Моддалар рангсиз эритмаларидан ултрабинафша нур ўтказилганда уларнинг рангли товланиши люминесценция дейилади. Фосфоресценция эса люминесценция тури бўлиб, бунда нур манбаи сўнгандан кейин ҳам шулаланиш ўчмайди. Флюоресценция-люминесценцияланиш бўлиб, бунда нур манбаи сўниши билан рангли товланиш ҳам сўнади. Моддалардаги бундай хусусият (резерпин, хинин, акрихин, 1,4-бенздиазепинлар, уларнинг сифатини аниқлаш усулларидан бири хисобланади. Ҳосил бўлган рангли нурланиш интенсивлиги бўйича модда миқдорини, худди фотоколориметрик усул каби аниқлаш мумкин.
Заҳарли моддаларни биологик усулда аниқлаш уларни кимёвий усулларда аниқлашни тўлдиради ёки вақтинча аниқлашга имкон беради. Бу усулни қўллаш биологик объектдан ажратиб олинган ажралма таркибидаги ёт моддаларни хайвон ёки хашоратларга нисбатан индеферентлиги (яъни таъсир этмаслиги) билан характерланади.
Биологик усулларни асосий шарти моддани заҳарли таъсирида шартли ўзгаришлар содир бўлишига асосланган. Биологик тестлар сифатида тажриба хайвонлари ва хашоратларнинг ферментатив системасини параличланиши ёки тормозланиши асос қилиб олинган, иккинчи тарафдан организмга зарарсиз таъсир даражаси бўйича аниқланади.
Токсикологик кимё таҳлилида заҳарли моддаларни синфланиши
Суд тиббиётида заҳарларни синфланишига қараб, улар махаллий ва резорбтив бўлиши мумкин.
Махаллий-қитиқловчи, куйдирувчи ва невроз чақирувчи заҳарлар.
Резорбтив-деструктив, қонга таъсир қилувчи, функционал (атропин, морфин ва бошқалар ) заҳарлар.
Токсикологик таҳлилда заҳарли ва кучли таъсир қилувчи моддалар кимё-токсикологик объектдан ажратиш усулларига қараб айрим гурухларга бўлинади.
1. Биообъектдан сув буғи ёрдамида ҳайдаб, ажратиб олинадиган заҳарли моддалар ёки "учувчи заҳарлар"
Бу гурухга синил, сирка кислота, заҳарли галоген бирикмалар, спирт, альдегид, феноллар киради.
2. Биобъектдан нордонлаштирилган сув ва нордонлаштирилган спирт усулида (полярли эритувчилар ёрдамида экстракция қилиб) ажратиладиган заҳарлар: Бу гурухга барбитуратлар, алкалоидлар ва уларни аналоглари ва азот сақловчи синтетик бирикмалар киради.
3. Биологик объектдан минерализациялаб объектни (куйдириб) ажратиб олинадиган заҳарли моддалар. Бу гурухга оғир металллар, маргимуш ва бошқалар киради.
4. Биологик объектга сув қўйиб бўктириш йўли билан ёки диализ усулида ажратиб олинадиган заҳарли моддалар (минерал кислоталар, ишқорлар, ишқорий металл тузлари).
5. Биологик объектдан органик эритувчилар қуйиб қўйиш йўли билан ажратиладиган заҳарли моддалар (пестицидлар, юрак глюкозидлари ва бошқалар).
6. Ўзига хос усуллар ёрдамида ажратиб олинадиган моддалар, масалан: тўрт этил қўрғошин (ТЭҚ фосфиди, рух, фторидлар).
Юқорида кўрсатилган усуллар ёрдамида ажратиладиган моддаларни яна бошқа усуллар билан ҳам ажратиш мумкин. Масалан: хлоралгидрат, фенол фақатгина сув буғи ёрдамида ҳайдаб ажратишдан ташқари нордонлаштирилган сув ва спирт, органик эритувчи ёки сув билан бўктириш усулида ҳам ажратиш мумкин. Суюқ алкалоидларни нордонлаштирилган сув ва спирт ва хайдаш усулида ажратиш мумкин.
Хлорофос сув буғи ёрдамида хайдаш, нордонлаштирилган сув ва спирт, ҳамда эфир қуйиб қўйиш усулида ажратиб олинади. Юқорида кўрсатилган моддаларни ажратиш учун уларни физик-кимёвий хоссаларига асосланиб, ажратиш усулларини натижаларини таққослаб, энг кўп модда ажратиб олинган усул танлаб олинади.
Адабиётлар:
1. В.Ф.Крамаренко - «Токсикологическая химия», Киев,1989 г.
2. Ю.К.Василенко -«Биологическая химия», М, 1978 г.
3. Суд тиббиёт экспертизасининг қоида ва йўриқномаси. 1952, 1967 й.
4. М.Д.Швайкова -" Токсикологическая химия"- М, 1975г.
5. Е.А. Лужников - "Клиническая токсикология" - М,1989г.
6. Л.Т. Икромов - "Суд. кимёси". 1966 й.
7. Т.В, Плетенева, Г.М Соламатин и др – Токсикологическая химия. 2005.
Do'stlaringiz bilan baham: |