларга компенсатсия сифатида янги босиб олинган ҳудудлардан йерлар ажратилади. Ҳеч бир мусулмон қулликка туширилмаслиги керак эди. Босиб олинган Арабистон ярим ороли аҳолиси алоҳида йерларда яшашлари керак эди. Улар ўз динларини, тилларини ва касбларини сақлаб қолишлари мумкин эди. бўйсундирилган ҳудудлардаги аҳоли исломни қабул қилмаган бўлса, улар қўшинда хизмат қилиш ҳуқуқига эга бўлмаганлар. Улардан ўз ҳудудларида тинч яшашлари учун солиқ тўлаш талаб этилган. Араб истилочилари дастлабки даврда маҳаллий бошқарув тизими ва бюрокартик аппаратни савлаб қолганлар. Византия ва форс тангалари муомалада бўлишига рухсат берилган. Қоидага кўра, мусулмон қўшини саҳрога яқин ҳудуддаги Ироқ шаҳарлари Куфа ва Басрада, Мисрдаги Фустатда, Тунисдаги Қайрувонда жойлашган, Сурияда эса маҳаллий шаҳарлардаги хонадонларга жойлаштирилган. Ушбу лагерларда кейинчалик ислом сивилизатсиясининг муҳим марказлари бўлган йирик шаҳарлар қад кўтарган. Ҳар бир провинсиянинг тепасида қўшинга бошчилик қилувчи амир турган. Амир қўшинга қўмондонлик қилиш бирга маҳаллий аҳоли устидан раҳбар ва диний бошлиқ ҳам эди.
Халифа Умарнинг амалга оширган энг муҳим тадбирларидан бири бу ара-мусулмонларни рўйхатга олиши бўлган. Бу пўйхатга эркак аҳоли билан бирга аёллар ва болалар ҳам киритлган. Ҳар бир мусулмонга ҳолатига қараб диний одатларни бажаришдан тортиб, давлат амаллари ҳам тарқатилган. Халифа араб бўлмаган аҳолини ҳам агар у исломни қабул қилган бўлса, қўшинга олинишини қонунлаштирган.
Франк тарихчилари Буюк Карл ва Бағдод халифаси Хорун ар-Рашид ўртасидаги элчилар алмашинуви, уларнинг бир-бирларига юборган совғалари ҳақида маълумот берадилар. Франклар арабларни қадимдан билганлар. VII аср 30-йиллари бошида араблар улкан давлат барпо этганлар. У ўзининг ҳудуди ва ривожланиши жиҳатидан Рим империясидан улкан бўлган, Пиреней ярим оролидан Ғарбий Ҳиндистонгача, Кавказ ва Ўрта Осиёдан Яман ва Африка саҳроларигача чўзилган бўлиб, халифалик тангалари энг узоқ Қадимги Дунё ҳудудларгача кириб борган. Араб халифалиги дипломатик алоқалари Хитойдан энг чекка ғарбий ўлкаларгача йетиб борган. Умавийларнинг маркази бўлган Дамашқ дунёнинг машҳур пойтахтларидан бири бўлган. Ўзининг маданияти, бошқарув тартиби, ташқи алоқаларни қабул қилиш жиҳатидан Византия ва қисман Эрон сосонийларининг таъсири остида бўлган.
Йирик халифалик ташкил этган Умавийлар сулоласи тез орада ағдарилади. Унинг ўрнини маркази Бағдод бўлган Аббосийлар эгалладилар. Аббосийлар саройида Эрон анъаналари устунлик қилган. Аббосийларнинг деспотик ва бюрократик тизимга асосланган мураккаб бошқарув тизимида ташқи алоқалар муҳим ўрин тутган. Бош вазир девонига бўйсунган девонлар ичида “девон-ар-рисолат” – ташқи ишлар вазирлиги муҳим ўрин тутган. У ўзининг ўзига хос ишлаш тамойили ва қабул қилиш тартиблари шаклланган эди. Бироз кейинги даврга оид манбалар – XI асрга оид сиёсий трактатлар ва мемуарларда Шарқда узоқ вақтгача сақланиб қолган аббойсийлар дипломатиясига оид қабул маросимлари ҳақида маълумот қолдирган. Абулфазл Байҳақий мемуарида элчилик ҳақида қуйидагича маълумот қолдирган. Элчи сифатида бошқа давлатга икки шахс жўнатилган: улардан бири сарой зодагони, иккинчиси эса уламолардан танланган. Уларга иккита мактуб берилган. Биринчиси элчилик юборилаётган давлат ҳукмдорига жўнатилган. Мактуб Қуръон оятлари билан бошланиб, икки давлат ҳукмдорлари титуллари эслатиб ўтилгач, элчилар ва уларнинг ваколатлари битилган. Мактуб сўнггида элчиларини узоқ ушлаб турмаслик ва уларни имкон борича тезлик билан ортига қайтариб юбориш илтимос қилинган. Биринчи элчига берилган мактуб қуйидаги сўзлар билан бошланган: “У бизнинг қардошимиз ва бизнинг ишонганимиз”. Унда элчига кўрсатмалар берилган. Элчи ҳукмдорга ўз ҳукмдори саломи ва совғасини топширган. Ўзига берилган матндаги ваколат бўйича музокара олиб борар, берилган ваколатдан ортиқча ҳаракат қилиши мутлақо мумкин эмасди. Ҳукмдор шартномага имзо чекмаган тақдирда, музокараларни давом эттириши, бу ҳақида ўз ҳукмдорига хабар бериши ва бундан кейин қандай ҳаракат қилиши ҳақида янги кўрсатма олиши керак эди. Агар шартнома тузилса, элчи чет давлат ҳукмдоридан ўғли ва яқинлари билан биргаликда қасам ичиши талаб қилинган. Элчига берилган энг муҳим вазифалардан бири совғаларни эгаларига тўғри тарқатиш эди. Совғаларнинг бир қисми давлатга келинган пайтда, иккинчи қисми миссия муваффақият билан тугаллангач тарқатилган. Элчида совғаларнинг асосий қисмини қимматбаҳо мато ва идишлардан рўйхат бўлар эди. Элчилар амалдорлари ичида совғаларни сақлашга масъул махсус амалдор бўлган.
XI асрга мансуб бўлган бошқа бир манба Низом ул-мулкнинг “Сиёсатнома” асарида элчиликка бағишланган махсус бўлим мавжуд. Ушбу трактатда маълумот берилишича, элчилик ўзга мамлакат чегарасига келгач, махсус хабарчи орқали ҳаъйат неча кишидан иборат эканлиги ҳақида хабар берилиши керак эди. Элчилар махсус кузатувда олиб борилиб, улар йўлда турар-жой ва озиқ-овқат билан таъминланиши керак эди. Элчилар гарчи душман давлатдан келаётган бўлсалар ҳам ҳақоратлаш ёки таҳқирлаш мумкин эмасди. Қуръонда бу ҳақида бундай оятлар мавжуд эди: “Элчида фақат бир масъулият мавжуд – тўғри хабар бериш”.
Низом ул-Мулкнинг таъкидлашича, ҳукмдорлар бир-бирларига элчи жўнатганларида ошкора мақсадлар билан бирга яширин мақсадлари ҳам бўлар эди. “Улар (элчилар) йўлларнинг аҳволи қандайлигини, кечувлар ҳақида, дарёлар, дарё кечувлари, бу йердан қўшин ўта оладими, йўқми, қайерда бошпана барпо этиш мумкинлиги, қўшни давлат ҳукмдорининг қанча қўшини бор, уларнинг қуролланиши қандай ва сони қанчалигини билишни, ҳукмдорнинг меҳмондўстлиги ва мажлислари ҳақида, амалдорлар тартиби қандайлигини, уларнинг иш юритиш тартибини қандайлигини, тўп ўйнашлари, ов қилинадиган жойлар, аҳолининг ахлоқи, уларнинг турмуш тарзи, камбағалларга хайр-эҳсоннинг қандайлигини, кўз ва қулоқлари ҳақида, одатларининг қандайлигини билишни, мукофотланишнинг қандайлигини билишни, ҳақсизлик, ҳақликни ва бошқа маълумотларни ўрганишни истар эдилар. Ҳукмдор ёшми-қари, ақлли ёки жоҳилми? У мамлакатни вайрон қилаяптими ёки гуллаб-янатмоқдами? Унинг қўшини йетарлими ёки камми? Халқи бой ёки камбағалми? Аҳоли иш билан бандми ёки танбалми? Вазири мансабига лойиқми ёки йўқми, диндор, религиозен ли, омборини тўлдира олганми? Мамлакат аҳолисини бошқаришга қодирми ёки йўқми? У олимларга нисбатан сахийми ёки хасисми? Улар нимадан нафратланади ёки нимани яхши кўришади? Ҳукмдор спиртли ичимлик ичаётганида киришимлими, қувноқми ёки йўқми? Халққа ҳамдардми ёки йўқми? Жиддий ишлар билан шуғулланадими ёки ўйин-кулгуга муккасидан кетганми? Фаолиятини жангчилар орасидами ёки аёллар орасида ўтказадими?” каби мақсадларни ўрганишга ҳаракат қилганлар.
Буларнинг барчасидан византия элчилик анъаналарини ва сосонийлар элчилик қабул маросим куртакларини кўришимиз мумкин. Буларнинг барчаси Шарқда гуллаб-янаган. Ғарб давлатларининг Қурдоба халифалиги билан ўрнатилган кўплаб элчилик алоқалари, салиб юришлари натижасидаги тўқнашув ва музокаралар натижасида шарқнинг маданий жиҳатдан нисбатан қолоқ бўлган Ғарбга таъсири кучаяди. Франк тарихчиларининг Буюк Карл ва Хорун ар-Рашид ўртасидаги элчилик алоқалари кўпроф афсонага асосланган. Шарқ тарихчилари Аббосийларнинг турли мамлакатларга борган кўплаб элчиликлари ҳақида маълумот берсалар-да, Буюк Карлга юборилган элчилик ҳақида лом-мим дейилмаган, ҳатто бундай ҳукмдор борлигини билмаганлар ҳам. Аммо Шарқдан франклар давлатига савдогарлар жуда кўп марта келганлар. Улар асосан яҳудийлардан иборат бўлиб, Ғарбий ўлкаларга ноёб маҳсулотлар келтирганлар. Улар бир сайёҳатларида ҳатто фил келтирганлар. Бу нарса у йерда катта шов-шув уйғотиб, франк йилномачилари ҳатто филнинг ўлим санасини ёзиб қолдирганлар. Афтидан шарқ савдогарларининг бу йерларга келиши халифалик элчилиги ҳақидаги афсоналарнинг тқўилишига баҳона бўлган бўлса керак.
Хорун ар-Рашид ҳукмронлиги даври
Хорун ар-Рашид 763-йил Рейсда туғилган. У халифа Маҳдийнинг (775-785) учинчи ва яманлик ал-Хайзуран исмли канизагидан иккинчи фарзанди эди. Халифа унга 775-йил озодлик берган ва унга уйланган эди. Ал-Хайзуран ўғлининг тақдирида катта рол ўйнаган. Кўп никоҳлик ва халифанинг турли халқлардан бўлган хотинлари одатда канизаклар бўлган. Ушбу канизаклар халифалик саройида жуда кўп интригалара уюштириб, ҳар бир канизак ўз ўғлини тахтга валиаҳд қилишга ҳаракат қилар эдилар. Улар ичида интригалар уюштиришда моҳир бўлган ал-Хайзуран Хорун ар-Рашид тақдирида муҳим рол ўйнаган.
Хорун ар-Рашиднинг ёшлиги халифалик саройида бичилган ва озод қилинган мавалилар (арабларга бўйсундирилган ва исломни қабул қилинганлар шундай аталган) орасида ҳашаматли ўтган. Хорун ар-Рашиднинг тарбияси эронлик Бармоқийлар сулоласидан бўлган Яҳё ибн Холидга топширилган. Бармоқийлар форс сулоласидан келиб чиққан бўлиб, аббосийлар халифалиги даврида давлатнинг иқтисодий ва маданий ҳаётида муҳим рол ўйнаганлар. “Бармоқ” сўзи Балхдаги будда монастири ёнидаги роҳиблари авлодлари деган маънони билдирган. Бармоқ уруғи исломни қабул қилганлар ва давлатда юқори мансабларда фаолият олиб борганлар, айниқса Холид ва унинг ўғиллари ал-Фадл ва Яҳёлар деярли давлатни бошқарганлар. Бармоқийлар сулоласидан бўлган Холид халифа ал-Маҳдийнинг маслаҳатчиси бўлган, унинг ўғли Яҳё эса ёш шаҳозданинг тарбиячиси бўлган.
Хорун ар-Рашид ёшлигидаёқ Византияга қарши иккита юришга расман бошчилик қилган. Бу юришга юксак рутбага эга бўлган ҳарбийлар ҳам қатнашганлар. Бу юришлар унинг онаси ва Яҳё томонидан уюштирилган бўлиб, унинг мавқеини кўтариш ва тахт йўлидаги ҳаракат учун эди. 779-780-йиллардаги илк юриш пайтида араблар Самали шаҳри ва қалъасини босиб олганлар, 781-782-йиллардаги иккинчи сафарда эса араблар биринчи марта Босфор бўғозигача йетиб борганлар. Ушбу ҳарбий сафардан кейин Хорун ар-Рашид Ифрикия (ҳозирги Тунис), Сурия, Арманистон ва Озарбайжон ҳокими, ўз регенти Яҳё билан биргаликдаги девони эса “элчилик девони” (девони ар-расоил) деб аталган. Афтидан бу воқеадан кейин у энг юқори мансабларга кўтарилган бўлиши ва ўз акасидан кейин (Маҳдийнинг бошқа ўғли Мусо) тахтга иккинчи ворис даражасига кўтарилган.
Ал-Хайзуран ва Яҳёнинг найранглари натижасида халифа ал-Маҳдий Хорун ар-Рашидни ўз вориси деб эълон қилади. Бу мақсадни амалга ошириш учун Гурганга Мусонинг ҳузурига кўндириш учун боради. Лекин Мусонинг тарафдорлари ғафлатда қолмайдилар. Йўлда ал-Маҳдий сирли равишда вафот этади. Бундан халифа саройи бошқарувчилари фойдаланишга ҳаракат қилиб, Мусони ал-Ходий номида тахтга ўтқазишга ҳаракат қиладилар. Бағдоддаги Мусога қарши кучлар ҳаракати бостирилиб, Хорун ар-Рашидни тахтдан воз кечтириш учун қамоққа ташланади. Хорун ар-Рашидни ҳокимият учун курашида умид уйғотган Яҳёнинг ҳаёти ҳам хавф остида қолади. Ал-Ходий тарафдорлари уни куфрда айблаб, ўлим хавфи билан таҳдид қиладилар.
786-йили ал-Ходий ҳам сирли равишда вафот этади. Унинг ўлимида ал-Хайзуран ва Яҳёни айбловчи миш-мишлар тарқалади. Энди Хорун ар-Рашид учун тахт йўли очилади. Унинг ҳукмронлиги дастлабки йилларида ҳокимият тўлалигича Яҳёнинг қўлида бўлади. Яҳё Хорун ар-Рашиднинг биринчи вазири этиб тайинланади. Бошқа фарзандлар ал-Фадл ва Жаъфар ҳам Яҳё каби ал-Хайзураннинг ҳаракатлари туфайли 17 йил давомида ҳокимиятда қоладилар. Ал-Ходийнинг сирли ўлими кейинчалик ал-Ғазалийнинг (1058-1111) маълумот беришича, Хорун ар-Рашиднинг ҳокимиятни эгаллашини узурпаторча ҳаракат деб ҳиоблаш мумкин эди.
Хорун ар-Рашиднинг ҳукмронлиги даври олтин аср деб кўкларга кўтарилган бўлса-да, у даврда империянинг кичик вилоятларида жуда кўплаб қўзғолонлар кўтарилган. Ҳатто бу қўзғолонлар Бағдодда ҳам кўтарилган. Мамлакатни марказлаштиришга қарши ғарбий ўлкалар ҳиобланган Испанияда (Андалусияда) Умавийлар ҳукмронлиги давридаёқ қўзғолонлар бошланган эди. 788- ва 794-йиллар Мисрда аббосийларга қарши икки марта қўзғолонлар кўтарилган. Унинг сабаби ктта солиқлар ва кўплаб ҳашар ишлари эди. Бу қўзғолонлар Ифрикияга жўнатилган қўшин томонидан бостирилади. Ушбу қўшиннинг бошлиғи қаттиқўллиги билан шуҳрат қозонган аббосийларнинг бу йердаги ноиби Харсама ибн Аъян эди. шу билан биргаликда шимолий Африкадаги барбарлар ҳаракатини бостириш ҳам қийинчлик туғдирган эди. 789-йили Мароккода маҳаллий Идрисийларнинг ҳокимияти ўрнатилади. Бир йилдан кейин эса Ифрикия ва Жазоирда – Ағлабийлар ҳокимияти ўрнатилади. Харсама 794-795-йилларда Қайравондаги (Тунис) Абдуллоҳ ибн Жаруда исёнини бостиришга муваффақ бўлади. Аммо 797-йил Шимолий Африкада яна бир исён бошланади, Хорун бу исённи бостиришга қийналади ва қўзғолончилар билан келишишга мажбур бўлади. Шартномага кўра, маҳаллий амир Иброҳим ибн ал-Ағлабийнинг чекланган ҳокимияти ўрнатилади ва халифаликка ҳар йили 40 минг динор солиқ тўлаш мажбуриятига келишади.
Империядан алоҳида бўлган Яманда ҳам аҳвол оғир эди. Ямандаги ноиб Ҳаммад ал-Барбарнинг золим сиёсати 795-йилда Хайсама ал-Ҳамдамий бошчилигидаги қўзғолонга олиб келади. Қўзғолон йетти йил давом этган ва охир-оқибат қўзғолон йўлбошчиси Бағдоддга олиб келиниб, қатл қилинади.
Сурияда ҳам 796-йилда қўзғолон кўтарилган ва халифа ўзининг вазири Бармоқийлардан Жаъфарни жўнатишга мажбур бўлади. қўзғолон шафқатсизлик билан бостирилган. Ат-Табарийнинг маълумот беришича, Суриядаги қўзолонннинг сабаби Хорун ар-Рашиднинг Бағдоддан Раққага, Йевфрат орқали Византияга қарши юриш учун кетаётган эди.
Халифаликнинг шарқий ҳудудлардаги норозилиги баъзан Али оппозитсияси, баъзан эса хорижийлар ҳаракати сифатида намоён бўлар эди.
792-йили Али тарафдорларидан Яҳё ибн Абдуллоҳ бошчилигида Дайламда қўзғолон кўтарилади. Қўзғолон маҳаллий феодллар тарафидан қўллаб-қувватланади. Хорун ар-Рашид Дайламга ал-Фадл бошчилигидаги қўшинни жўнатади. Қўзғолон дипломатик йўллар билан бостирилади. Қўзғолончиларга умумий авф берилади ва натижада қўзғолончилар билан келишувга эришилиб, Яҳё ҳукуматга топширилади ва қамоққа ташланади.
Аббосийларга жиддий хавф ҳокимият остида бўлган Ироқ, Эрон, Арабистон ва Шимолий АФрика мамлакатларида мавжуд бўлган хоридийлар ҳаракати эди. Хорижийлар ўзларининг исломни тозалаш йўлидаги қатттиққўл ҳаракатлари билан ажралиб турар эди.
Хорун ар-Рашид учун энг катта хавф Шимолий Африка, Шимолий Месопотамия ва Сейистондаги хорижийлар ҳаракати эди. Месопотамиядаги хорижийлар ҳаракатига 794-йилда ал-Волид аш-Шарий эди. у Нисибинни босиб олиб, у йердаги ал-Жазира қабиласини ўз томонига оғдириб олади ва Хорун ар-Рашид у йерга Язид аш-Шайбоний бошчилигидаги қўшинни жўнатади ва қўзғолончилар бўйсундирилади. Бошқа бир қўзғолон 795-йили Сежистонда Ҳамза аш-Шарий бошчилигида кўтарилиб, Кермон ва Форсга тарқалади. Хорун ар-Рашид бу қўзғолончилар билан ҳам умрининг охиригача курашишга мажбур бўлади. VIII аср охири - IX аср бошларида Хуросон ва Ўрта Осиёнинг баъзи ҳудудларида халифаликдан ажралиб чиқиш ҳаракатлари кучайиб кетади.
Халифалик ҳудудларидаги нотинчлик Хорун ар-Рашидни Византияга қарши юришлар қилишдан тўхтатмаган. Византияга қарши юришлар уюштиришни Хорун ар-Рашид ўзининг диний бурчи деб ҳисоблаган. Византия ва араб қўшинларининг ўзаро уруши деярли ҳар йили давом этиб, бу юришларнинг кўп қисмида шахсан халифа иштирок этган. Юришлар давомида маъмуриятда чегара вилоятларида шаҳар-қалъаларни мустаҳкамлаш масалалари билан шуғулланадиган мансаблар ҳам сўнгги юз йилликларда муҳим рол ўйнаган. 797-йили Византиядаги ички нотинчлик ва болгарлар билан урушдан фойдаланиб, ас-Сафсаф қалъасини эгаллайди ва империянинг ички ҳудудларигача бостириб киради. Императритса Ирина ёш ўғлининг регенти бўлиб, кейинчалик ҳукмдор (797-802) бўлиб, Хорун ар-Рашид билан тинчлик битимини тузишга мажбур бўлади. кейинчалик 802-йили император алмашгач, Никифор ҳарбий ҳаракатларни бошлайди. Хорун ар-Рашид Византияга қарши ўғли Қосим бошчилигида, кейинчалик эса шахсан ўзи бошчилигида юриш уюштиради. 803-806-йилларда араб қўшинлари Геракл, Тиана билан биргаликда Византиянинг кўплаб ҳудудларини босиб олади ва Анқарагача йетиб боради. Ғарбдан болгарларнинг ҳужуми натижасида араблардан бир неча маротаба мағлубиятга учрагач, Никифор араблар билан ҳақоратли шартномани тузишга мажбур бўлади ва халифаликка солиқ тўлашга мажбур бўлади.
Ироқни ўзларининг резиденсияларига айлантирган Хорун ар-Рашиднинг ворислари бўлган аббосий халифалари Ўрта Йер денгизидаги манфаатларини йўқотадилар. Хорун ар-Рашид хилафилик сулолаларидан биринчи бўлиб, денгиз ҳукмронлигига диққатини қаратган ҳукмдор бўлган. 805-йили араблар Кипрга қарши илк муваффақиятли сафарларини амалга оширадилар, 807-йили халифанинг буйруғи билан қўмондон Хумайд Родос ороллари қирғоқларигача йетиб боради.
Хорун ар-Раши ўз ҳокимиятини диний эканлигини доимо таъкидлар эди. у бир неча маротаба ҳаж зиёратини амалга оширган ва ҳар қандай бидъатларни қаттиққўллик билан билан жазолар эди. Хорун ар-Рашид охирги марта ҳаж сафарига 804-йилда борган эди. Тахтга ўтиргач умумий авф эълон қилган, лекин Али тарафдорларига вақтида ҳақиқий диний таълимотдан четлашган “зиндиқий”лар (йеретик) деб эълон қилинган айби билан амнистия қўлланилмаган. Халифанинг шубҳали қарашлари нафақат Алининг йирик тарафдорларига, балки унчалик обрўга эга бўлмаган сиёсий ва диний бошлиқларидан ҳам шубҳаланган. Масалан, улардан бири Мусо ал-Казимий эди. У шиаларнинг йеттинчи имоми деб эълон қилинган эди. Хорун ар-Рашиднинг буйруғи билан Мусо дастлаб Басрага сургун қилинган, кейинчалик Бағдодга олиб келинган ва бу йерда вафот этган. Баъзи муаллифларнинг тахминича, у зўрлаб ўлдирилган.
Хорун ар-Рашид бошқа дин вакилларига нисбатан жуда қаттиққўл эди. 806-йили Византия чегараларидаги барча черковларни бузишни буюради. 807-йили Хорун ар-Рашид бошқа дин вакилларининг кийиниши ва хулқига нисбатан эски одатларини чеклов киритишга фармон беради. Ўзга дин вакиллари белларига арқон боғлаб юришлари, бошларига хивичдан қиинган шапка кийишлари, оёқ кийимлари мусулмонларники билан бир хил бўлмаслиги, отда эмас, балки эшакда юришлари, эгарлари ёғочдан қилинган бўлиши кераклиги, ўзга дин вакиллари бўлган аёллар ҳам от эгарида эмас, балки эшакка мосланган эгарда юришлари керак эди.
Халифанинг амалга оширган бу тадбирлари диний тартибларни чеклаш учункми ёки сиёсий мақсадларни кўзлаганми, буни аниқ айтиш қийин. Шу билан бирга айнан, Хорун ар-Рашид ўз котибларига жума намозида ўқиладиган хутбалар учун матнлар тайёрлашни биринчи бўлиб йўлга қўйган халифа эди.
Хорун ар-Рашид даврида савдо фаолияти кучаяди. Мусулмон савдогарлари Хитойдан Шарқий Африкагача бўлган ҳудудларда фаол савдо алоқаларини олиб борганлар. Хорун ар-Рашид ва Буюк Карл ўртасидаги совға алмашишлари, Қуддусда Буюк Карл учун алоҳида ҳуқуқ берилгани ҳақидаги маълумотлар араб манбаларида тасдиқланмайди, бу фақат савдо алоқаларини кучайганлигини кўрсатувчи афсонадир. Хорун ар-Рашид саройи араб санъатининг маркази, сарой ҳаёти ҳақида афсоналари тўқилган. масалан, Хорун ар-Рашиднинг никоҳларидан бирига хазинадан 50 миллион дирҳам сарфланган эди.
Хорун ар-Рашид ҳукмронлигининг ўн йетти йилида Бармоқийларга буткул ишонган. Хаифалик тахтига ўтиргач, Яҳё биринч вазир, унинг ўғиллари ал-Фадл ва Жаъфарга эса мамлакат ички ва ташқи сиёсатида чекланмаган ваколатлар берган. Ал-Фадл кўтарилган маҳаллий қўзғолонларни қаттиққўллик билан бостирган ва айнан қўзғолон кўтарилган ҳудудлар, Эрон, Арманистон ва Озарбайжон ҳудудларига ноиб этиб тайинланган.
Яҳёнинг бундай катта ваколатларга эга бўлишида Хорун ар-Рашид онасининг таъсири катта бўлган. У онасига қаттиқ боғланган бўлиб, у ўзининг бутун фаолияти ҳақида онасига албатта ҳисобот берар эди. Ал-айзураннинг 789-790-йилда вафот этгандан сўнг Бармоқийлар ўз мавқеларини йўқота бошладилар. Бармоқийлар рақибларининг мавқеи кўтарила бошлаб, ҳийлакор ва шуҳратпараст ал-Фадл ибн Робиъа Бармоқий ўрнига хожиб (юқори джаражадаги сарой амалдорларидан бири) этиб тайинланади. Онаси вафотидан кейиноқ халифа Жаъфардан давлат муҳрини олиб қўйишни буюради. 796-йили Яҳё қаршилигига қарамасдан Хуросон ноиби этиб Али ибн Исо ибн Махан тайинланади. Аста-секинлик билан Бармоқийлар ўз мавқеларини йўқота бориб, кейинчалик халифа истакларини бажарувчи мансабгина уларнинг қўлида қолади, холос.
Бармоқийлар мавқеини кучсизлантириш учун кураш узоқ вақт давомида натижа бермаган бўлса-да, халифанинг бирданига қилган қарори вақтида бўлганлигини кўпгина замондошлари томонидан эътироф этилган. онасининг таъсиридан қутулган халифа ҳокимиятнинг бутун тизгинларини ўз қўлида тўплашга ҳаракат қилган. Бу ҳаракатида у асосан мустақиллиги ўз қўлида бўлган мавалиларга таянган. Ўз вақтида қабул қилинган қарор ҳокимиятни тўлалигча ўз қўлида тўпланишини таъминлади.
803-йил 29-январда халифа Жаъфарни қатл эттиради, Яҳё ва оиланинг кўплаб аъзолари қамоққа олинади. Хорун ар-рашид ҳукмронлигининг сўнгги йилларидаги сиёсати уни узоқни кўра олмаганлигини кўрсатади. Унинг баъзи бир қарорлари империяда фуқаролар урушини авж олдиради ва халифаликнинг инқирозини бошланишига сабаб бўлади. Хорун ар-Рашид Хуросондаги маҳаллий амалдор Али ибн Исонинг қаттиққўллиги ва айёрлиги ҳақидаги хабарларга эътибор бермайди. Унинг бошқарув усули Хуросонда 806-йил империя учун хавфли бўлган қўзғолон кўтарилишига олиб келади. Қўзғолондан сўнг Хорун ар-Рашид Али ибн Исонинг амалидан олишга мажбур бўлади, аммо кеч бўлган эди. 807-808-йиллари Хуросон Бағдодга бўйсунмай қўйган эди. шунда Хлорун ар-Рашид икки ўғли Маъмун ва Солиҳни олиб катта қўшин билан Хуросонга юриш бошлайди. Лекин Туда касаллиги туфайли тўхташга мажбур бўлади. Бу вақтда Озарбайжон ва Шимолий Эронда хуррамийларнинг исёни бошланади. Хуррамийлар таълимоти шиалик ва маздакийликка асосланган эди. Хорун ар-Рашид қўзғолонни бостира олмай 809-йил вафот этади.
Хорун ар-Рашид фаолиятининг сўнгги даврида халифалик инқирозга учрай бошлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |