1-маъруза мавзу: Эгилишдаги зўриқиш кучлари


Кўндаланг куч ва эгувчи момент



Download 412 Kb.
bet2/5
Sana10.03.2022
Hajmi412 Kb.
#489009
1   2   3   4   5
Bog'liq
1 маруза 2-кисм (2)

2. Кўндаланг куч ва эгувчи момент.
Ясси кўндаланг эгилишда балканинг кўндаланг кесимларида иккита ички куч: кўндаланг куч Qy ва эгувчи момент Mz пайдо бўлади. Уларни аниқлаш учун кесиш усули қўлланилади.

Бир ораликли балкани олиб курамиз(4-расм,а). Уни F1 ва F2 кучлари эгади;бу кучлардан хосил булган таянч реакциялари Rb ва Rc . Балкани хаёлан чап таянчдан х масофада текислик билан кесамиз. Унинг бир қисми , масалан, ўнг қисмини ташлаб юборамиз (4-расм,б).



Балканинг қолдирилган қисмига қўйган ташқи кучларни кесимнинг оғирлик марказидаги эгувчи момент ва кесувчи куч билан алмаштирамиз. Qy ва Mz қийматларини икки мувозанат тенгламасидан топамиз:
Биринчи тенглама : Rb-F1+Qy=0
бундан
Qy=F1-Rb;
Балканинг қолдирилган қисмини ташлаб юборилган қисмига нисбатан силжитувчи куч Qy га кўндаланг (кесувчи) куч деб аталади. Кўндаланг куч Qy кесимдан бир томонда жойлашган барча ташқи кучларнинг балка ўқига нормал проекциялари йиғиндисига тенг:
Qy=
Иккинчи тенглама Rb.x-F1(x-b)-Mz=0
Бундан: Mz=Rb.x-F1(x-b);
Балканинг қолдирилган қисмига қўйилган жуфтлар моменти Mz га эгувчи момент деб аталади. Эгувчи момент Mz балка кесими оғирлик марказига нисбатан кесимнинг бир томонида жойлашган барча ташқи кучлар моментлари алгебраик йиғиндисига тенг:


Балканинг чап қисмини ташлаб юбориб, ўнг қисмини кўриб чиққанимизда, Qy ва Mz хам кесимда шундай қийматга, лекин йўналишлари хар хил бўлганлигини кўрамиз (4-расм, в). Бир кесимда балканинг ўнг ёки чап қисмида бўлишидан қатъий назар, бир хил қийматли ва ишорали кўндаланг куч ва эгувчи момент олиш учун қуйидаги ишоралар қоидаси қўлланилади. Эгувчи момент шу пайтда мусбат ҳисобланади, агар балканинг қабариқ томони пастга қараса(5-расм, а) ёки чап қисмидаги момент соат мили бўйича бўлса, ўнг томонидаги соат мили тескари бўлса, аксинча ёки қабариқ томони юқорига қараса (5-расм, б) эгувчи момент манфий ҳисобланади.
Агар балканинг чап қисми ўнг қисмига нисбатан юқорига сурилса ёки балканинг ўнг қисми чап қисмига нисбатан пастга сурилса, кўндаланг куч мусбат, тескари холда манфий ҳисобланади (6-расм, а,в). Балка кесимида вужудга келадиган нормал кучланишлар эгувчи моментни, уринма кучланишлар эса кўндаланг кучни мувозанатлайди.
Шундай қилиб
ва
Балканинг энг катта нормал ва уринма кучланишлар таъсир қиладиган хавфли кесимларини топиш учун эгувчи моментлар ва кўндаланг кучлар эпюралари курилади. Бу эпюралар балка узунлиги бўйича бу ички куч омилларининг ўзгариш графикларидир.

Download 412 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish