... – шахс камолоти кечадиган ва унга таъсир кўрсатувчи реал воқелик шарт-шароитлари (объектлар, жараёнлар, воқеа-ҳодисалар ва ҳ.к.) мажмуи.
|
муҳит
|
технология
|
ирсият
|
модернизация
|
|
13
|
Ирсият ва муҳитнинг шахс камолотига кўрсатадиган таъсирини тартибга соладиган восита ва жамиятга етук шахсларни етказиб беришга қодир бўлган асосий куч нима?
|
маърифат
|
таълим
|
ўқитиш
|
ўқиш
|
|
14
|
Шахс камолотини ҳаракатга келтирувчи омиллар: ...
|
ирсият, муҳит, маърифат
|
ирсият, қобилият, талант
|
ирсият, саломатлик, ўқиш
|
ирсият, ўқитиш, саводхонлик
|
|
15.
|
Қайси фан шахс камолотини бошқариш ҳақидаги назарияни яратади?
|
педагогика
|
психология
|
дидактика
|
таълим методикаси
|
|
16
|
Преформистик назариянинг моҳияти қайси жавобда аниқ кўрсатилган?
|
жинсий ҳужайраларда эмбрион ривожланиши ва ундан пайдо бўладиган организм хусусиятларини олдиндан белгилаб берувчи моддий тузилмалар мавжуд бўлиши ҳақидаги таълимот; одам шахси олдиндан берилган ёки белгилаб қўйилган “дастур” асосида шаклланиши ва одамнинг фазилатлари, хусусиятлари ўз-ўзидан ривожланиши, тарбия ва ижтимоий шароитлар фақат бунга ёрдам бериши ҳақидаги назария
|
шахс камолотининг ички дастури одамнинг илоҳий вазифаси, бурчи билан боғлиқлиги, яъни шахс камолотини Оллоҳ белгилаши. Одам - икки ибтидо, яъни жисмоний ва маънавий манбалар (омиллар) уйғунлигидир. Маънавий ибтидо – “ўлмас жон” одамни табиатдан устун қўяди, Худо билан мулоқот қилишнинг кафолати бўлиб хизмат қилади. Инсон ҳаётининг маъноси имон-эътиқод орқали ошкор бўладиган “ўта ҳиссий олам”ни чуқур тушунишдан иборат
|
жамият шахсга салбий таъсир қилади ва одам фақат ундан ажралган ҳолда комилликка эришади, яъни унинг ўзи ва табиат шахс камолотини олдиндан белгилайди. Бошқача айтганда, одамнинг камол топиши учун ҳеч нарса ва ҳеч кимнинг кераги йўқ
|
индивиднинг ҳомиладан бошлаб ривожланиши одамнинг тур сифатида тараққий этиши жараёнида ўталган бошқа барча босқичларини такрорлайди, яъни одам ўзида мавжуд бўлган туғма ҳис-туйғулар, майллар ва эҳтиёжлар билан боғлиқ ҳатти-ҳаракатлар (хулқ-атвор) асосида ирсий (табиат) қонунларга мувофиқ шахс сифатида камол топади
|
|
17
|
“Руҳий қувват таъсиридаги жинсий майл (истак, интилиш) даражаси қанчалик юқори бўлса, одам шунчалик тез ривожланади, камол топади” ғояси қайси назариянинг асоси ҳисобланади?
|
психоаналитик (руҳий таҳлил) назария
|
теологик назария
|
экзистенциалистик назария
|
биологик назария
|
|
18
|
Жамиятда шаклланган ижтимоий тажрибани ижодий ўзлаштириш ва ўзини ижтимоий муносабатлар тизимига киритиш кимнинг асосий вазифаси ҳисобланади?
|
шахснинг
|
индивиднинг
|
психик ривожланишида нуқсони бўлган ўқувчининг
|
жавобгарликка тортилган кишининг
|
|
19
|
Кишилар фаолиятини онгли равишда ўзгартишга қаратилган ва уларнинг ўзаро ахборот (фикр, ғоя, қизиқиш, кайфият, ҳис-туйғу ва ш.к.) алмашишига асосланган мулоқот жараёни қандай номланади?
|
коммуникатив мулоқот
|
интерфаол мулоқот
|
перцевтив мулоқот
|
ички мулоқот
|
|
20
|
Мулоқот иштирокчилар таркибига кўра қандай турларга бўлинади?
|
шахслараро, шахс-гуруҳли ва гуруҳлараро мулоқотга
|
бевосита ва билвосита мулоқотга
|
қисқа ва узоқ муддатли мулоқотга
|
тугалланган ва тугалланмаган мулоқотга
|
|
21
|
Инсон ҳақидаги фанларнинг асосий вазифаси қайси жавобда тўлиқ ўз аксини топган?
|
одам ҳақидаги илмий билимлар тизими (илмий далил, илмий мантиқ ва илмий терминлар мажмуи) воситасида инсон моҳиятини турли боғланишлар мажмуида назарий акс эттириш
|
одам ҳақидаги назарий ғоялар тизими воситасида инсон моҳиятини турли қарашлар мажмуида амалий акс эттириш
|
одам ҳақидаги табиий-илмий билимлар тизими воситасида инсон моҳиятини тизимли ўрганиш
|
одам ҳақидаги ижтимоий-гуманитар билимлар тизими воситасида инсон моҳиятини турли қарашлар мажмуида тўлиқ ўрганиш
|
|
22
|
Педагогика фанидаги инновациялар нималарга имкон бериши қайси жавобда тўлиқ кўрсатилган?
|
таълим-тарбия жараёнининг яхлит тизимини (мақсади, вазифалари, мазмуни, методлари ва технологиялари, воситалари, ташкилий шакллари) тартибга солишга, уни тўғри ўзанда йўналиштиришга
|
одамда физологик-биологик хусусиятларни ривожлантиришга ҳамда маънавий-ахлоқий фазилатларни шакллантиришга
|
одамда физологик-биологик хусусиятларни ривожлантиришга ҳамда иқтисодий-экологик маданиятни шакллантиришга
|
одамда физологик-биологик хусусиятларни ривожлантиришга ҳамда жисмоний фазилатларни шакллантиришга
|
|
23
|
Педагогик инноватика қайси билим ёки фан соҳасига тааллуқли?
|
таълим-тарбия субъектларига нисбатан маърифий (педагогик) инновацияларнинг табиати, вужудга келиши ва ривожланишини ўрганадиган педагогик билим ёки фан соҳаси
|
таълим-тарбия субъектларига нисбатан маърифий (педагогик) инновацияларнинг табиати, вужудга келиши ва ривожланишини ўрганадиган филологик билим ёки фан соҳаси
|
таълим-тарбия субъектларига нисбатан маърифий (педагогик) инновацияларнинг табиати, вужудга келиши ва ривожланишини ўрганадиган хусусий методик билим ёки фан соҳаси
|
таълим-тарбия субъектларига нисбатан маърифий (педагогик) инновацияларнинг табиати, вужудга келиши ва ривожланишини ўрганадиган психологик билим ёки фан соҳаси
|
|
24
|
Қайси жавобда шахс камолоти ҳақидаги назариялар тўлиқ акс этган?
|
преформистик назария, теологик назария, экзистенциалистик назария, биологик назария, ўз-ўзидан содир бўладиган камолот назарияси, руҳий таҳлил (психоанализ) назарияси
|
таълим назарияси, тарбия назарияси, ўйин назарияси, шахс назарияси, эҳтимоллик назарияси, тафаккур назарияси, мижоз назарияси
|
преформистик назария, теологик назария, биологик назария, таълим назарияси, тарбия назарияси, ўйин назарияси, шахс назарияси
|
тафаккур назарияси, мижоз назарияси, эҳтимоллик назарияси, биологик назария, ўз-ўзидан содир бўладиган камолот назарияси
|
|
25
|
Педагогик новация ва инновациянинг моҳияти қайси жавобда тўғри кўрсатилган?
|
педагогик новация – ички, аммо юзага чиқиши мумкин бўлган ўзгариш, педагогик инновация – амалга ош(ирил)ган ўзгариш
|
педагогик новация – ташқи ўзгариш, педагогик инновация – ички ўзгариш
|
педагогик новация – механик ўзгариш, педагогик инновация – сунъий ўзгариш
|
педагогик новация – режали ўзгариш, педагогик инновация – тасодифий ўзгариш
|
|
|
1
|
Қайси жавобда “маърифат” тушунчасига тўлиқ таъриф берилган?
|
барча жавоблар тўғри
|
Маърифат - кишиларнинг онг-билимини, маданиятини оширишга қаратилган таълим-тарбия; таълим-тарбия, иқтисодий, сиёсий, фалсафий, диний ғоялар мажмуи асосида кишиларнинг онг-билимини, маданиятини ўстиришга қаратилган фаолият; жамиятдаги қадрият, ижтимоий онг ва шахс тузилмаларини ўз ичига қамраб олган алоҳида тизим; ижтимоий ҳаётнинг муҳим соҳаси.
|
Маърифат - таълим, тарбия ва инсон камолоти жараёнларининг узвий бирлиги ва ўзаро боғлиқлиги; одам ирсияти ва одам атрофидаги табиий-ижтимоий муҳитнинг шахс камолотига таъсирини тартибга солиб турувчи омил; инсон табиатини ўзгартиришга қодир бўлган ягона восита; шахс камолотини ўзига бўйсундириб, унинг истеъдоди, мойиллиги асосида ўзига хос тарзда камол топишини таъминловчи жараён
|
таълим ва тарбиянинг узвий (ажралмас) яхлит тизими бўлиб, шахс томонидан эгалланадиган билимлар, кўникма ва малакалар, қадриятли мўлжаллар (йўл-йўриқлар), иш-вазифалар, фаолият тажрибаси ва компетенциялар мажмуи; таълим ва тарбиянинг ўзаро бирлигида кечадиган, шахс камолотини тартибга солиб, уни маданийликка, комилликка элтадиган педагогик жараён
|
|
2
|
Қайси жавобда “маърифат” тушунчаси аҳамиятига кўра тўғри талқин этилган?
|
барча жавоблар тўғри
|
Маърифат - моддий ва маънавий маданиятда тўпланган билимларни индивидга (шахсга) етказиш (ўтказиш) жараёни
|
Маърифат - таълим жараёни ва натижасида олинган билимлар мажмуи; шахснинг билиш савияси ёки ўқимишлилик (маълумотлилик) даражаси
|
Маърифат – шахс (инсон) камолоти ёки шаклланиши сўзларининг маънодоши
|
|
3
|
Маърифатнинг мақсади нима?
|
одамни жамиятдаги устувор олий мақсадлар, қадриятлар ва эътиқодлар мажмуи билан таништириш орқали инсон камолотини бошқариш; шахсни ижтимоий аҳамиятли фаолиятга жалб этиш учун унинг ўзига ва жамиятга зарур бўлган фазилатларни шакллантириш ва ривожлантириш.
|
авлодларнинг тарихий давомийлигини таъминлаш, миллий маданиятни сақлаш, ёйиш ва ривожлантириш;
ватанпарвар, юксак ахлоққа эга бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳурмат қиладиган ҳуқуқий, демократик ижтимоий давлат фуқароларини тарбиялаш
|
болалар ва ёшларни ўз вақтида ҳар томонлама камол топтириш, шахсда мустақил ўқиш ва ўз-ўзини рўёбга чиқариш кўникмаларини шакллантириш; маданият, иқтисодиёт, фан, техника ва технология соҳасидаги ўзгаришларни акс эттирувчи таълимнинг барча жиҳатларини мунтазам равишда янгилаб бориш
|
инсоннинг бутун ҳаёти давомида таълим олиши узлуксизлигини, маърифий муассасалар турларининг хилма-хиллигини, таълимни индивидуаллаштиришга имкон берувчи маърифий дастурларнинг ўзгарувчанлиги ҳамда
таълим босқичлари ва даражаларининг изчиллигини таъминлаш
|
|
4
|
Маърифатнинг асосий вазифалари қайси жавобда тўғри кўрсатилган?
|
барча жавоблар тўғри
|
таълим ва тарбия
|
шахсни ижтимойлаштириш
|
малакали мутахассислар тайёрлаш
|
|
5
|
“Таълим принциплари мавжуд экан, тарбия принциплари ҳам ҳамиша мавжуд бўлади ёки аксинча”. Бу фикр кимга тегишли?
|
А. Дистервег
|
К.Д. Ушинский
|
П.Ф. Лесгафт
|
Н.Ф. Бунаков
|
|
6
|
Яхлитлик, яъни таълим, тарбия ва шахс камолоти жараёнларининг ўзаро бирлиги ва шартланганлиги қайси жараёнга хос?
|
маърифий (педагогик) жараёнга
|
таълим жараёнига
|
тарбия жараёнига
|
камолот жараёнига
|
|
7
|
Маърифат (таълим, тарбия) ва инсон камолоти ҳақидаги фан сифатида ўсиб келаётган ёш авлод ва катта ёшли одамларга шахсий ва касбий камолотининг барча даврларида яхлит педагогик жараёнда таълим ва тарбия бериш, уларни илм-маърифатли ва маданиятли қилиш, камолга етказиш масалаларини қайси фан ўрганади?
|
педагогика
|
психология
|
социология
|
фалсафа
|
|
8
|
Педагогик ўзаро муносабатларнинг бирмунча кенг тарқалган вариантлари қайси жавобда тўғри келтирилган?
|
“ўқитувчи – ўқувчи”, “ўқитувчи – гуруҳ – ўқувчи”, “ўқитувчи – жамоа – ўқувчи” муносабатлари
|
“ўқитувчи – ўқувчи - ота-она”, “ўқитувчи – гуруҳ – ўқувчи - ота-она”, “ўқитувчи – жамоа – ўқувчи - ота-она” муносабатлари
|
“ўқитувчи – ўқувчи - маъмурият”, “ўқитувчи – гуруҳ – ўқувчи - маъмурият”, “ўқитувчи – жамоа – ўқувчи - маъмурият” муносабатлари
|
“ўқитувчи – ўқувчи - жамоа”, “ўқитувчи – гуруҳ – ўқувчи - жамоа”, “ўқитувчи – жамоа – ўқувчи” муносабатлари
|
|
9
|
Педагогик жараённинг яхлитлиги ва бирлиги қонунида қандай алоқадорлик очиб берилади?
|
педагогик жараённинг яхлитлиги ва унинг таркибий қисмлари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик, хусусан, ақлий, ҳиссий, ахборий, қидирув, мазмуний, жараёнли ва мотивацияли таркибий қисмлари уйғун бирлигининг зарурияти очиб берилади
|
таълимда назарий ва амалий тамойиллар ўртасидаги нисбат, шунингдек ўқитувчининг амалий фаолияти, унинг мақбуллиги очиб берилади
|
шахсни ҳар томонлама ривожлантириш, камол топтириш билан билимлар ва фаолият усулларини эгаллаш ўртасидаги ўзаро боғлиқлик очиб берилади
|
таълим ва тарбиянинг барча таркибий қисмлари шаклланишига ижтимоий муносабатлар ва тузум (ижтимоий буюртма) ҳал қилувчи таъсир кўрсатишининг объектив жараёни очиб берилади
|
|
10
|
Таълим назарияси ва амалиётининг бирлиги ва ўзаро боғлиқлиги қонунида қандай алоқадорлик очиб берилади?
|
таълимда назарий ва амалий тамойиллар ўртасидаги нисбат, шунингдек ўқитувчининг амалий фаолияти, унинг мақбуллиги очиб берилади
|
педагогик раҳбарлик ва ўқувчилар шахсий фаоллигининг ривожланиши ўртасидаги, шунингдек таълимни ташкил этиш усуллари билан унинг натижалари ўртасидаги нисбат (боғлиқлик) очиб берилади
|
таълим ва тарбиянинг барча таркибий қисмлари шаклланишига ижтимоий муносабатлар ва тузум (ижтимоий буюртма) ҳал қилувчи таъсир кўрсатишининг объектив жараёни очиб берилади
|
синф/гуруҳ билан таълимнинг индивидуал шакли ўртасидаги нисбат (боғлиқлик) қараб чиқилади, ўқитувчининг жамоа ва айрим ўқувчилар билан ишлаш тамойиллари ва қоидалари ўрнатилади
|
|
11
|
Ўқувчи шахсининг ўзини-ўзи рўёбга чиқариш қонуни нимани таъминлайди?
|
ўқувчининг маърифий жараёндаги миссиясини (бурчи, вазифасини) намоён қилишга йўналтирилган педагогик мўлжал асосида иш юритишни таъминлайди
|
ҳар бир ўқувчининг маърифатли (ўқимишли, маълумотли, тарбияли, маданиятли) бўлиши унинг ўз оиласи (авлодлари) маърифатига, унинг мерос қилиб олинишига таъсир кўрсатни таъминлайди
|
ўқувчининг маърифий натижаси, яъни ўқимишлилиги маданиятнинг узлуксиз тикланиши ва юксалишига олиб келишини таъминлайди
|
маърифий натижаларнинг асосий кўрсаткичи, яъни ўқувчиларнинг муваффақиятга, бахт-саодатга эришиш даражаси педагогик жараённинг аниқ, муайян мақсадларга йўналганлиги билан боғлиқлигини таъминлайди
|
|
12
|
Қайси жавобда шахснинг педагогик жараёнда камол топиш (ривожланиш) қонуниятига таъриф берилган?
|
шахснинг ривожланиш, камол топиш тезлиги ва эришадиган даражаси ирсият, ўқув-тарбия муҳити ва унинг ўқув-тарбиявий фаолиятга жалб этилишига, шунингдек қўлланиладиган педагогик таъсир воситалари ва усулларига боғлиқлиги
|
педагогик таъсирлар самарадорлиги ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасидаги қайтар алоқалар жадаллигига, ўқувчига кўрсатиладиган тузатувчи таъсирлар кўлами, уларнинг табиати ва асосланганлигига боғлиқлиги
|
педагогик жараённинг самарадорлиги ўқув-тарбиявий фаолиятнинг ички мотивлари, ташқи омиллар табиати ва уларнинг қанчалик яхши ишлаши (таъсир кўрсатиши) ҳамда ўз вақтида бўлишига боғлиқлиги.
|
ўқув-тарбия жараёнининг бориши ва натижалари шахс ва жамият эҳтиёжларига, моддий-техник ва иқтисодий имкониятларга, маънавий-руҳий, санитария-гигиеник ва эстетик шароитларга боғлиқлиги
|
|
13
|
“... – ушбу тамойилга мувофиқ ўқувчиларга фақат илм-фанда аниқланган (расмийлашган) қонун-қоидалар ўрганиш (ўзлаштириш) учун таклиф этилади ва ўз хусусиятига кўра фан методларига яқин бўлган таълим методаридан фойдаланилади”. Бу таъриф педагогик жараённинг қайси тамойилига тегишли?
|
таълим ва тарбиянинг илмийлиги тамойилига
|
таълим ва тарбиянинг ҳаммабоплиги тамойилига
|
кўрсатмалилик тамойилига
|
ҳамкорлик тамойилига
|
|
14
|
Назариянинг амалиёт билан боғлиқлиги тамойили нимани талаб қилади?
|
илмий билимларни кундалик ҳаётий амалиёт билан уйғун боғлашни талаб қилади
|
таълим жараёнида мантиқий боғланишларга риоя этилишини талаб қилади
|
таълим ва тарбияда маълум бир ўқув муассасаси жойлашган минтақа, мамлакат, жамият, миллат ва муҳит маданиятидан имкон борича (мумкин қадар) фойдаланишни талаб қилади
|
ўқитувчининг ўқувчини шахс сифатида ҳурмат қилишини талаб қилади
|
|
15
|
... - ижтимоий-маданий тажрибанинг авлоддан-авлодга ўтказилиши ва ўзлаштирилишини таъминлаш, ёш авлодда билим, кўникма, малака ва компетенциялар ҳамда илмий дунёқарашни шакллантириш, уларнинг ақлий кучларини ривожлантириш мақсадида ўқитувчи ва ўқувчиларнинг махсус ташкил этилган, бошқариладиган биргаликдаги ўзаро муносабатлари жараёни
|
таълим
|
тарбия
|
ижтимоийлашиш
|
камол топиш
|
|
16
|
Таълимнинг асосини нималар ташқил қилади?
|
ўқитувчи томонидан бериладиган ва ўқувчилар томонидан ўзлаштириладиган билим, кўникма, малака ва компетенциялар
|
ўқитувчи томонидан бериладиган ва ўқувчилар томонидан ўзлаштириладиган ижодий фаолият тажрибаси
|
ўқитувчи томонидан бериладиган ва ўқувчилар томонидан ўзлаштириладиган муносабатлар тажрибаси
|
ўқитувчи томонидан бериладиган ва ўқувчилар томонидан ўзлаштириладиган қобилиятлар тизими
|
|
17
|
Инсоннинг борлиқ қонуниятлари, воқеа-ҳодисалар, нарсалар, далиллар, шунингдек фаолият усуллари ҳақидаги тушунча ва тасаввурларни ўзлаштириши, муайян тизимга солиши ва хотирасида мустаҳкамлаши, бошқа-ча айтганда, ўрганилган маълумотларни эслаб қолиш ва қайта тушунтириб беришга нима дейилади?
|
билим
|
кўникма
|
малака
|
компетенция
|
|
18
|
Компетенция нима?
|
инсоннинг мавжуд билим, кўникма ва малакаларни кундалик фаолиятда қўллай олиш қобилияти
|
инсоннинг онгли ҳатти-ҳаракатларни тез, тежамли, тўғри ва кам жисмоний ҳамда ақлий куч сарфланган ҳолда бажариш жараёни ва натижаси, бошқача айтганда, ўрганилган билимларни таниш вазиятларда қўллай олиш
|
инсоннинг муайян фаолиятни моҳирлик билан бажариши, унинг айрим таркибий қисмларини автоматлашган тарзда амалга ошириши, яъни онгли ҳатти-ҳаракатларнинг автоматлашуви, бошқача айтганда, ўрганилган билим ва шаклланган кўникмаларни нотаниш вазиятларда қўллай олиш ва янги билимлар ҳосил қилиш
|
инсоннинг туғма қобилияти
|
|
19
|
... - кенг педагогик маънода, таълим-тарбия муассасаларидаги ўқув-тарбия жараёнида педагогик жамоа ва тарбиячиларнинг тарбияланувчиларда ижтимоий хулқ-атвор фазилатларини шакллантириш мақсадида махсус ташкил этилган педагогик таъсир кўрсатиш тизими; тор педагогик маънода, тарбияланувчиларда муайян ахлоқий-маънавий фазилатларни шакллантириш мақсадида аниқ тарбиявий вазифаларни ҳал этишга йўналтирилган тарбиявий фаолият (ишлар) жараёни ва натижаси
|
тарбия
|
таълим
|
камолот
|
шаклланиш
|
|
20
|
Қайси жавобда “маърифат” тушунчаси жараён сифатида таърифланган?
|
Маърифат - ўқув-тарбия муассасаларида, шунингдек мустақил ўқиш натижасида билим ва кўникмалар, билиш ва амалий фаолият тажрабаси, қадриятли мўлжаллар ва муносабатлар тизимининг ўзлаштирилиши
|
Маърифат - билим ва кўникмаларни, тафаккур ва фаолият усулларини ўзлаштиришда эришилган даража, яъни маълумот
|
Маърифат - Давлат таълим стандартлари ва таълим-тарбия дастурларининг ўзаро изчил мажмуи, уларни амалга оширувчи маърифий (ўқув-тарбия) муассасалар ва бошқарув органлари тармоғи
|
Маърифат - таълим жараёни ва натижасида олинган билимлар мажмуи
|
|
21
|
Қайси жавобда “маърифат” тушунчаси натижа сифатида таърифланган?
|
Маърифат - билим ва кўникмаларни, тафаккур ва фаолият усулларини ўзлаштиришда эришилган даража, яъни маълумот
|
Маърифат - ўқув-тарбия муассасаларида, шунингдек мустақил ўқиш натижасида билим ва кўникмалар, билиш ва амалий фаолият тажрабаси, қадриятли мўлжаллар ва муносабатлар тизимининг ўзлаштирилиши
|
Маърифат - таълим жараёни ва натижасида олинган билимлар мажмуи
|
Маърифат - Давлат таълим стандартлари ва таълим-тарбия дастурларининг ўзаро изчил мажмуи, уларни амалга оширувчи маърифий (ўқув-тарбия) муассасалар ва бошқарув органлари тармоғи
|
|
22
|
Қайси жавобда “маърифат” тушунчаси тизим сифатида таърифланган?
|
Маърифат - Давлат таълим стандартлари ва таълим-тарбия дастурларининг ўзаро изчил мажмуи, уларни амалга оширувчи маърифий (ўқув-тарбия) муассасалар ва бошқарув органлари тармоғи
|
Маърифат - билим ва кўникмаларни, тафаккур ва фаолият усулларини ўзлаштиришда эришилган даража, яъни маълумот
|
Маърифат - ўқув-тарбия муассасаларида, шунингдек мустақил ўқиш натижасида билим ва кўникмалар, билиш ва амалий фаолият
|
Маърифат - таълим жараёни ва натижасида олинган билимлар мажмуи
|
|
23
|
Инсоннинг бутун умри давомида камол топишини таъминлайдиган педагогик жараёнлар (таълим, тарбия, мустақил ўқиш, ўз-ўзини тарбиялаш ва шахс камолоти) қайси фаннинг предмети
|
педагогика
|
педагогик акмеология
|
педагогик психология
|
маърифий (педагогик) инноватика
|
|
24
|
... – таълим фаолияти турлари, ўқув фанлари ва курсларининг таркиби, уларни ўрганишнинг изчиллиги ва соатлардаги ҳажмини белгилайдиган норматив ҳужжат.
|
ўқув режаси
|
ўқув дастури
|
ўқув қўлланма
|
методик қўлланма
|
|
25
|
Ўқитувчи кимлиги қайси жавобда тўлиқ ўз аксини топган?
|
Ўқитувчи - тарбиячи-мураббийлик ва устоз-муаллимлик ишини бир вақтнинг ўзида амалга оширадиган мутахассис педагог
|
Ўқитувчи - тарбиячи ва мураббийлик ишини бир вақтнинг ўзида амалга оширадиган мутахассис педагог
|
Ўқитувчи - устоз ва муаллимлик ишини бир вақтнинг ўзида амалга оширадиган мутахассис педагог
|
Ўқитувчи – жамиятнинг оддий фуқароси, бироқ бошқаларга нисбатан билимли ва маданиятли мутахассис педагог
|
|
|
1
|
|