1-маъруза чизиқли автоматик бошқариш тизимлари. Умумий маълумотлар ва асосий тушунчалар


-расм. Тизимнинг барқарорлик тавсифлари



Download 247,95 Kb.
bet3/4
Sana19.04.2022
Hajmi247,95 Kb.
#563482
1   2   3   4
Bog'liq
АБН-1 маъруза

1.2-расм. Тизимнинг барқарорлик тавсифлари

АБТ барқарор бўлади, агар қисқа вақтли ташқи таъсирдан сўнг маълум вақт ичида дастлабки холатига ёки унга яқин бўлган холатга қайтса. Барқарорликни кичик ва катта билан фарқланади. Айрим АБТ кичикда барқарор бўлиши мумкин, яъни маълум чегаралардан чиқмасдан таъсирланганда, ва каттада нобарқарор бўлиши мумкин, яъни бир қанча катта қийматлардан таъсирланганда.


Барқарор АБТ yi координатада Δu таъсиридан сўнг Δτ давомийликда дастлабки холатига қайтади. Нобарқарор АБТ таъсир тугагандан сўнг ҳам, бошланғич бошқаришкоординатидан оғишни ўсиши давом этади. Нейтрал АБТ ларда таъсир тугаши билан, кўрсатилган таъсирга қараб янги тенглик холати ўрнатилади.
Шарни ўзини тутиши ушбу холатларни классик ифодалайди деб хи-собланади. Чуқурчада (1.2-расм, а қаранг) унинг холати барқарор, тепалик чўққисида (1.2-расм, б қаранг) – нобарқарор, текисликда (1.2-расм, в қаранг) у ҳар қайси жойда ҳам тенгликда.


БОШҚАРИШ ТИЗИМИГА КИРИШ.
УМУМЛАШТИРУВЧИ ҚИСҚАЧА МАЪЛУМОТ


Умуман олганда бошқарув тизимларини синтезлаш жараёнини, яъни ўзаро боғланган элементлардан ташкил топган, белгиланган мақсадли тизимларни, кўриб чиқамиз. Бошқарув тизимлар мақсадини тушиниш учун, бундай тизимларни, турли тарихий даврларда пайдо бўлувчи, бир нечта мисолларига мурожат қилинса фойдали бўлар эди. Бу энг биринчи бошқарув тизимлари, хозирги вақтда қўлланиладиган, тескари алоқа принципларида ишлаган.
Замонавий бошқариш тизимларини лойиҳалашда бир қанча бошқа масалларни ечишда, ишлаб чиқариш жараёнларини такомиллаштириш, энергиядан фойдаланишда самарадорликни ошириш, тезликни ростлаш йўли билан автомобилни бошқаришни оптималлаштириш каби масалаларни ҳам ечиш имкониятини беради. Қуйида, амалий нуқтаи назаридан қизиқ бўлган техник бошқаришдаги изохларни кўриб чиқамиз.
Шунингдек, мураккаб реал жисмоний объектни ва унинг модели орасидаги, бошқарув тизимларини синтезлаш асослари сифатида хизмат қилувчи, тавсифий фарқлар сабабини муҳокама қиламиз. Синтезлашни тартибли ҳаракатланишининг итерактив тавсифи ушбу фарқларни мураккаблигига нисбатан ўзаро келишув асосида, тизимни нархи ва сифатини, хал қилиш йўли билан самарадорлик билан, бартараф қилиш имкониятини беради. Бунда, таклиф этилган чеклашлар мезон вазифасини бажаради.
Охирида синтезлашни давом эттириб, дискдан маълумотларни ўқиш тизимини бошқариш, мисолини муҳокама қилишга киришамиз. Бу мисол китобни ҳар бир бобида кетма-кет кўриб чиқилади. Ушбу мисол синтезлашнинг амалий усулларини яққол тасвирлайди ва шу билан бир вақтда боб материалларини мустахкамлашда фойдали восита хисобланади.
1.1. Кириш
Амалий фанлар моддий дунё маъноси ва табиат кучи ва уларни инсонни қизиқиши бўйича бошқаришни ўрганиш билан шуғулланади. Ўхшаш масалаларни бошқариш тизимларини лойиҳалаш билан шуғулланувчи инженерлар ҳам ечади. Фарқи фақатгина шундаки, инженерлар учун қизиғи уни ўраб турувчи шароитдаги қисмлар, кўп холларда оддий қилиб тизим деб номланувчи, унинг мақсади эса, жамиятга фойда келтирувчи, мол ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш хисобланади.
Ўрганиш ва бошқариш жараёнларини бир-биридан ажратиб бўлмайди, чунки бирорта жараённи моделлаштириш ва тадқиқот этмасдан унумдорлик билан бошқариб бўлмайди. Ундан кўпроқ, бошқариш объектлари сифатида кўп холларда хали яхши ўрганилмаган, масалан кимёвий, жараёнлар чиқади. Инженерлар учун ҳақиқатдан ҳам мураккаб масала сифатида ўзаро боғланган мураккаб замонавий тизимларни бошқариш ва моделлаштириш хисобланади. Булар, транспор оқимлари, кимёвий жараёнлар, робортехник комплекслар. Шу билан биргаликда малакали инженер кўпгина фойдали ва ўзига хос ишлаб чиқаришни бошқариш тизимларини лойихалашга қодир. Чамаси, бошқариш техникасини энг ёрқин хусусиятлари-бу механизмларни, ишлаб чиқариш ва иқтисодий жараёнларни, жамият фойдасига мақсадли йўналтирилган таъсирлаш имконияти.
Бошқариш техникаси тескари алоқа ва чизиқли тизимларни тахлил этиш назариясига таянади: у шунингдек ўз таркибига алоқа назарияси ва занжирлар назариясини олади. Шунинг учун у қандайдир техник соҳа билан чегараланмайди, балки тенг даражада аэронавтика, кимёвий технология, механика, экология, қурилиш, электртехникага ҳам қўлланиши мумкин.
Кўп холларда, масалан, бошқариш тизими ўз ичига электр, механика ва кимёвий табиатли элементларни олади. Ундан кўпроқ, бизнес, ижтимоий ва сиёсий жараёнлар динамикасини чуқурроқ тушунишни бошлаш билан ушбу жараёнларни бошқариш қобилияти ҳам оша бошлайди.
Бошқариш тизими-бу алоҳида элементларни, берилган (талаб этилган) тавфисларни таъминловчи, аниқ бир шаклга бирлаштирилиши. Унинг тахлили асосида, элементлар орасидаги натижавий-сабабли алоқалар мавжудлигини назарда тутувчи, чизиқли тизимлар назарияси ётади. Шунинг учун бошқариладиган жараён ёки объект, 1.1-расмда келтирилган каби блок кўринишида тасвирланиши мумкин. Кириш ва чиқиш орасидаги боғланиш-бу, асл маъноси бўйича (сабабли) битта сигнални бошқасига (натижада), кўп холларда қувватини кучайтириб, ўзгартириш. Бошқаришнинг очиқ тизимларида объектнинг исталган таъсирланишини олиш учун, одатда, 1.2-расмда кўрсатилгани каби, ростловчи ёки ижрочи қурилмалар қўлланилади. Бошқаришнинг очиқ тизимларида тескари алоқа мавжуд эмас.
Бошқаришнинг очиқ тизимларида объектни бевосита бошқариш учун, махсус ижрочи қурилмалар қўлланилади, тескари алоқа эса мавжуд эмас.



1.1-расм. Бошқариш объекти





Б
1.2-расм. Туташмаган бошқариш тизими (тескари алоқасиз)

ошқаришнинг очиқ тизимларидан фарқли, туташган тизимларда чиқиш сигналининг ҳақиқий қиймати ўлчанади ва исталган қиймат билан солиштирилади. Чиқишдаги ўлчанган қиймат тескари алоқа сигнали деб номланади. 1.3-расмда оддий туташган бошқарув тизими тасвирланган. Туташган тизим икки ўзгарувчанлар орасидаги нисбатни, ушбу ўзгарувчанлардан келиб чиққан функцияларни солиштириш йўли билан ва уларнинг фарқидан (айирмасини) бошқариш сигнали сифатида фойдаланиш учун, ушлаб туришга интилади. Кўп холларда чиқишда берилган ўзгарувчининг қиймати ва унинг ҳақиқий қиймати фарқи кучайтирилади ва бошқарув объектига таъсир этишда қўлланилади. Натижада ушбу фарқ доимо камайиб боради. Тескари алоқа принципи бошқарув тизимини тахлил қилиш ва синтезлаш асосида ётади.



Download 247,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish