1.3. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар элементлари.
Солиққа тортиш тизимининг асосий бўғини ҳисобланган солиқ элементлари солиқ
солишда ифодаланадиган тушунчалар бўлиб, улар солиқ тўловчилар ва давлат бюджети
ўртасидаги иқтисодий-ҳуқуқий муносабатларда намоѐн бўлади.
Солиқ назариясида солиққа оид муносабатларни тўлиқ ва теранроқ ифода этиш учун
иқтисодий воқеликларнинг ҳар бир кичик гуруҳлари муайян номдаги иборалар билан
изоҳланади. Солиқ элементлари ҳам худди шундай солиққа оид иқтисодий ҳодисаларни
изоҳлашга хизмат қилувчи яхлит тушунча ҳисобланади. Солиқ элементлари тушунчаси солиқ
солиш тизимининг муҳим таркибий қисми бўлиб, унинг ўзи ҳам кичик тизимни ташкил этади,
яъни солиқ элементлари ҳам бир неча иқтисодий категорияларнинг яхлит ҳолдаги ҳаракатини
билдиради.
Солиқларнинг элементлари. (солиқ кодекси 69-модда)
Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида солиқнинг барча элементлари аниқлаб
қўйилган тақдирдагина ушбу солиқ белгиланган деб ҳисобланади.
Бундай солиқ элементларига қуйидагилар киради:
1) солиқ солиш объекти;
2) солиқ базаси;
3) солиқ ставкаси;
4) солиқ даври;
5) солиқни ҳисоблаб чиқариш тартиби;
6) солиқ ҳисоботини тақдим этиш тартиби;
7) солиқни тўлаш тартиби.
Солиқни белгилашда солиқ имтиѐзлари ва уларнинг қўлланилиши учун асослар
назарда тутилиши мумкин.
Солиқ солиш объекти - с
олиқ солиш объекти мол-мулк, ҳаракат, ҳаракат
натижаси ѐки қиймат, миқдорий ѐки физик хусусиятга эга бўлган бошқа ҳолат бўлиб, у
мавжуд бўлганда солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари солиқ тўловчида солиқ
мажбуриятини вужудга келтиради.
Ҳар бир солиқ Кодекснинг Махсус қисмига мувофиқ белгиланадиган мустақил
солиқ солиш объектига эга бўлади.
(70-модда.)
Солиқ солиш объектига фойда ѐки даромад, муайян товарлар қиймати, ер майдони,
жисмоний ва юридик шахсларнинг мулклари, табиий ресурслардан фойдаланиш миқдори ва
бошқалар киради. Солиқ солиш объекти аслида жамиятдаги мавжуд моддий ва маънавий
бойликларнинг айримларига қонун йўли билан улардан фойдаланувчи, эгалик қилувчи ва
тасарруф қилувчи солиқ субъектларининг ҳуқуқларига солиқ солишни ифодалайди.
Бинобарин, моддий ѐки маънавий бойликларга мулкий ҳуқуққа эга бўлгандагина солиқ солиш
объекти юзага келади. Масалан, эгасиз иморатга солиқ солинмайди, чунки эгасиз иморатга
нисбатан солиқ субъекти мавжуд эмас, ваҳоланки, бўлган тақдирда ҳам солиқ солиш объекти
сифатида иморат эмас, балки ушбу иморатга бўлган мулкий ҳуқуққа солиқ солинади. Шу
жиҳатдан айтиш мумкинки, солиқ солиш объекти аслида юридик ва жисмоний шахсларнинг
мулкий ҳуқуқи ва даромадига қаратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |