1-мавзу: Қадимги Шарқда халқаро муносабатлар ва дипломатия тарихи


Республика даврида Рим дипломатияси



Download 1,03 Mb.
bet12/42
Sana21.02.2022
Hajmi1,03 Mb.
#36367
TuriДиплом
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   42
Bog'liq
diplomatiya ma'ruza

3. Республика даврида Рим дипломатияси
Рим дипломатияси тарихи Рим давлатининг дастлабки юз йилликларидаёқ бошланган. Бу ҳақида Рим-Италия федератсиясига кирувчи шаҳарлар ва Карфаген билан тузилган шартномалар маълумот беради. Шартнома матнлари Рим тарихчилари ва юристларининг асарлари орқали бизнинг кунимизгача йетиб келган. Расмий характерга эга бўлган тасдиқланган ҳужжатлар Римда кам сақланиб қолган. Бунинг сабаби қуйидагичадир: элчилик шартлари ёзиладиган восита сифатида римликлар мато, ёғоч, мис ва бронза дисклардан фойдаланганлар. Мато ва ёғоч воситалар тезда ўз ҳолатини йўқотиши мумкин. Лекин мис ва бронзадан қилинган дискларнинг кўпи эса “варварлар” томонидан Римнинг босиб олиниши жараёнида талон-тарож қилинган ва эритилиб, қурол ясалган. Юнонистонда эса шартномалар мармар плиткалар ўйиб ёзилган бўлиб, у узоқ вақтгача ўз аҳамиятини сақлаб қолган.
Римда дипломатик хизматнинг тўхтаган вақти бу Карфаген ва Рим ўртасидаги Пуни урушлари даври эди. Бу даврда Рим катта халқаро аренага чиққан, эллин давлатлари билан муносабатларини яхшилаган эди. Мил.авв. 272-йилда римликлар Мисрдаги Птолемейлар ва Ситсилия оролидаги Сиракуза тиранлари билан дўстона муносабатлар ўрнатган эдилар.
Римликларнинг Адриатика денгиз ғарбий шарқий қирғоқларида пайдо бўлиши Иллирия урушлари (мил.авв. 229-219-йй) деб аталиб, анчадан бери римликларнинг Болқондаги ишларига аралашиб келаётган Македония билан муносабатларининг ёмонлашишига олиб келади.
Мил.авв. III арнинг охиридан Римнинг Карфаген билан аёвсиз кураши яна кучайиб кетади. Мил.авв. 218-йилда Иккинчи Пуни уруши бошланади. Бу уруш мил.авв. 201-йилда тугайди. Иккинчи Пуни уруши нафақат қонли жанглари билан, балки, дипломатик курашларнинг бошланиши билан ҳам характерланади. Карфаген ва Рим ўртасидаги уруш Ўрта Йер денгизидаги турли давлатлар манфаатларининг тўқнашувига айланади.
Римга қарши Карфаген қўмондони талантли қўмондон ва стратег Ганнибал эди. У шимолий Италиядаги Римга бўйсунишни ҳоҳламаган галлар ҳузурида нутқ сўзлаганда улар томонидан қизғин қарши олинади. Ганнибал Алп тоғларини ошиб ўтганда, галлар томонидан қизғин қарши олинади ва унинг армиясининг таъминочиси бўладилар. Уруш ҳаракатлари пайтида Ганнибал бутун воситалар ишга солган ҳолда Италия иттифоқи шаҳарларини ўз томонига оғдиришга ҳаракат қилар эди. Мил.авв. 216-йили Канн ёнида римликлар мағлубиятидан кейин Ганнибал душманга сулҳ тузишни таклиф қилади. Сенат эса сулҳ тўғрисидаги бутун таклифларини рад қилади. Ганнибал ўзининг кучли армияси воситасида антирим коалитсиясини тузишга ҳаракат қилган.
Лекин Ганнибалга нумидиялик, испаниялик ва галл қабилаларининг берган ёрдамлари римликларни йенгишга йетмаган. Бундай шароитда Ганнибал вазиятдан чиқиш учун Шарқдан, юнон-эллин дунёсидан ёрдам олишга ҳаракат қилади.
Эллин дунёсида бевосита Италияга энг яқин мамлакат Македония эди. Ганнибал Македония подшосига дипломатик миссиясини жўнатади. Бу даврда Македонияни ўзининг ғайратлилиги билан Филипп II ни эслатадиган Филипп V ҳукмронлик қилар эди. У ҳам бобоси каби Эгей денгизидан Адриатика денгизигача бўлган ҳудуддаги бутун Болқон ярим оролини қамраб олган буюк Македония давлатини тузишни орзу қилар эди.
Мил.авв. 215-йили Филипп V ва Ганнибал ўртасида дўстлик шартномаси тузилади. Шартноманинг кириш қисмида ҳар икки томон абадий дўстлик, қардошлик, бир-бирига ёрдам ва ишонч ҳақида қасамёд қиладилар. Карфаген ва Македония ҳукмдори ва қўмондонлари ўзларининг йер, осмон ва ой худолари олдида қасамёд қиладилар.
Шартномага кўра, икки тараф мудофаа ва ҳужумкор иттифоқ тузадилар. Ҳар икки томон Римга қарши курашда ўзаро ёрдамга ҳақида иттифоқ тузадилар. Шартнома давомида македония-карфаген иттифоқи тинчлик ва халқаро муносабатларнинг мустаҳкам гарови эканлиги таъкидланади.
Ганнибал ва Филипп V ўртасида тузилган шартнома Римда қаттиқ хавотир уйғотади. Македония-карфаген иттифоқининг хавфли оқибатига норозилик сифатида римликлар Филиппга қарши тезда уруш эълон қиладилар. Бу биринчи Македония уруши (мил.авв. 215-205-йй) бўлиб, бу урушда дипломатик воситалар ҳарбий қуроллардан кам рол ўйнамади. Римликлар бир томондан, Юнонистон ва Македония, иккинчи томондан эса юнон давлатлари ўртасидаги асрий душманликдан усталик билан фойдаландилар.
Римликлар Филипп Vга қарши курашда юнон ҳукуматларининг таъсирли антимакедон иттифоқини тузишга ҳаракат қилганлар. Бу иттифоққа ҳарбий ва сиёсий жиҳатдан анча кучли бўлган Этолия ва Ахея иттифоқи давлатлари кирган. Мил.авв. 212-йили римликлар ва этолияликлар ўртасида бир қанча юнон давлатлари ва шимолий қабилалар кирган дўстлик ҳақидаги шартнома тузилади; ушбу иттифоққа дарданияликлар ва иллирияликлар, шу билан биргаликда Пергам подшоси Аттал I лар кирган. Бундай шароитда Македония ғарбий ва шарқий томондан денгиздан узилиб қолади. Проконсул Марк Авлерий бу ҳолатни этолияликлар билан тузилган шартнома Филипп Vни оёқ ва қўлларини боғлади, деб эътироф этади. Филипп Этолияга қарши кураш жараёнида вақтдан ютқазади, бу вақтда эса Италияда аҳвол ўзгаради. Рим армияси Ганнибал армияси устидан қатор ғалабаларга эришиб, жанубдаги муҳим пунктларни карфагенликлардан озод қилиб, Карфаген билан шартнома тузган сиракузаликлар армиясини тор-мор қилади. Филипп V нинг йенгил ғалабалар ҳақидаги фикрлари ўзгаради. Шунда у карфагенликлар билан тузилган дўстлик ҳақидаги шартномани бузиб, римликлар билан мил.авв. 205-йили Фенике шаҳрида сепарат, яъни тинчлик сулҳини тузади. Римликлар бир қанча ҳудудларни бой беришга мажбур бўлади, аммо энди Филипп V Ганнибалга ёрдам бера олмас эди. Македония подшоси ва карфагенлик қўмондон ўртасида тузилган шартнома хаёлийга ўхшаб қолади.
Капуядаги ғалаба ва Сиракузанинг олиниши Италиянинг рақибларида бошқача аҳволни юзага келтиради. Улар яна Рим тарафига ўтишга ҳаракат қиладилар. бу Рим учун Жанубия Италия шаҳарларини бўйсундиришда муҳим аҳамият касб этади.
Энг катта муваффақият Тарентда амалга ошади. Консул Фабий Максим иккита легион билан мил.авв. 209-йили Сиракузани қуруқликдан қамал қилади. Айни пайтда Рим флоти гаванни тўсиб қўяди. Ганнибал Бруттиядаги уруш туфайли Тарентга ёрдам бера олмайди. Имконият топиб келганида эса шаҳар римликлар тарафидан эгалланган эди. Фабий шаҳарни қўшинига таловга беради. 30 минг шаҳарлик қулликка сотилади. Қолган аҳоли учун эса Капуядагидек мустақил бошқаруви йўқ қилинади.
Ушбу ютуқлар билан римликлар бир қанча омасдсизликларни ҳам бошдан кечирганлар. Муваффақиятсизликлар ичида биринчиси сифатида Клавдий Мартсел ҳалокатини олишимиз мумкин. Мил.авв. 208-йили у Апулияда карфагенликлар билан тўқнашувда ҳалок бўлади. Ганнибал алоҳида тантана билан дафн этишни буюради. Бунга қадар мил.авв. 210-йили проконсул Гай Фулвий ҳалок бўлиши ҳам римликларнинг катта мағлубияти эди.
Римликларнинг испан флоатида аҳвол оғир эди. Ссипион ҳалокатидан сўнг римликлар Ибернинг шимолида аранга сақланиб қолган эдилар. Испанияда фавқулодда чоралар кўрилиши керак эди. мил.авв. 211-йил кузида сенат претор Гай Клавдий Неронни жўнатади. У Капуя қамалига бошчилик қилган эди. унга 2 та легион беришади. Лекин бу чоралар йетарли бўлиб чиқмайди. Натижада у йерга яна бир бошқа қўмондон ёш Ссипион жўнатилади.
Ўша вақтда Публий Корнелий Ссипион 25 ёшда бўлган. Мил.авв. 218-йили 17 ёшдалигида Титсин ёнидаги жангда матонат кўрсатиб отасини қутқарган эди. Бу машҳурлик натижасида унинг йенгилмас характери шаклланган. Фавқулодда таланти туфайли у ҳаммани ўз томонига тортиш қобилиятига эга эди. У ўша даврда шунчалик машҳур эдики, қисқача қилиб айтганда уни “худоларнинг севган бандаси” деб атаганлар.
Шундан сўнг карфагенликлар урушни Италияда давом эттиришни ўйлаб, Римга ҳужум қиладилар. ҳатто Магон ёнида жанг бўлади. Жанг карфагениклар мағлубияти билан тугайди. Карфагенликларни мағлубиятга учратган римликлар урушни Шимолий Африка ҳудудига кўчиришни режалаштирадилар.
Мил.авв. 204-йил баҳорида Ссипион Лилибейдан йўлга чиқиб, Африкага келиб тушади. Унинг қўмондонлигида 50 та жанговар кема ва 25 минг кишилик қўшин бор эди. қирғоққа тушиш Утика шаҳри яқинида тўсиқсиз амалга оширилган. Римликлар шаҳар яқинида ўзлари учун лагер қурадилар.
Африка тупроғидаги бўлажак ғалабанинг тақдири Нумидия подшоларининг қайси тарафни тутишларига боғлиқ эди. Римнинг собиқ иттифоқчиси ва ака-ука Ссипионлар дўсти бўлган Ғарбий Нумидия подшоси Сифакс бу йиллар давомида римликларга хиёнат қилиб, карфагенликлар дўстига айланган эди. аммо Ссипион шарқий Ғарбий Нумидиянинг ашаддий душмани Нумидия подшосини ўз томонига тортишга муваффақ бўлади.
Шунадн кейинги воыеаларда Африкада римлик дипломатлар Нумидия подшоларидан бири Сифакс билан дўстлик ҳақида шартнома тузади. Иккинчи Нумидия подшоси Масинисса эса Карфаген томонида туриб уруш олиб бораётган эди. Урушнинг охирида иттифоқчиларга вазият ўз таъсирини ўтказди. Сифакс Карфаген тарафига, Масинисса эса римликлар тарафига ўтади. Масинисса римликларнинг ёрдами билан ўз рақибини мағлуб этади. Уни асирга олиб, қатл эттиради ва ўзи Нумидиянинг яккаҳукмронига айлнади. Ҳарбий-дипломатик аралашув натижасида Нумидия Рим томонига ўтади. Нумидияликларнинг отлиқ армияси ёрдамида Публий Корнелий Ситсипион мил.авв. 202-йили Зама ёнида карфагенликлар устидан ҳал қилувчи ғалабага эришади.
Мил.авв. 201-йили Ганнибал бутунлай мағлубиятга учратилади ва Карфаген учун оғир шартлар асосида сулҳ тузишга мажбур бўлади. Карфаген устидан ғалабага эришилгач, римликлар билан иттифоқда бўлган этолияликлар ва бошқа юнон шаҳарлари Македония устидан ғалабага эришадилар (мил.авв. 197-й). Ғолиблар Филипп V га ўзларининг шартларини қабул қилдирадилар. Шартномага кўра, Македония подшоси Юнонистондан қўшинларини олиб чиқиб кетиши, катта товон тўлаши, қуруқликдаги қўшинларни 5 минг кишигача ва флотини 5 та кемагача қисқартириши керак эди.
Иккинчи Пуни урушидаги мағлубият Карфаген бошқарувчилари ўртасидаги маълум бир бирликни вужудга келишига сабаб бўлади. Ганнибал ҳаракати Римга қарши курашни фойдасиз эканлигини кўрсатди. У Карфагенни қудратини қайта тиклаш мақсадида бир қанча ислоҳотлар ўтказди, римликлар уни топширишни талаб қилганларида у Римга қарши коалитсия тузишни мақсад қилиб Шарққа қочади. Мил.авв. 195-йили у Сурия подшоси Антиох III саройига боради. Ганнибал Салавкийлар ҳукмдорининг яқин бир маслаҳатчиларидан бирига айланади. Римга қарши курашишни қайта тиклашни мақсад қилган Ганнибал “ғарбдаги варварлар”ни кўра олмайдиган Сурия, Карфаген ва Македониядан иборат кучли учлик коалитсия тузишни мақсад қилади. Бу учлик иттифоқи Карфаген ҳукмдорининг буюк режаларининг бир қисми эди. Бундан ташқари, Ганнибал Этрурия, Лигурия ва Сизалпин Галлиясида қўзғолонлар кўтаришни ташкиллашни мақсад қилган эди. Бу вақтда эса унинг ўзи тўсатдан иттифоқчилари армияси қўмондони сифатида Рим деворлари остида пайдо бўлиши керак эди.
Лекин Ганнибалнинг жуда пухта ўйланган ушбу режаси Антиох III томонидан рад этилади. Сурия подшоси йетарли кучга эга бўлмай туриб ҳужум қилиш, унга флоти кучли ва душман бўлган Родос республикаси флоти томонидан бўлиши мумкин бўлган ҳужумдан хавфсирайди. Бундан ташқари, шуҳратпараст Ганнибалга ҳасад қилиши Ганнибал режасини амалга оширилишини секинлаштиради. Ганнибал Римга қарши курашда Юнонистон полисларини ҳам ўз томонига тортишга ҳаракат қилган.
Антиохнинг секинлик билан ҳаракат қилиши римликларнинг дипломатик йўл билан душманга қарши учлик иттифоқини тарқатиб юбориш мақсадини амалга ошириш керак эди. Ҳаммасидан аввал Филипп V ни иттифоқдан ажратиш керак эди. Ушбу мақсадни амалга ошириш учун Македония пойтахти Пеллага элчилик жўнатилади. Ушбу элчиликда асосий ролни кейинчалик трибун этиб сайланган Гракхларнинг отаси Тиберий Семпроний Гракх ўйнайди. У ўзига юклатилган вазифани ошиғи билан бажаради. У подшо ҳузурига киришга эришади. Зиёфат пайтида элчи Филиппнинг кайфияти яхши бўлганидан фойдаланиб, уни римликлар томонига оғдиришга муваффақ бўлади. у Филиппни нейтрал қолиши ўзи учун афзал эканлигини, бундай бўлганда Рим Сенати мил.авв. 196-йилги шартнома шартларини юмшатиши мумкин эканлигига ишонтиради. Филипп римликларга ёрдам беришга ваъда беради ва ваъдасини бажаради.
Антиох мил.авв. 191-йил Юнонистондаги Фермопилда, мил.авв. 190-йили Кичик Осиёдаги Магнезийда римликлардан мағлубиятга учрайди. Шундан сўнг у римликлар билан тинчлик сулҳини тузишга муваффақ бўлади.
Тинчлик сулҳи тузилгандан сўнг римлик саркарда Катта Ссипион ва Антиох ўртасида узоқ давом этган дипломатик музокаралар бошланган. Ссипион томонидан тайёрланган тинчлик сулҳи Сенатда тасдиқланади ва мил.авв. 188-йили Суриянинг Апама шаҳрида имзоланади. Сурия подшолиги Кичик Осиёдаги бутун мулкларини Рим иттифоқига беришга мажбур бўлади. Бундан ташқари, Антиох III Римга катта миқдорда товон тўлашга мажбур бўлади. Тинчлик шартномасининг шартларидан бири Ганнибални Римга бериш бўлган. Аммо у дастлаб арман тоғларига, кейинчалик Вифинияга қочади. У йердаги римлик элчи Вифиния ҳукмдоридан Ганнибални беришни талаб қилади. Бу йерда қутулиш имконияти йўқлигини кўрган, Римнинг ашаддий душмани мил.авв. 183-йили заҳар ичиб ўлади. Ганнибал тарихга кўчади, лекин унинг режалари узоқ йиллар давомида сақланиб қолди. Бундай вазиятни бўйсундирилган халқлар авж олдириб юбордилар.

Download 1,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish