1-маъруза чизиқли автоматик бошқариш тизимлари. Умумий маълумотлар ва асосий тушунчалар



Download 247,95 Kb.
bet1/4
Sana19.04.2022
Hajmi247,95 Kb.
#563482
  1   2   3   4
Bog'liq
АБН-1 маъруза


1-МАЪРУЗА
ЧИЗИҚЛИ АВТОМАТИК БОШҚАРИШ ТИЗИМЛАРИ.
УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР ВА АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР


Режа:
1. Умумий маълумотлар, асосий тушунчалар
2. Автоматик бошқариш тизими схемаси
3. Бошқаришобъектини холати ва таъсирланишни характерловчи ўзгарувчан катталиклар.
Таянч сўз ва иборалар
Бошқариш, бошқариш объекти, автоматик бошқариш, автоматик бошқариш қурилмалар, автоматик бошқариш тизими схемаси, ўзгарувчан қийматлар, бошқаришобъекти холати ва таъсирланишни характерловчи, бошқаришнинг умумий принциплари: оғиш бўйича; ғалаёнланиш бўйича; мураккаб бошқариш; мослашиш, тузилмаси ва автоматик бошқариш тизимларининг таснифи.


1. Умумий маълумотлар
ва асосий тушунчалар

Ҳар қандай ишлаб чиқариш ва технологик жараён, кўрсаткичлар, координаталар ва ш.ў. физик катталиклар тўплами билан характерланади. Ушбу жараёнларни бошқаришни амалга ошириш учун, бу жараёнларни характерловчи катталиклар маълум шартларни қониқтириши керак. Масалан, поездлар ҳаракатини шунда бошқариш керакки, у тўсиқ, масалан, олдинда турган ҳаракат таркиби ёки йўлнинг носоз участкаси, олдида тўҳтасин.


Талаб этилган жараённи ўтишини таъминлайдиган шароитни ташкил этишни бошқариш деб номланади. Бошқаришда ўтиб бораётган жараён-ларга эга бўлган агрегат, машина, аппарат, машиналар ёки аппаратлар комплекси, бошқариш объекти деб номланади.
Бошқариш жараёнини яхши тушиниш учун, поезд бошқарувини кўриб чиқамиз. Олдимизда маълум режа ва профилга эга бўлган йўл участкасини кузатиб туриб, йўлдаги ва локомотивдаги светофорлар кўрсаткичларидан, физик ва ҳаракат жадвали бўйича поездни турган жойини била туриб, машинист поездни қандай тезлик билан бошқаришни аниқлайди.
Келтирилган мисолдан кўриниб турибдики, бошқариш жараёнини қуйидаги босқичларга ажратиш мумкин: ҳаракатланиш маршрути ҳақида маълумотни олиш, яъни, бошқариш мақсади (масаласи) ҳақида; поездлар ҳолати ва светофорларнинг кўрсаткичлари (кўз билан кўриб) ҳақида маълумотларни олиш, яъни, бошқариш натижалари ҳақида; олинган маълумотларни тахлил қилиш ва талаб этилган бошқариштаъсирларини ҳақида қарор қабул қилиш; қабул қилинган қарорни бажариш; ушбу холатда локомотивни бошқариш органларига таъсирлар.
Шундай қилиб, умумий холда бошқариш жараёни бошқаришнинг мақсади, бошқаришнинг натижалари (бошқариладиган объектни ўзини тутиши) ҳақидаги маълумотни олишдан, олинган маълумотни тахлил қилишдан, қарорни ишлаб чиқиш ва қабул қилинган қарорни ишро этишдан ташкил топади. Бошқариш жараёнини амалга ошириш учун, бошқаришнинг мақсади ва натижалари ҳақида маълумот манбаларига, маълумотни тахлил қилиш ва қарор қабул қилувчи, шунингдек қабул қилинган қарорни ижро этувчи қурилмага (ижрочи қурилма) эга бўлиш керак.
Кўриб чиқилган мисолда поезд бошқариш объекти хисобланади, аниқроғи унинг ҳаракатланиш жараёни. Агар бошқариш жараёнидаги барча элементларни инсон амалга оширса, унда бундай бошқариш қўл билан бошқариш деб номланади. Аммо бир қатор холларда инсон жараённи бошқара олмайди. Бунда инсон фақатгина сезиш органлари ёрдамида бошқариш учун зарур бўлган маълумотларни ола олмайди. Масалан, ўлчаш асбобисиз электр токининг кучланишини, эритилган металл ҳароратини, радиоактив нурланишни жадаллигини ва бошқа физик катталикларни ўлчай олмайди. Шунинг учун, бошқариш натижалари ҳақидаги маълумотларни олишда махсус техник қурилмаларни қўллаш (фойдаланиш) керак бўлади (датчиклар, ўлчаш асбоблари ва бошқалар).
Катта тезликларда бошқариш жараёнларини ўтиши маълумотларга ишлов бериш ва бошқариш қарорларини қабул қилишда мувофиқ равишдаги тезликни талаб этади. Кўп холларда қабул қилинган қарорларни ижро этишда уларни бажариш катта тезлик ва қувватларни талаб этади. Агар бошқариш (ростлаш) аппаратли-дастурий воситалар орқали бевосита инсон иштирокисиз амалга оширилса, унда бундай бошқариш(ростлаш) автоматик бошқариш деб номланади.
Автоматик ишловчи қурилмалар, бошқариш жараёнини (ростлаш) амалга оширишга мўлжалланган, автоматик бошқариш қурилма (авто-матик ростловчи) деб номланади. Бундан кейин қисқартириб айтиш учун “бошқариш қурилма” ва “ростловчи” ибораларидан фойдаланамиз. Бошқариш бевосита инсон иштирокида аппаратли-дастурий воситалар орқали амалга оширилганда, бундай бошқариш автоматлаштирилган деб номланади. Бундай холларда техник қурилмалар оддий (стандарт) бошқаришмасалаларини ечади, шунингдек инсонни маълумотлар билан таъминлайди, у эса мураккаброқ (ностандарт) бошқариш масалаларини ечади.
Содда тизимларда бошқарувни кўп холларда ростлаш деб номлайдилар.
Автоматик ростлаш деб жараённи характерловчи битта катталикни доимий ёки берилган ўзгарувчан қонун бўйича ушлаб туришга айтилади. Автоматик бошқариш деб таъсирлар мажмуини автоматик амалга оширишга, маълум маълумотлар асосида мумкин бўлган кўпгинадан танлаб олинган ва ушлаб туриш учун ёки бошқариш мақсадига мувофиқ бошқариш объектини ишлашини яхшилашга йўналтирилган, аталади.



Download 247,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish