1 маъруза: тиббий ёрдамнинг анатомо-физиологик асослари. ҚОн тузилиши ва вазифалари режа



Download 6,65 Mb.
bet3/20
Sana23.02.2022
Hajmi6,65 Mb.
#158104
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
ТБА маъруза-1

2. Ўсиш ва бўлиниш. Одам ҳужайралари ўсиш (катталаниш) ва бўлиниш хусусиятига эгадир. Ҳужайраларнинг бўлиниши уч хил кечади: митоз, мейоз, амитоз йўллари билан. Митоз бўлинишда ядродаги хроматин моддаси икки қиз ҳужайрага бараввар бўлинади. Мейоз бўлиниш жинсий ҳужайраларга хос бўлиб, бунда хромосомалар сони тенг ярмига камаяди (яъни 23 жуфт ўрнига 23 та хромосомали ядро ҳосил бўлади). Ҳужайранинг оталаниши натижасида иккита жинсий ҳужайра қўшилиши хисобига диплоид тўплам, яъни 23 жуфт хосил бўлади. Оддий амитоз бўлинишда ядро катталашиб иккига бўлинади (ядронинг микроструктурасида ўзгариш бўлмайди). Кейин цитоплама бўлиниб иккита янги ҳужайра ҳосил бўлади.
3. Қўзғалиш, қўзғалувчанлик. Тирик ҳужайранинг ўз теварақ атрофидаги физик ва химиявий ўзгаришлардан таъсирланиши қўзғалувчанлик деб аталади. Бунда ҳужайра тиним ҳолатидан иш ҳолатига ўтади, яъни қўзғалади. Ҳужайра қўзғалганда биосинтез ва моддалар парчаланиш тезлиги, кислород истеъмол қилиниши, ҳарорат ўзгаради. Ҳар-хил ҳужайралар қўзғалган ҳолатда ўзига хос функция бажаради.
Келиб чиқиши, тузилиши ва функцияси ўхшаш бўлган ҳужайралар ва ҳужайралараро моддалар йиғиндиси тўқима деб аталади. Одам организмида 4 хил тўқима бўлади: эпителий, бириктирувчи, мускул ва нерв тўқималари.
1. Эпителий тўқимаси. Танани ташқи тарафдан қоплайди, ички органларнинг шиллиқ қаватини ҳосил қилади ва безларда учрайди. Шу жиҳатдан эпителий икки хилга бўлинади: қопловчи ва безли эпителий. Қопловчи эпителий ҳимоя функциясини бажаради ва моддалар алмашинувида иштирок этади. Безли эпителий секретлар ишлаб чиқади. Бу секретлар ташқарига чиқарилади (тер, сўлак ва бошқалар) ёки қонга сўрилади.
2. Бириктирувчи тўқима ҳужайра ва ҳужайралараро моддадан ташкил топган. Бириктирувчи тўқима 3-хил: толали бириктирувчи тўқима, таянч бириктируви тўқима ва озиқлантирувчи (трофик) бириктирувчи тўқима бўлади. Толали бириктирувчи тўқима: бўш бириктирувчи тўқима ва зич бириктирувчи тўқимага бўлинади. Бўш бириктирувчи тўқима қон томирлари ва нерв толалари йўналишида тери остида, органлар атрофида, ичак чарвисида учрайди. Бу тўқима ҳужайра ва ҳужайралараро моддадан хосил бўлган. Бу тўқиманинг ҳужайралари макрофаглар, фибробластлар, плазмасидлар ва бошқалар амёбасимон ҳаракатланиш ва фагоцитоз, яъни бактериялар ва бошқа ёт моддаларни ҳужайра ичига қамаб олиб, ҳазм қилиш хусусиятига эга. Зич толали бириктирувчи тўқима пайлар ва бойламларда учрайди. Таянч бириктирувчи тўқимага тоғай ва суяк тўқимаси киради. Бу тўқиманинг ҳужайралараро моддаси Са ва Р тузлари билан тўйинганидан қаттиқ бўлади. Таянч ва зич бириктирувчи тўқима ҳаракат таянч системасини ҳосил қилади ва ҳаракат-таянч вазифаларини бажаради. Трофик бириктирувчи тўқимага қон ва лимфа киради. Улар организмни озиқлантириш вазифасини бажаради.

Download 6,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish