«Интеллект» сўзи лотинча «intellestuz» сўзидан келиб чиқкан бўлиб, у билиш (аниқлаш), тушуниш ёки фаҳмлаш (ақл) маъносини беради.
Интеллект - фикрлаш қобилияти, рационал билиш ва шунга ўхшаш тушунча. Умумий ҳолда эса фикрлаш, шахсни ақлий ривожланиши синоними бўлиб хизмат қилади. Интеллект (ақл) - ўз хулқини созлаш йўли билан ҳар қандай ҳолатга етарли баҳо бериш қобилияти.
Интеллект - турмушдаги далиллар ўртасидаги ўзаро боғлиқ-ликни тушуниш қобилияти. Бу қобилият белгиланган мақсадга эришишга олиб борувчи ҳаракатларни ишлаб чиқиш учун керак бўлади.
Интеллект фақат инсонларга тегишли ва одам ақлий қобилиятининг ўзига хос ўлчовидир.
Интеллект - турмушдаги далиллар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни тушуниш қобилияти. Бу қобилият белгиланган мақсадга эришишга олиб борувчи ҳаракатларни ишлаб чиқиш учун керак бўлади. Юқорида аниқланган «интеллект» тушунчасидан шундай хулоса чиқариш мумкинки, яъни интеллект фақат инсонларга тегишли ва одам ақлий қобилиятининг ўзига хос ўлчовидир.
Интеллект -инсоннинг тафаккур юритиш қобилияти.
Суньий интеллект -инсон интеллектининг баъзи вазифаларини ўзида мужассамлаштирган автоматик ва автоматлаштирилган тизимлар хусусиятидир.
Кўз ўнгимизда сунъий интеллект компьютер технология-ларининг барча йўналишларига кириб бормоқда.
Сунъий интеллектнинг тизимлари ҳамма ерда - катта бизнесдан тортиб армиягача пайдо бўлмоқда.
Сунъий интеллект инсоннинг касбий имкониятларини чексиз қилади.
Бу илмий йўналиш оёққа туриш ва ривожланиш босқичидадир.
Сунъий интеллектнинг асосий масаласи ҳисоблаш машиналарни фойдалироқ қилиш ва интеллект асосида ётадиган принципларни тушунишдан иборат.
«Сунъий интеллект» тушунчаси дастлаб АҚШда пайдо бўлди ва секин-аста бошқа давлатларда ҳам кенг қўлланила бошланди.
1956 йил АҚШда компьютер ва дастурлаш соҳасидаги 10 нафар америкалик етакчи мутахассиснинг биринчи учрашуви бўлиб ўтди. Ўша пайтда мутахассислардан кўпчилиги яқин ўн йил ичида сунъий ақл яратилиши мумкинлигини тахмин қиларди. Сунъий интеллект атамаси 1956 Стенфорд университетидаги (АҚШ) худди шундай номдаги семинарда таклиф қилинган. Семинар ҳисоблаш эмас, балки мантиқий вазифаларни ишлаб чиқишга мўлжалланган.
Сунъий интеллектни амалий қўллашда катта илгарига сурилиш 70-йилларнинг ўрталарида рўй берди, бу вақтда инсон тафаккурининг универсал алгоритмини қидириш ўрнига мутахассислар-экспертларнинг аниқ билимларини моделлаштириш ва билим энг муҳим таркибий қисми бўлган дастурий воситалар ва тизимларни ишлаб чиқиш ғояси келган.