1-маъруза. “Солиқлар ва курсни ўҚитишнинг зарурлиги, мақсади ва вазифалари. Солиқнинг иқтисодий моҳияти ва



Download 0,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/23
Sana08.06.2022
Hajmi0,7 Mb.
#643540
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
1-Мавзу

Солиқ базаси - с
олиқ базаси солиқ солиш объектининг қиймат, физик ѐки бошқа 
хусусиятини ифодалайди. Ҳар бир солиқ учун солиқ базаси ва уни аниқлаш тартиби ушбу 
Кодекс билан белгиланади.
 (71-модда.)
Ҳисобланадиган солиқ миқдори нафақат солиқ ставкаларининг миқдорига, шу билан 
биргаликда солиқ ставкаси қопланиладиган объектнинг миқдорига ҳам боғлиқ, Солиқ 
солинадиган базанинг миқдори қонунчиликда солиққа тортилиши лозим бўлган солиқ солиш 


объектидан рухсат этиладиган чегирмаларга боғлиқ равишда ўзгариб туриши мумкин. Солиқ 
солиш базасини солиқ тўловчиларнинг мазкур тоифасига тақдим этиладиган солиқ 
имтиѐзларига мувофиқ равишда камайтиришга рухсат этилади. 
Солиқ ставкаси
солиқ базасининг ўлчов бирлигига нисбатан ҳисобланадиган 
солиқнинг фоизлардаги ѐки мутлақ суммадаги миқдорини ифодалайди. 
Солиқ ставкалари, агар ушбу модданинг 
учинчи қисмида
 бошқача қоида назарда 
тутилмаган бўлса, ушбу Кодекс билан белгиланади. 
Акциз солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва 
қатъий белгиланган суммада жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 
ставкалари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонуни билан 
белгиланади. Акциз солиғининг ставкалари, маҳсулот нархи динамикасидан ва реализация 
қилиш ҳажмидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари 
билан йил давомида қайта кўриб чиқилиши мумкин.
 (72-модда.) 
Солиқ даври 
Солиқ даври деганда тугагандан кейин солиқ базаси аниқланадиган 
ҳамда тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси ҳисоблаб чиқариладиган календарь йил ѐки 
бошқа давр тушунилади. 
Солиқ даври бир неча ҳисобот даврларидан иборат бўлиши мумкин. 
Календарь йил солиқ даври ҳисобланадиган солиқларга нисбатан ушбу қисмнинг 
қоидалари мазкур модданинг 
тўртинчи — ўнинчи қисмларида
назарда тутилган 
хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда қўлланилади. 
Агар юридик шахс календарь йил бошланганидан кейин, лекин шу йилнинг 1 
декабрига қадар ташкил этилган бўлса, унинг учун у ташкил этилган кундан эътиборан шу 
йилнинг охирига қадар бўлган давр биринчи солиқ даври деб эътироф этилади. 
Агар юридик шахс 1 декабрдан 31 декабрга қадар бўлган даврда ташкил этилган 
бўлса, ташкил этилган кундан эътиборан ташкил этилган йилдан кейинги календарь 
йилнинг охиригача бўлган давр унинг учун биринчи солиқ даври деб эътироф этилади. 
Бунда юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган кун у ташкил этилган кун деб эътироф 
этилади.

Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish