12.5. Ўзбекистон Республикасининг телекоммуникация тармоғи ҳолати
Хозирги кунда Ўзбекистон Республикасининг телекоммуникация тармоғи ҳолатини қуйидагича тавсифлаш мумкин:
- Халқаро телефон коммутация маркази – 4 та:
- Шаҳарлараро телефон станциялари – 13 та;
- Умумий сиғим 95 159 порт (канал);
- Ишлатилган сиғим 78 444 порт (канал);
- Халқаро пакет коммутация маркази – 1 та (515 Мбит/с).
- Маҳаллий телефон тармоғи: жами 2 041 та телефон станция, умумий ўрнатилган сиғим – 2 067 037, фойдаланилаётган сиғим – 1 818 400;
- Мобил коммутация марказлари(CDMA 450) – 5 та: умумий сиғими 120,0 минг рақам, база станциялари сони 153 та.
Маҳаллий телефон тармоғининг бугунги ҳолатини қуйидаги тавсифлаш мумкин:
- Шаҳар телефон тармоғи: жами 485 та телефон станция, умумий ўрнатилган сиғим – 1 709 519, фойдаланилаётган сиғим – 1 553 166; шаҳар телефон тармоғи тўлиқ - 100 фоиз рақамли технологиялар билан жиҳозланган.
- Қишлоқ телефон тармоғи: жами 1 556 та телефон станция, умумий ўрнатилган сиғим – 359,3 минг, шундан рақамлиси – 107,6 минг, яъни -----%
Ўзбекистон Республикасининг телекоммуникация тармоғини ривожлантирш борасида қуйидаги долзарб вазифалар бажарилиши лозим:
Халқаро телекоммуникация тармоқларига уланишни кенгайтириш:
- Қирғизистон Андижон–Ош – (STM-16)
- Тожикистон Денов-Турсунзода – (STM-16)
- Қозоғистон Қўнғирот-Бейнау – (STM-16)
- Афғонистон Термиз-Хайратон – (STM-16)
Халқаро коммутация марказларини ва шаҳарлараро телефон станцияларини кенгайтириш.
Интернет тармоғини халқаро даражада 1 Гбит/с га етказиш.
Магистрал тармоқда DWDM технологиясини қўллаш ва зонаичи транспорт тармоғини кенгайтириш:
- Тошкент – Бухоро DWDM/SDH;
- Тошкент – Фарғона водийси DWDM/SDH;
- Тошкент – Олмалиқ –Бегетелек –Қўқон рақамли РРЛ.
Маълумотлар узатиш тармоғини вилоят даражасида
10 Гбит/с, туман даражасида 1Гбит/с тезликка етказиш:
- Тошкент – Фарғона водийси IP/MPLS – 10 Гбит/с, 1 Гбит/с:
- Тошкент – Бухоро йўналишида IP/MPLS – 1 Гбит/с.
CDMA-450 мобил алоқа тармоғини кенгайтириш:
- Шимолий ҳудудларда 20 та БТС ва Бухоро коммутатори имкониятларини кенгайтириш.
Қишлоқ телекоммуникация тармоғини рақамлаштириш ва кенгайтириш:
- «Коинот» ОАЖнинг 42 минг сиғимли рақамли телефон станцияларини ишга тушириш.
Инфратузилма объектларини алоқа билан таъминлашни тезлаштириш:
- «Коинот» ОАЖнинг рақамли телефон станциялари ва CDMA-450 тармоғи орқали ташкил этиш.
Қўшимча хизмат турларини кенгайтириш:
- Тошкент шаҳар махсус алоқа хизмати боғламасини реконструкция қилиш ва кенгайтириш.
Кенг полосали хизматларни кўрсатиш бўйича сўнгги мил муаммоларини ҳал қилиш:
- абонент линияларида xDSL технологияси (MSAN ва б.) қўллаш;
- кўп қаватли бинолар, идораларга FTTx технологиясига ўтиш;
- CDMA, WiMax технологиялари асосида симсиз алоқани ташкил қилишни кенгайтириш;
- видеотелефон, IPTV, VoD, TvoD ва бошқа интеллектуал хизмат турларини жорий қилишни тезлаштириш.
Ўзбекистонда тармоқланган рақамли транспорт тармоғини яратилганлиги, ҳамма табақа фойдаланувчиларининг маълумотлар узатиш хизматларига, шу жумладан Интернет тармоғи хизматларига талабларини тўлақонли қондириш мақсадида, маълумотлар узатиш замонавий технологияларини ва янги мультимедиа хизматларини жорий этиш учун платформа яратди. Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон Республикасининг телекоммуникация тармоқлари ва воситалари – бу соханинг ривожланаётган мажмуасидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |