1-маъруза. Кириш. Фан мақсади, вазифаси ва долзарблиги


Оптик элементлар базасидаги халқаро



Download 10,69 Mb.
bet83/170
Sana04.04.2022
Hajmi10,69 Mb.
#528648
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   170
Bog'liq
1 Mажмуа NGN тўлиқ

12.4. Оптик элементлар базасидаги халқаро
телекоммуникация тармоқлари
Замонавий бизнес мамлакатлар ва давлатларни сакраб ўтди. Замонавий тадбиркор хаётнинг асосий хусусияти – ахборотларни интенсив айирбошлашга талаблардир. Ахборотларни алмашиниш интенсивлигининг ортиши ва компаниялар фаолиятининг географик масштаблари кенгайиши халқаро ахборот тармоқларида специфик излар қолдирмоқда.
Аниқланма бўйича, халқаро тармоқ – ахборот тармоғи бўлиб, унинг компонетлари бир нечта мамлакатларда жойлашгандир. Халқаро тармоқларнинг хусусияти – алоқа линияларинг нархлари баландлиги. Битта мамлакат худудидаги алоқа, халқаро линиялардаги алоқага нисбатан бир даражага арзондир, бу нисбат алоқа турларига боғлиқ эмас. Шунинг учун халқаро тармоқлар билан ишлаганда ахборотларни қисиш хар усуллари, шунингдек терминал ускуналарининг рад этишга бардошлигини ошириш жуда мухим ахамиятга эгадир.
Халқаро тармоқлардан фойдаланиш билан боғлиқ яна мухим муаммолардан бири - телекоммуникацион стандартлар, алоқа линиялари ва фойдаланилаётган ускуналарнинг турли хиллигидир. Халқаро тармоқларнинг яна бир хусусияти уларнинг катта географик масштаблар билан боғлиқлиги ва мониторинг ва бошқариш тизимларига айримча талаблардир.
Телекоммуникацион инрфаструктуранинг турли мамлакатларда ривожланиш даражасининг фарқи каттадир, бу эса ўша мамлакатларда қўлланаётган тизимларда катта из қолдиради. Технологиянинг жуда тез ривожланиши бундай шароитда қўшимча муаммоларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Дунё жуда хам интеграллашмоқда, уни ахборотлаштириш жуда катта тезликда ўсмоқда. Бундан қуйидаги хулосани айтиш мумкин – халқаро телекоммуникация тармоқлари шундай лойихалаштирилиши керакки, уларни бўлаётган ўзгаришларга ортиқча харажатларсиз тезда мослаштириш имконятга эга бўлиши лозим.
Халқаро тармоқлар, хусусан оптик халқаро тармоқлар жуда специфик телекоммуникацион мухитдир. Бу специфика улардан фойдаланиш хосил бўладиган муаммоларг ва улар ечимига ўз таъсирини ўтказмай қолмайди.
Кейинги йилларда хар хил лойихаларни амалга ошириш натижасида умумий узатиш тезлиги 12 Гбит/с трансатлантика ва 6,98 Гбит/с тинч океани оптик телекоммуникация тармоқлари фойдаланишга топширилган.
Уларнинг айримлари хақида ахборот бериш мумкин. Project Yellow лойихаси Шимолий Америка (Нью-Йорк) ва Европани (Англия) боғловчи, узатиш тезлиги 320 Гбит/с дан 1,28 Тбит/с гача ўзгартирилиши мумкин бўлган, кенг полосали узунлиги 6000 километр сув ости магистрали; TAT-14 – WDM технологияси қўлланган 14-нчи трансатлантик телефон кабель тизими. Сиғими 640 Гбит/с,. STM-64 тизими қўлланган оптик сув ости кабели АҚШни халқа топологияси бўйича Буюкбритания, Франция, Голландия, Германия ва Дания билан боғловчи магистралдир; Apollo тизими – умумий узунлиги 13000 километр, узатиш тезлиги 3,2 Тбит/с гача, АҚШ, Буюкбритания ва Францияни иккита йўлча билан боғлайдиган сув ости магистрали. Apollo тизими оптик элементлар базасида яратилган нуфузли халқаро телекоммуникация тармоғидир; Япония, Гавай ороллари ва АҚШ боғловчи сув ости узунлиги 225000 километр ТРС-5 (Trans-Pacific Cable – 5)оптик магистрал; узунлиги 30500 километр, жумладан 28900км сув ости кабелли оптик магистрал Southern Cross Австралия, Янги Зеландия, Гавай ороллари ва АҚШни боғлайди; PC-1 (Pacific Crossing – 1) оптик-толали узунлиги 21000 километрли халқали тармоқ АҚШ ва Осиёни боғлайди.
Шундай қилиб, қуйидагиларни таъкидлаш мумкин, фотон технологияси асосидаги телекомуникация тармоғи истиқболли тармоқдир; Ер шари умуман олганда юқори тезликли оптик толали халқалар билан ўраб олинган, бу тармоққа уланган исталган миллий телекоммуникация тармоғи исталган мамлакат телекоммуникация тармоғига кириши мумкин.


Download 10,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish