1-маъруза. Кириш. Гистология фанининг қисқача ривожланиш тарихи


Тўқималар классификатсияси



Download 32,12 Kb.
bet7/8
Sana14.06.2022
Hajmi32,12 Kb.
#668025
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1-ma'ruza (1)

Тўқималар классификатсияси.
Тўқималар, хар томонлама ўрганилишига қарамай, хозиргача мужассамлашган классификатсиясига эга эмас. Айни вақтда тузилиши, вазифаси ва ривожланиш хусусиятларига кўра шартли равишда бир неча гуруҳга бўлиб ўрганилади. Тўқималар хар-хил, шунингдек уларнинг вазифалари хам турлича. Шуни хисобга олиб, олимлар тўқималар ягона классификациясини тузишга кўп марта уриниб кўришди. Шундай ишлардан биринчисини 1853 йили Лейдиг деган олим бажарди.
У «Рептилия ва балиқлар анатомияси билан гистология ҳақида маълумотлар» номли асарида тўқималарни морфологик тузилиши ва физиологик хусусиятларига кўра классификациялаган. Франсуз олими Ксавве Биш (1771-1802) 21 хил микроскопик тўқимани тафовут қилган. 1855 йили А.Килликер гистологиядан дарслик китобини ёзиб Лейдиг ишларидан фойдаланди ва тўқималарни 4 гуруҳга бўлди:
1.Эпителий тўқимаси, 2.Бириктирувчи тўқима, 3.Мускул тўқимаси, 4.Нерв тўқимаси.
Хозирги вақтда ҳам бу классификатсиядан ҳам фойдаланиб келинмоқда.
Эволюцион гицология фанининг асосчиси академик А.А.Заварзин организмнинг эволютсион ривожланиши давридаги хаёт фаолиятини хисобга олиб функционал принтсипга асосланган классификатсияни тузди. Чегараловчи тўқима, яъни химояловчи тўқима. Эпителий тўқимасини назарда тутилади.
Ички мухит тўқимаси, моддалар алмашувида иштирок этадиган, таянч ва механик вазифаларни бажарадиган тўқималар.
Мускул тўқимаси-организмнинг ички ва ташқи органлари харакатини таъминловчи тўқима.
Нерв тўқимаси ташқи ва ички таъсиротга жавоб бериш (реактсия кўрсатиш) хусусиятига эга тўқима.
Н.Г.Хлопин тўқималарнинг генетик классификатсиясини тузди. Бунда у филогенез ва онтогенез давридаги ривожланишни асос қилиб олди.
Берталаффи ва Лоу (1962) тўқималар классификатсиясини тузишда ҳужайраларни кўпайиш хусусиятларини асос қилиб олди ва барча тўқималарни 3 гуруҳга бўлди:
1. Митотик хусусиятга эга бўлмаган ҳужайралар.
2. Камроқ кўпайиш хусусиятига эга бўлган ҳужайралар.
3. Доимий бўлиниб туриш хусусиятига эга бўлган ҳужайралар
Лейблонд (1964) деган олим тузган тўқималар классификатсияси қуйидагича: Кўпайиш хусусиятига эга бўлмаган ҳужайралар (нейрон)
Усиш хусусиятига эга бўлмаган ҳужайралар (жигар ва мускул
ҳужайралари). Булар онтогенезда эмбрионда ўсади. Орган ўз хажмини олгач ўсиш сусаяди.
Доимо тикланиб турувчи тўқима-тери ва ичак эпителиялари.
Тўқима ҳужайраларига нисбатан система чунки у бир неча элементлардан таркиб топган: ҳужайра, ҳужайралараро моддалар.
Ҳар қайси тўқимақайси орган тўқимаси бўлишига қараб, муайян морфологик цруктура ва вазифага эга бўлади. Демак тўқималар тузилиши ва бажарадиган вазифаларига кўра бир-бирларидан фарқланади. Жумладан: структурасига кўра чегараловчи тўқима(эпителий), ички мухит ёки бириктирувчи тўқима, мускул тўқимаси ва нерв тўқимаси.
Бажарадиган вазифаларига кўра: чегаралаб турувчи ички мухитни доимий равишда бир хил сақлаб турувчи, қисқарувчи, узатувчи ва анализ қилувчи.



Download 32,12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish