Манбалар ва адабиётлар
Архивлар тўғрисида: Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелp Конуни // Ўзбекистоннинг янги конунлари. 21-сон. Тошкент, 1999.
Государственнке архивк СССР. Справочник. ЧастГ 2. Москва, 2000.
6- маъруза: Узбекистон Республикаси Миллий архив фонди. Давлат архив фонди ҳужжатларини туркумлаштириш
Режа:
Узбекистон Республикаси Миллий архив фонди
Давлат архив фонди ҳужжатларини туркумлаштириш
Узбекистон Республикаси Миллий архив фонди(УзР МАФ)Ҳужжатларида Узбекистон халкларининг моддий ва маoнавий хаёти акс эттирилган барча архив фондларининг мажмуи Узбекистон Республикаси Миллий архив фонди хисобланади.
УзР МАФ давлат ва нодавлат архив фондларидан ташкил топади. Давлат архивларида ва давлатнинг бошка ҳужжатхоналарида доимий сакланаётган ҳужжатлар, шунингдек давлат хокимияти ва бошкарув органларида, прокуратураларда, судлар, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларида, банкларда, УзР ваколатхоналари ва консуллик муассасаларида вақтинча сакланаётган ҳужжатлари давлат давлат архив фондини ташкил килади.
Нодавлат юридик шахсларнинг фаолияти натижасида тупланган архив ҳужжатлари, шунингдек фукароларнинг шахсий архивлари нодавлат архив фондини ташкил этади.
Муаммоли савол: ЩзР Миллий Архив Фонди ва давлат архив фонди щртасида ыандай умумийлик ва тафоввутлар бор?
Ҳужжатларни УзР МАФга киритиш ёки ҳужжатларни ундан чикариш эксперт комиссиясининг хулосаси асосида амалга оширилади.
Ҳужжатларнинг кимматлилигини аниклаш мезонларини, эксперт комиссияларини тузиш ва уларнинг фаолият курсатиш тартибини УзР Вазирлар Махкамаси хузуридаги Бош Архив Бошкармаси (БАБ) белгилайди.
Ҳужжатларни УзР МАФга киритиш масаласини хал килиш учун юридик ва жисмоний шахслар давлат архив муассасасининг талабига биноан ҳужжатларни экспертизага такдим этишлари шарт.
Давлат архив фондларининг ҳужжатлари давлат мулкидир ва уларни давлат тасарруфидан чикариш ва хусусийлаштириш, сотиш ва сотиб олиш мумкин эмас. ДАФ ҳужжатлари муассаса ва ташкилотларга, юридик ва жисмоний шахсларга белгиланган тартибда фақат вақтинча фойдаланиш учун берилади.
Нодавлат архив фондларининг ҳужжатлари нодавлат юридик шахслар – фонд эгаларининг мулки хисобланади.
Жисмоний шахсларнинг архив ҳужжатлари шу шахсларнинг хусусий мулкидир.
Вафот этган фукароларнинг ҳужжатлари уларнинг меросхурлари тасарруфига утади. Конун буйича ёки васиятнома буйича меросхурлар булмаса, шунингдек архивнинг эгасини аниклашнинг имкони булмаса, бу холда ҳужжатлар давлат мулкига утади.
ДАФ ҳужжатларини туркумлаштириш
Давлат архив фондини туркумлаштириш деганда уларни энг мухим белгиларига караб гурухларга булиш тушунилади. Ҳужжатларни туркумлаштириш архив ишини тўғри ташкил этиш хамда улардан хартомонлама фойдаланиш учун зарурдир.
ДАФ ҳужжаталрининг туркумлаштириш уч боскичда амалга оширилади: 1) ДАФ ҳужжатларини умумий тарзда туркумлаш; 2) ҳужжатларни архив доирасида туркумлаш; 3) ҳужжатларни архив фонди доирасида туркумлаш.
Биринчи боскчида ДАФнинг барча ҳужжатлари туркумланади ва кайси ҳужжат кайси архивда сакланиши аникланади. Иккинчи боскичда хар бир архивга тааллукли ҳужжатлар туркумланиб, хар бир ҳужжатнинг кайси фондда сакланиши аникланади. Учинчи боскичда хар бир фондга тааллукли ҳужжатлар туркумланади ва уларнинг фонд ичида сакланиш тартиби белгиланади.
ДАФ ҳужжатларини умумий тарзда туркумлаш уларни давлат архивларига тўғри таксимлаш максадида амалга оширилади. Архившуносликда ҳужжатларни умумий тарзда туркумлаш чоГида куйидаги асосий белгилар хисобга олинади:
ҳужжатларнинг маoлум бир даврга мансублиги;
ҳужжатларнинг республика ёки махаллий муассасалар фаолияти билан боГликлиги;
ҳужжатларнинг давлат ва жамият хаётининг маoлум сохасига мансублиги;
ҳужжатларнинг яратилиш услуби ва техникаси.
Ҳужжатларнинг тарихий даврларга мансублигини эoтиборга олиб, уларни уч гурухга – 1917 йилдан олдинги ҳужжатлар, совет даври ҳужжатлари ва мустакиллик даври ҳужжатларига булиш мумкин.
ДАФ ҳужжатлари турли идора ва муассасаларда яратилган. Шуни эoтиборга олган холда уларни умумдавлат (республика) ва махаллий (вилоят, туман ва шахарлар) ахамиятига молик ҳужжатлар гурухига булиш мумкин. Респулика идоралари ҳужжатлари марказий давлат архивларида, вилоят ахамиятига эга ҳужжатлар вилоят давлат архивлари ва уларнинг филиалларида сақланади.
Ҳужжатларнинг давлат ва ижтимоий фаолиятнинг айрим сохаларига мансублиги уларнинг мазмунини тахлил килиш йули билан амалга оширилади. Лекин Узбекистонда давлат ва жамоат фаолиятининг айрим сохаларига тегишли давлат архивлари йук. Бошка давлатларда бундай архивлар мавжуд. Масалан, Россия федерациясида Халк хужалиги архиви, Харбий-тарихий архив, Адабиёт ва санoат архивлари бор.
Ҳужжатларнинг яратилиш услуби ва техникасини хисобга олиб, уларни ёзма ҳужжатлар, илмий-техникавий ҳужжатлар, кинофотофоноҳужжатлар ва бошка гурухларга булиш мумкин. Шундан сунг уларнинг кайси архивда саклаш масаласи хал этилади. Ҳужжатларнинг хар бир гурухи алохида саклаш иш режимини талаб килади, улардан фойдаланиш эса махсус билимлар, техникавий воситаларни такозо этади. Шунинг учун хам Узбекистон Республикаси илмий-техникавий ва медицина ҳужжатлари марказий давлат архиви, кинофотофоноҳужжатлар марказий давлат архиви каби архив муассасалари ташкил этилган.
Юкорида таoкидлаб утилгандек, иккинчи боскичда ҳужжатлар архив доирасида туркумлаштирилади. Бу боскичда архив ҳужжатлари фондларга булинади. Архив фонди – бу маoлум ташкилот, муассаса, корхона ёки шахснинг фаолияти давомида вужудга келган ҳужжатлар мажмуидир. Хар бир архив фонди уз тартиб ракамига эга булади.
Ҳужжатларни архив микёсида туркумлаш чоГида архив фондининг бирлиги ва яхлитлигини саклаш лозим. Масалан, ФарГона вилоят Советининг ҳужжатлари бу ташкилотнинг ташкил топишидан то хозирги кунига кадар яхлит холда ягона фондда сакланиши зарур. Битта муассасанинг ҳужжатларини иккита ёки ундан ортик фондларга булиб ташлаш мумкин эмас.
Архившуносликда тарихан шаклланган архив фондлари мажмуасини хам бирга саклаш назарда тутилган. Масалан, ФарГона вилоятидаги районлар ижроия кумиталарининг ҳужжатлари ягона мажмуани ташкил этади. Шундай экан, уларни бошка-бошка архивларга булиб юбормаслик керак.
Архивларда архив фондларидан ташкари архив коллекция (туплам) лари хам булиши мумкин. Коллекцияларга алохида фондларни ташкил этиш учун етарли булмаган айрим ҳужжатлар киритилади. Масалан, «ФарГоналик жангчиларнинг фронтдан ёзган мактублари», «Инкилобий варакалар», «Иккинчи жахон уруши катнашчиларининг ҳужжатлари» каби архив коллекциялари булиши мумкин.
Учинчи боскичда ҳужжатлар архив фонди микёсида алохида йиғмажилдларга булинган холда туркумланади. Хар бир йиғмажилд (единица хранение, дело = саклов бирлиги) битта ёки купини шакл ва мазмун жихатидан узаро якин булган бир неча ҳужжатлардан иборат булади. Соддарок килиб айтганда, йиғмажилд бирон бир ташкилот ёки муассасанинг битта папкага тикилган ҳужжатларидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |