Онтогенезда тўқималарнинг пайдо бўлиши.
Иккита жинсий ҳужайра (уруғ ва тухум ҳужайра)нинг кўшилишидан зигота (юнонча –зиготи жуфтланган маъносинида) хосил бўлади, яъни уруғланган тухум ҳужайра, зигота организмда мавжуд бўлган барча ҳужайраларга бошлангич моддийлик беради.
Эмбрион ривожланишининг дацлабки босқичларида ирсий омиллар билан бирга мухит таъсирида эмбрион ҳужайралари табақаланади. Сўнг бу ҳужайралар ривожланиб, улардан хар-хил тўқима элементлари шаклланади.
Эмбрион муртагидан хосил бўлган ва табақаланган ҳужайраларнинг ривожланиши натижасида (онтогенезда – юнонча онтоз-мавжудот, генезис-тугилиш, ривожланиш, келиб чиқиш маъносида) тўқима пайдо бўлиши жараёни гистогенез деб аталади.
Маълумки, жинсий ҳужайралар қўшилиб зигота хосил бўлгандан бошлаб, то тўқималар шаклланишигача бўлган давр, яъни дифферентсиалланиш 4 даврдан иборат:
1. Оотипик даври; 2. Бластометр даври; 3. Муртак даври; 4 Тўқима (гистогенез) даври.
Оотипик (грекча оон-тухум маъносида) даврда келгуси тўқимахосил бўладиган материаллар тухум ҳужайра ёки зигота цитоплазмасининг тегишли қисмида жойлашган бўлади. Масалан: амфибиялардан хорда материаллари тухум ҳужайра цитоплазмасининг ўроксимон қисмида жойлашган. Келгусида ҳужайранинг ана шу қисми такомиллашиб бориб ундан у ёки бу тўқимашаклланади.
Б Л А С Т О М Е Р: даври оотипик даврининг давоми бўлиб, бунда зигота бўлиниши натижасида кўплаб блацомер (юнонча блацос-ўсимта, муртак; мерос-қисми деган маънода) яъни ўзига хос янги муцакил ҳужайралар хосил бўлади. Бу ҳужайралар узи билан келажакда хосил бўладиган тўқимаёки органларнинг бошлангич элементларининг олиб ўтади. Бластуланинг турли қисмларни хосил қилувчи блацомерлар бир бирларидан тубдан фарқланишади. Хозирги вақтда хар-бир блацометрнинг келажакдаги тақдири яъни у келажакда организмларнинг қайси системалари ривожланишида иштирок этиши қайд этилиши тўлик ўрганилган.
Муртак даврида эмбрион ривожланишининг блацура даври тугаб, муртакнинг (эмбрионнинг) бошлангич урчуқлари хосил бўла бошлайди. Муртак даврида ўзига хос тузилган ҳужайралардан ташкил топган эмбрион варақлари (қаватлари, япроқлари) хосил бўлади ва уларни табақаланиши натижасида хар-хил тўқималар вужудга келади. Масалан: эктодермадан нерв тўқимаси найчаси ажралиб туради, мезодермадан эса сомит бўғимлар хосил бўлади.
Муртакнинг гистогенез даврида дацлабки урчуқлардан ўзига хос тузилган ва муайян вазифаларни бажаришга ихтисослашган етук тўқималар шаклланади. Хар бир тўқиманинг шаклланиш жараёни ўзига хос йўналишда содир бўлиб, бир-биридан тубдан фарқ қилади. Тўқималарнинг мана шундай бошлангич урчуклардан хосил бўлиши жараёни гистогенез (грекча гистос тўқима; генес-пайдо бўлиш, келиб чиқиши, ривожланиш маъносида) деб аталади. Хар бир тўқима ўзига хос специфик структурага ҳамда ўшанга хос физиологик ва химиявий хусусиятларга эга. Эмбрионнинг кейинги тараққиёти жараёнида орган ва органлар системаси вужудга келади. Сҳундай қилиб, илгари оддий системалардан, эмбрион тараққиёти жараёнида, янги анча мураккаб структуралар пайдо бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |