Эксперт тизимлар - хулоса чиқаришнинг қоида ва механизмлари йиғиндисига эга, ҳамда билимлар базасини ўз ичига олган сунъий интеллект тизимидир.
Сунъий интеллектни амалий қўллашда катта илгарига сурилиш 70-йилларнинг ўрталарида рўй берди, бу вақтда инсон тафаккурининг универсал алгоритмини қидириш ўрнига мутахассислар-экспертларнинг аниқ билимларини моделлашти-риш ва билим энг муҳим таркибий қисми бўлган дастурий воситалар ва тизимларни ишлаб чиқиш ғояси келган.
Сунъий интеллект тизимлари ривожланишининг бос-қичларини кўриб чиқайлик:
1. 70-йиллар вазифаларни ечишнинг умумий усуллари-ни қидириш ва улардан универсал дастурларни қуришда фойдаланиш билан таърифланади.
2. 80-йиллар ахборотларни тақдим этишнинг умумий усулларини қидириш, уни махсус дастурларни яратишда фойдаланиш учун қидириш билан таърифланади.
3. 90-йиллар махсус дастурлаш тайёрлаш учун баъзи бир предметли соҳада юқори сифатли махсус билим-ларнинг катта ҳажмларидан фойдаланиш билан таъриф-ланади.
Интеллектуал ахборот тизимлари билимларга асосланади ва қуйидаги турларга бўлинади:
1) Амалий дастурларнинг интеллектуал пакетлари (АДП) ёки вазифаларни ечувчилар (EUREKA) пакети.
2) Автоматлаштирилган ўқитиш тизимлари.
3) Эксперт тизимлари.
Интеллектуал АДП илмий ва иқтисодий фаолият билан боғлиқ соҳаларга кенг тарқалган. Бу тизимларда маълумотлар билан ишлаш жараёнлари кўпроқ даражада соддалаштирилган, яъни интеллектуаллаштирилган, масалан, EUREKA дастурлаш ғоясини дастурчисиз амалга оширишга имкон беради.
Автоматлаштирилган ўқитиш тизимлари (АЎТ) - бу билимларга асосланувчи ва ШЭҲМ бозорини ривожланиши ва пайдо бўлиши билан кенг тарқалган интеллект тизимининг махсус туридир. АЎТ, қоидага кўра, ҳаракатлар ва ўқитиш тизимини фаолият юритиши учун фойдаланиладиган тузилмаларни баён қилувчи бир ёки бир неча тиллардир. АЎТ фойдаланувчиларнинг иккита гуруҳи билан ишлашга мўлжалланган. Биринчи гуруҳ - АЎТ муаллифларининг ўзлари. Иккинчи гуруҳ - ушбу тизим ёрдамида ўкиётганлар. Муаллифларнинг вазифасига билимлар базаси, вазифаларни, ўқув материалининг тури ва тузилишини ишлаб чиқиш, уларни таҳрир қилиш ва компьютернинг хотирасида сақлаш киради.
Эксперт тизимлари - мутахассисларнинг аниқ предметли соҳалардаги билимларини жамловчи ва бу эмпирик тажрибани камроқ малакали фойдаланувчиларга маслахат бериш учун нусха кўпайтурувчи мураккаб дастурий мажмуалардир.
Экспертли тизимлар соҳасидаги ишланмаларнинг ҳозирги ҳолатини иқтисодчилар, молиячилар, ўқитувчилар, муҳандислар, тиббиётчилар, руҳшунослар, дастурчилар, тилшуносларнинг кенг табақалари орасидаги берган сари ўсиб борувчи қизиқишнинг босқичи сифатида таърифлаш мумкин.
Эксперт тизим остидаги “Ясамалар” кўп сонли мулоқотли тизимлар ва интеллектуал амалий дастурлар пакетлари кўринишида тарқатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |