1-маъруза: гфр ва Италия Иккинчи жаҳон урушидан кейинги йилларда Режа: гфр иккинчи жаҳон урушидан кейинги йилларда



Download 277,83 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/5
Sana21.02.2022
Hajmi277,83 Kb.
#62087
1   2   3   4   5
Bog'liq
1-маъруза.ГФР ва Италия урушдан кейинги йилларда

Латеранский конкордат – Подписаны 11 февраля 1929 года в Латеранском Апостольском Дворце (Palazzo 
Laterano) кардиналом Пьетро Гаспарри и премьер-министром Италии Б. Муссолини, действовавшим от имени 
короля Виктора Эммануила III. 



Шимолий ва Шарқий Африкадаги собиқ мустамлакалари – Ливия, Эритрея ва 
Италия Сомалисига бўлган ҳуқуқларидан маҳрум этилди. Югославия билан 
Италия ўртасида талаш бўлган Триестнинг тақдири масаласи кечиктирилди ва 
БМТнинг кўриб чиқишига ҳавола қилинди. Кейинчалик, 1954 йилда Англия, 
Франция ва АҚШ воситачилигида Италия Триестни қўлга киритди. Бундан 
ташқари, Италия урушда зарар етказилган мамлакатларга репарациялар, 
жумладан Совет иттифоқига 100 млн доллар товон пули тўлаш мажбуриятини 
олди. Сулҳ шартномаси Италия Таъсис мажлиси томонидан 1947 йил ёзида 
тасдиқланди ва ўша йили 15 сентябрдан кучга кирди.
1949 йилнинг апрель ойида Италия НАТОга аъзо бўлди. 1950 йилнинг 27 
январида АҚШ билан “Мудофаа мақсадларида ўзаро ёрдам тўғрисида” битимга 
асосан мамлакат ҳудудида АҚШ ҳарбий базаси қурилди. 
Италияда 1947 йил майида Алчидо де Гаспери бошчилигида христиан 
демократларнинг бир партияли ҳукумати тузилди. Ватикан билан черковь 
мулозимларининг қўллаб-қувватлаши туфайли ХДП урушдан кейинги 
Италиянинг етакчи партиясига айланган эди. 1948 йил 18 апрелда биринчи 
республика парламентига сайловларда ХДП 48,48 фоиз овоз олиб 
парламентдаги ҳукмронлигини таъминлади. 
50-йилларнинг бошларидан Италия саноат маҳсулотини йилига ўртача 
кўпайтириш суръатлари жиҳатидан Ғарбий Европадаги барча мамлакатлардан 
ўзиб кетди, жаҳон миқёсида фақат Япониядан кейин борди. 1950–1963 
йилларда унинг саноат ишлаб чиқариши умумий ҳажми уч баравар кўпайди. 
Нефть ва газни қайта ишлаш, синтетик тола ишлаб чиқариш 1953–62 йилларда 
28 баравар, пластмасса ишлаб чиқариш 10 бараварга ошди. Ўн беш йилдан 
камроқ ҳам камроқ вақт ичида Италия саноати ўртача даражада ривожланган 
мамлакатдан юксак даражада ривожланган саноат мамлакатига айланди
10
. 1957 
йилда Италия Европа Иқтисодий Ҳамжамиятига аъзо бўлди. 
Саноатнинг жадал ривожланиши қишлоқ аҳолисининг, айниқса, жанубий 
вилоятлардан шаҳарларга оммавий равишда кўчиб келишига сабаб бўлди. 
Ҳукумат ўтказган аграр ислоҳот ўзини оқламади. Янги ер олган деҳқонлар ҳам 
ундан воз кечиб, шаҳарга йўл олди. 1950–1960 йилларда ҳаммаси бўлиб 1,8 млн 
киши қишлоқлардан кетиб қолди. Аммо шаҳарга келганларнинг ҳаммаси ҳам 
иш топа олмас эди. Корхона эгалари эса ишчи кучи ортиқлигидан фойдаланиб, 
иш ҳақини паст даражада ушлаб турар ва шу йўл билан ишлаб чиқариш 
чиқимларини қисқартириб, ўз маҳсулотларининг рақобатбардошлигини оширар 
эди. 
Италия “иқтисодий мўъжиза” йилларида иқтисодий жиҳатдан илгарилаб 
кетган бўлса ҳам, ижтимоий муаммолар талайгина эди. Мамлакат шимолида 
саноат ривожланган бир пайтда жанубдаги аграр вилоятлар ҳамон орқада 
қолаётган эди, жануб деҳқонларининг шимолга оммавий кўчиб келиши 
шаҳарларнинг тез ва тартибсиз ўсишига, уй-жой етишмаслигига олиб келди. 
10
Абдураззоқова М. XX асрнинг иккинчи ярмида жаҳон тарихи (маърузалар тўплами). Тошкент: Ўзбекистон 
миллий энциклопедияси, 2000. Б. 99. 



Бундан ташқари, ҳар йили 200 мингдан ортиқ киши ГФР, Швейцария ва 
Францияга иш излаб кетишига тўғри келди. 
1950–1990 йилларда Италияда кўп партияли сиёсий тизим мавжуд бўлиб, 
пропорционал сайлов тизими асосида вакиллик муассасалари шаклланган эди. 
1947 йилдан бошлаб ХДПнинг устунлиги кўп йиллар давомида сақланиб келди. 
1962 йилдан 1972 йилгача ХДПдан ажралиб чиққан Италия социалистик 
партияси (ИСП) христиан демократлар билан сўл оралиқ ҳукумат туздилар. 
1972 йилда сўл оралиқ ҳукумат барбод бўлди. 1948 йилдан 1978 йилгача бўлган 
даврда Италияда 40 ҳукумат алмашди. 1969 йилдан кейинги даврда 400 га яқин 
сиёсий арбоб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари террорчилар 
қурбони бўлишди
11
.
1976 йилги сайловда ХДП 35 фоиз овоз олиб, мушкул аҳволга тушиб 
қолди. ХДП раиси Альдо Моро “учинчи вариант” ғоясини илгари сурди, унда 
Италия компартияси (ИКП)ни ҳукумат коалициясига жалб қилиш кўзда 
тутилган эди. Лекин, сўл террорчи “қизил бригадалар” А.Морони ўғирлаб 
кетиб, ўлдириб юборганликлари бу ташаббусга халақит берди. 1978 йилдан 
кейин Италиянинг навбатдаги ҳукуматлари христиан демократлар, либераллар, 
республикачилар, социал демократлар ва социалистлардан иборат бешта 
партиянинг коалицияси асосида тузилиб келинди. 
1992 йил февралида судья Антонио ди Пьетро раҳбарлиги остида “соф 
қўллар” (ёки “тоза қўллар”)
12
деган кенг миқёсли тергов-суд кампанияси 
бошланди. Унинг давомида асосий сиёсий партиялар раҳбариятининг олий 
доираларида оммавий коррупция авж олганини кўрсатувчи фактлар аниқланди. 
Тергов рўйхатига тушган 20 мингдан ортиқ кишилар орасида собиқ бош 
вазирлар, вазирлар, сенаторлар, депутатлар ва бошқалар бор эди. 1992–1994 
йилларда 2 мингдан кўпроқ киши порахўрликда, хизмат мавқеидан ғаразли 
мақсадларда фойдаланишда, мафия билан алоқадорликда, солиқ тўлашдан 
бўйин товлашликда айбланиб суд томонидан текширилди. Бу суд мажлиси 
Италияда Қаршилик ҳаракати давомида вужудга келган партияларнинг 
таназзулга учрай бошлаганини кўрсатди. Шу муносабат билан президент 
Луиджи Скальфаро 1994 йил 27 мартда парламентга муддатдан аввал сайлов 
ўтказди. Сайлов мажоритар тизим асосида ўтказилиб, кўплаб майда партия ва 
ҳаракатлар вакилларининг парламентга киришига тўсиқ бўлди.
Сайловда “Озодлик минтақаси” янги блоки ғалаба қилди. Унинг 
таркибида миллионер Сильвио Берлускони раҳбарлигидаги “Олға Италия”, 
сепаратчи Умберто Босси раҳбарлигидаги “Шимол Иттифоқи” янги 
фашистсимон ва ўнг миллатчиларнинг бирлашмаси бўлмиш “Миллий альянс” 
бор эди
13

11
Лафасов М. Жаҳон тарихи (1918-2012) АК ва КҲК учун дарслик. Тошкент. 2016. Б. 227. 
12
Поводом для данных мер явился критический рост мафиозной преступности. По официальным данным, 
в 1991 году преступными группировками было совершено 718 убийств, 822 похищения и 830 покушений, а 
также было зафиксировано 886 случаев запугивания представителей местных властей. Среди жертв были 
прокуроры и судьи. https://ru.wikipedia.org/wiki/ Операция «Чистые руки». 
13
Абдураззоқова М. XX асрнинг иккинчи ярмида жаҳон тарихи (маърузалар тўплами). Тошкент: Ўзбекистон 
миллий энциклопедияси, 2000. Б. 103. 



Италияда охирги парламент сайловлари 2018 йил 4 мартда бўлиб ўтди, 
унда 25 тадан ортиқ партия ва сиёсий гуруҳлар қатнашди.
Италиянинг ҳозирги президенти Сержо Маттарелла (2015 йил 3 
февралдан), ҳукумат бошлиғи Жузеппе Конте (2018 йил 1 июндан). 
Италия Ўзбекистон мустақиллигини 1992 йил 10 январда тан олди ва шу
йилнинг 24 мартида дипломатик муносабатлар (иккала давлат ҳам ўз 
элчихоналарини очган) ўрнатилди. 1996 йил июнь ва 2000 йил ноябрь ойларида 
ЎзР биринчи Президенти И.Каримов Италияга расмий ташриф буюрди. 1997 
йил майида Италия Президенти Луиджи Скальфаро расмий ташриф билан 
Ўзбекистонда бўлди.
Ҳозирги кунда италияликлар билан ҳамкорликда 49 қўшма корхона
ташкил этилган ва улардан 5 таси 100 фоиз Италия сармоясига ташкил этилган.
Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси – Отабек Акбаров. Италия 
Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси – Андреа Бертоцци. 
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати: 
1. Абдураззоқова М. XX асрнинг иккинчи ярмида жаҳон тарихи (маърузалар 
тўплами). Тошкент: Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2000.
2. Кичкилов Ҳ., Файзуллаева М. Энг янги тарих (1945–2010 йиллар). –Т.: 
“Янги нашр”. 2011. 
3. Холлиев А. Халқаро муносабатлар ва дипломатия тарихи (маърузалар 
тўплами). Тошкент. 2014. 
4. Давлатлар ва халқаро ташкилотлар. – Тошкент: “Академия”. 2005. 
5. Халқаро муносабатлар. – Тошкент: Академия, 2006. 
6. Интенет маълумотлари. 

Download 277,83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish