4. Девиант хулқ-атвор ва социал назорат.
Девиант сўзи - лотинча “deviatio” сўзидан олинган бўлиб, чекиниш, бузилиш деган маънони англатади. Девиант хулқ-атвор - мавжуд жамиятда ўрнатилган ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган инсоний фаолият ёки хатти-ҳаракат , ижтимоий ходисадир.
Маълумки, замонавий Ғарб социологиясида девиант хулқ-атворга турлича қарашлар мавжуд. Девиант хулқ-атворнинг энг кўп тарқалган ва жамиятда яққол намоён бўлиш тури жиноятчилик бўлиб, ижтимоий меъёрнинг бузилиши сифатида ушбу ходиса фанда жуда қадимдан ўрганилган.
XIX асрнинг иккинчи ярмига келиб. позитивистик мактаб шаклланиши билан., жиноятчиликни ҳам сабабийликда ўрганувчи таълимотлар пайдо бўла бошлади. Жумладан, италиялик психиатр Ч. Ломброзо Италия қамоқхоналаридаги 14 минг махбус устида текшириш олиб бориб, “жиноятчилар туғма бўлишади” деган хулосага келишади. Унинг шогирди Э.Ферри жиноятчилик социологияси асарида ушбу омилга қўшимча равишда ижтимоий, иқтисодий, сиёсий омилларни ҳам кўрсатади. Кейинчалик ушбу таълимотлар турли танқидларга учраган бўлсада, ҳозирги кунгача ҳам Ғарб социологиясининг баъзи намоёндалари ушбу таълимотнинг у ёки бу йўналишларини ривожлантириб келишмоқда. Уларнинг таълимотларига кўра ички секреция безлари, ақлий ривожланганлик даражаси, хромосомаларнинг тузилиши ва ирсий сабаблар жиноятчилик ва шу кабиларни туғма ёки биологик омилларни шаклланишига таъсир қилади
Ушбу таълимотларга қарама-қарши ўлароқ, социологияда ижтимоий меъёр бузиш жараёнларини тўла ижтимоийликда тушунтирувчи дастлабки таълимот Э.Дюркгеймнинг аномия ғояси эди. Бунга кўра эски меъёрлар ва қадриятлар мавжуд муносабатларга мос келмай қолиши ва янгиликларининг ўрнатилмаганлиги натижасида индивидлар хулқ-атворини тартибга солувчи қатъий ахлоқнинг мавжуд эмаслиги тушунилади.
Р.Фэрис, Тириакьян, Т.Шибутани ва бошқаларнинг фикрича, девиант хулқ-атвор социал бузилишилар натижасидир. Ижтимоий зиддиятлар таълимотига кўра, социал тизимда бегона маданиятга асосланган маданий хулқ-атвор намуналари меъёр бузувчи хулқ-атвордир.
Америка социологиясида Э.Сатерленднинг дифференциал, катта ўрин тутувчи таълимотлардан бири алоқалар таълимотидир. Бунга кўра, ҳар қандай хулқ-атворга, шу жумладан меъёр бузувчи хулқ-атворга ҳам у ҳам ўрганилади, яъни мавжуд жамият аъзолари томонидан мазкур хулқ-атвор меъёрлари бошқаларга ўргатилади.
Феноменологик социология намоёндаларининг эътироф этишларича, социологик тахлил “ ёрлиқ ёпиштиришга” асосланиши керак. Уларнинг фикрича, меъёр бузиш социал баҳо ва санкция қўллаш натижасидир.
Интеракционизм назариясига кўра, (вакиллари Беккер Г, Д.Китсус, К.Эриксон ва бошқалар) ходисани салбий ва ижтимоий хавфли деб бахолаш нисбий бўлиб, буни жамиятдаги хукмрон гуруҳлар белгилайди. Шафқатсиз жамият ҳимоясиз инсонни жиноятчи қилиб қўйиб, эзаверади.
Do'stlaringiz bilan baham: |