1-маъруза Мавзу: Конструкциялар, бинолар ва иншоотларни синаш ва текширишнинг моҳияти



Download 350,56 Kb.
bet7/11
Sana31.05.2022
Hajmi350,56 Kb.
#623626
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
3.3 Иншоотларнинг оғишини аниқлаш
Рейка-тишли ғилдиракли индикатор (соатсимон индикатор) кўчишларни аниқлашга хизмат қилади. Улар ёрдамида 1 см гача бўлган кўчишларни аниқлаш мумкин. Лекин индикатор конструкцияга махсус штатив орқали ўрнатилган бўлса, индикаторни штатив бўйлаб кетма-кет силжитиш орқали 1 см дан бир неча марта катта бўлган кўчишларни ҳам ўлчаш мумкин бўлади. Бунда силжитилган индикатордан 2 марта – силжитиш олдидан ва силжитишдан кейин саноқ олиш зарур бўлади, яъни ҳар бир силжитиш босқичи учун алоҳида саноқ боши белгиланади. Ҳар бир силжитиш босқичидаги индикаторнинг дастлабки ва охирги кўрсатгичлари фарқлари йиғиндиси умумий кўчишни беради. 3.4-расмда кўрсатилган рейка-тишли ғилдиракли индикатор (соатсимон индикатор) синов тузилмасига бевосита маҳкамланадиган асбоблар тоифасига киради. Асбоб штифт 1 ёрдамида кўчиши ўрганилаётган тузилмага маҳкамланади. Конструкциядаги кўчиш натижасида тишли рейка 2 маҳкамланган штифтнинг ҳаракатланиши милли тишли ғилдираклар 4 ва 6 нинг айланишига олиб келади. Шкала 3 дан бўлак бирлиги миллиметрнинг 0,01 улушига тенг, шкала 5 дан эса бўлак бирлиги миллиметрга тенг кўчишлар бўйича саноқ олинади.
Оғиш ўлчагич (клинометр) конструкция кесимларининг бурилиш ёки буралиш бурчагини аниқлайдиган асбоб ҳисобланади. Оғиш ўлчагичнинг кинематик схемаси 3.5-расмда келтирилган. Оғиш ўлчагич махсус тишча ёрдамида конструкциянинг белгиланган кесимига маҳкамланади, “шайтон” эса горизонталликни таъминлашга хизмат қилади.

3.5.-расм. Оғиш ўлчагичнинг тузилиши: 1 – асос; 2 – «шайтон» пуфакчаси; 3 – «шайтон»; 4 – лимб; 5 – микрометрик винт


“Шайтон” 3 асос 1 га шарнирли маҳкамланган; “шайтон”нинг асосга нисбатан ҳаракатланиши микрометрик винт 5 ёрдамида амалга оширилади. Саноқ олиш даражаланган лимб 4 орқали олинади. Конструкцияни синашда ҳар бир юклаш босқичининг охирида “шайтон” дастлабки ҳолатга, яъни горизонтал ҳолатга келтирилади ва лимбдан саноқ олинади. Юкланиш босқичининг боши ва охиридаги саноқлар фарқи кесимнинг бурилиш бурчагини беради.


Нивелир, теодолит ва стереофотокомфоратор каби оптик асбоблар бино ва иншоотларнинг натуравий синовларида ишлатилади. Улар ёрдамида бино ва иншоотлар элементларининг узоқ муддатли чўкишлари ва оғишлари аниқланади (3.5-расм).

3.6-расм. Иншоот оғишини ёндан нивелирлаш усулида аниқлаш схемаси

Иншоотнинг бурчакли кўчишлари ундан 20-40 м масофага ўрнатилган теодолит ёрдамида аниқланади. Бунда иншоотнинг тегишли нуқталарига тамғалар (бутчалар чизилган коғоз бўлакчалар) елимланади ва уларга теодалитнинг кўриш найи йўналтирилиб, теодолитдан ва ўлчов газчўпидан саноқлар олинади. Устуннинг вертикалликдан оғиш бурчаги  нинг қиймати қуйидаги формуладан топилади:


tg=(a1- a2)/h. (3.2)


Электр ўлчов ускуналари ва уларнинг турлари. Электр алмаштиргичлар ёки электр алмаштиргичли сезгир элементлар универсаллиги билан ажралиб туради. Электрик сезгир элементлар ёрдамида деформация, кўчиш, зўриқиш ва тезланишни ўлчаш мумкин. Улардан статик ва динамик синовларда, лаборатория шароитида ҳамда натуравий тажрибаларда фойдаланиш мумкин. Электр алмаштиргичларнинг чиқиш сигналларини тегишлича ўзгартириш (кучайтириш, интеграллаш), масофага узатиш ва қайд қилиш қўлайдир.


Механик катталикларни параметрли алмаштиргичлар ёрдамида ўлчашда электр занжирининг индуктивлик, қаршилик, такрорийлик каби параметрларига асосланилади:
Параметрли алмаштиргичлар индуктив, сиғимли ҳамда резисторли бўлади.
Индуктив алмаштиргичлар дроселли, соленоидли ва трансформаторли турларга бўлинади.
Дросселли алмаштиргич (3.6,а-расм) ўзгарувчан ҳаво бўшлиқли бўлади. Ўзакнинг ҳаракатланиши натижасида контур индуктивлиги ўзгаради. Бундай алмаштиргичли асбобнинг ўлчов диапазони 0,1 дан 1 мм гача бўлади.



3.7-расм. Индуктив алмаштиргичлар: а) дроселли; б) соленоидли; в) трансформаторли; 1 – ғалтак; 2 – ферромагнит ўзак; 3 – ўзгарувчан электр оқими манбаи (генератори); 4 – иккиламчи чулғам

Катта кўчишлар 20-30 мм ли соленоидли (3.7,б-расм) алмаштиргичларда ўлчанади.


Индуктив алмаштиргичларнинг қуйидаги таъсир қилувчи омилларга ўта сезгирлиги камчиликларидир:
- генератордаги электр оқимининг такрорийлиги ва кучланишига;
- ҳаво бўшлиғи магнит сингувчанлигининг ўзгаришига;
- ташқи магнит майдонлари таъсирига.
Ом қаршилигининг регисторли алмаштиргичлари реостатли ва тензорезисторли бўлади. Реостатли алмаштиргич қаршилиги электр оқими қабул қилгичнинг чизиқли ва бурчакли кўчишига мутаносиб бўлади. электр оқими қабул қилувчи бевосита бирламчи механик алмаштиргичнинг силжувчи қисмига маҳкамланган бўлади.
Тензорезисторли алмаштиргичларнинг ишлаш тамойили ўтказгич ва ярим ўтказгичли материаллар механик деформацияланганда, уларнинг электр қаршилиги ўзгаришига асосланган. Бу хусусият тензоэффект дейилади. Тензорезистор сезгир элементи диаметри 10-25 мкм қалинликдаги симдан ёки қалинлиги 2-5 мкм ли юпқа фолpгадан тайёрланади (3.8-расм).

3.8-расм. Тензорезисторларнинг турлари: а) симли; б) илмоқ симли; в) фолpгали; г) монокристалли; 1 – сезгир элемент; 2 – чиқиш элементлари; 3 – таглик


Илмоқ симли тензорезисторлар қаршилиги 60-100 Ом ва ўлчов базаси 5-100 мм бўлади. Кўндаланг кўчишга сезгирлиги, яъни илмоқларнинг кўндаланг йўналишда деформацияланиши натижасида чиқиш сигналининг ўзгариши уларнинг асосий камчилигидир.


Фольгали тензорезисторлар қалинлиги 2-5 мкм ли фольгадан тайёрланади. Уларнинг афзаллиги:
- кўндаланг сезгирлигининг кичиклиги;
- тайёрлашнинг юқори технологияси;
- ҳар хил шаклда, кичкина ўлчамда чиқарилиши.
Назорат саволлари

  1. Динамик юкламалар қандай ҳосил қилинади?

  2. Ўлчаш усуллари ва воситалари нималардан иборат

  3. Иншоотларни оғиши қандай аниқланади?




Download 350,56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish