1.5.2. Кемасозлик
Ушбу икки суратда улкан дизелли кема двигатели ва шундай двигатель ўрнатилиши мумкин бўлган улкан кема тасвирланган.
Уларнинг қайси қисмида компьютер ва дастурий таъминот ҳал қилувчи роль ўйнашини кўриб чиқамиз.
Лойиҳалаштириш. Ўз-ўзидан маълумки, кема ҳам, унинг двигатели ҳам компьютерлар ёрдамида лойиҳалаштирилади. Уларнинг қўлланиш рўйҳати деярли чексиз бўлиб, унга архитектура ва инженерлик чизмаларини тайёрлаш, умумий ҳисоботлар, иморат ва конструкцияларни кўз билан чамалашлар киритилган.
Қурилиш. Замонавий компьютерлар компьютерлаштирилган. Кемани йиғиш компьютер ёрдамида режалаштирилади, йиғиш жараёни ҳам компьютер бошқарувида амалга оширилади. Пайвандлаш роботлар ёрдамида бажарилади. Хусусан, замонавий икки корпусли танкерларни, корпуслар орасига ўта оладиган кичик пайвандчи-роботларсиз қурилишини тасаввур қилиш қийин. Корпуслар оралиғида инсон сиғиши мумкин бўлган жойнинг ўзи йўқ. Кемалар учун пўлат плиталарни қирқиш биринчилар қаторида компьютерли лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқиш тизими CAD/CAM (computer-aided design and computer-aided manufacture)нинг қўлланиши орқали бажарилди.
1.5.3. Телекоммуникациялар
Ушбу икки суратда телефон коммутатори ва ( фотоаппарат, MP3-плеер, FM-радиоприемник и веб-браузерли) телефон ифодаланган.
Уларнинг қайси қисмида компьютер ва дастурий таъминот ҳал қилувчи роль ўйнашини кўриб чиқамиз.
Тасаввур қилинг, сиз қўлингизга телефон олиб, чақириқ қилдингиз, сиз қўнғироқ қилаётган шахс жавоб беради ва сизлар суҳбатни бошлайсизлар. Балки сиз автоматлаштирилган маълумот тизими билан боғланмоқчи бўлдингиз, ёки ўрнатилган фотоаппарат ёрдамида олинган суратни жўнатиш, ёки матнли маълумотни жўнатишни истайсиз. Шубҳасиз, бундай телефон компьютердир. Агар телефон экранга эга бўлса ва оддий телефонларга нисбатан кўпроқ, масалан, веб-браузер функцияларига эга бўлса, бу тушунарлироқ бўлади. Аслида, бундай телефонлар бир неча компьютерга эга: биттаси экранни бошқаради, бошқаси телефон станцияси билан алоқани ўрнатади, учинчиси яна нимадир қилади.
Чап тарафдаги суратда тасвирланган иморат Нью-Йорк Уолл-стритидаги америка фонд биржасининг сотув майдонини кўрсатган ҳолда, ўнг томондаги харита Интернетнинг бир қисмини намойиш қилади.
Кўрганингиздек, биз рақамли суратларни яхши кўрамиз ва ахборотни тасаввур қилиш имконини берувчи компьютерларни махсус хариталарни тасвирлаш учун қўллаймиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |