1-Маъруза Замонавий тадқиқотлар хусусиятлари. Ўқитувчи: С.Зайнолобидинова РЕЖА: - Замонавий тадқиқотлар хусусиятлари.
- Физика ва астрономия соҳасидаги тадқиқотлар характери.
- Физика ва астрономия соҳасидаги тадқиқот йўналишлари.
Фан бизни қуршаб турган дунё тўғрисида объектив аниқ билимларни ишлаб чиқиш бўйича самарали инсон фаолиятининг алоҳида соҳаси ҳисобланади. Бу соҳа мазкур ижодни таъминловчи, мунтазам ривожланиб борувчи билимлар тизимини, инсонлар ва муассасаларнинг илмийижодларини ўзичига олади.Фан ва техниканинг бир-бири боғлиқ ривожланиш жараёни инсонга моддий ва маънавий бойликларни олиш учун атроф муҳитга таъсир етишга имкон беради. Зеро бу таъсир ҳозирги вақтда ҳам, истиқболда ҳам атроф муҳитга зарар келтирмаслиги лозим. Илмий ижод натижаларини ишлаб чиқаришга тадбиқ етиш меҳнат самарадорлигининг ошишида, маҳсулот таннархининг арзонлашишида, унинг сифати ва рақобатбардошлига ўсишида, эксплуататсия кўрсаткичларининг яхшиланишида ваҳ. к. ларда акс етади. - Фан бизни қуршаб турган дунё тўғрисида объектив аниқ билимларни ишлаб чиқиш бўйича самарали инсон фаолиятининг алоҳида соҳаси ҳисобланади. Бу соҳа мазкур ижодни таъминловчи, мунтазам ривожланиб борувчи билимлар тизимини, инсонлар ва муассасаларнинг илмийижодларини ўзичига олади.Фан ва техниканинг бир-бири боғлиқ ривожланиш жараёни инсонга моддий ва маънавий бойликларни олиш учун атроф муҳитга таъсир етишга имкон беради. Зеро бу таъсир ҳозирги вақтда ҳам, истиқболда ҳам атроф муҳитга зарар келтирмаслиги лозим. Илмий ижод натижаларини ишлаб чиқаришга тадбиқ етиш меҳнат самарадорлигининг ошишида, маҳсулот таннархининг арзонлашишида, унинг сифати ва рақобатбардошлига ўсишида, эксплуататсия кўрсаткичларининг яхшиланишида ваҳ. к. ларда акс етади.
Фанфан-техника тараққиётининг пойдевори - Илмий муваффақиятлар бевосита олий мактаб ривожига ўз таъсирини кўрсатади. Фан талабаларнинг билимларига, уларнинг ижоди ривожланишига, тегишли фаолият соҳасида оқилона ечимларни топа билиш иқтидорига янги ўсиб бораётган талабларни қўяди. Мутахассисдан ҳам ески, ҳам аввало мутлақо янги вазифаларни қўйиш ва илмий асосда ҳал эта билишликни талаб қилади Ёшларнинг илмий фаолият билан шуғулланиши ва унга кўникма ҳосил қилиши уларнинг талабалик даврларидан бошланади. Ўша даврда олган билим ва кўникмаларини кейинги илмий изланиш жараёнларида янада такомиллаштиради ва ҳаёт билан боғлаб боришга муваффақ бўладилар. Хўш, илм билан шуғулланувчилар нималарга кўпроқ аҳамият беришлари лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |