1-маъруза: Архившунослик фанининг предмети, максад ва вазифалари



Download 0,72 Mb.
bet12/51
Sana25.02.2022
Hajmi0,72 Mb.
#282712
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   51
Bog'liq
Архившунослик 1

Муаммоли савол: Ўзбекистон архив тизими ыандай таркибий ыисмлардан иборат?


Идоравий архивлар
Ўзбекистоннинг хозирги замон архив тизими идоравий архивлар, давлат архивлари ва шахсий архивлардан иборат. Ўзбеистон Республикасида давлат хокимияти ва бошкарув органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар кошида ҳужжатларни вақтинча саклаш, улардан хизмат, ишлаб чикариш, илмий ва бошка максадларда фойдаланиш максадида идоравий архивлар ташкил этилган. Конунда белгиланганидек, зарурат туГилганда идоравий архив ўрнига бирлашган идоравий ёки идоралараро архивлар хам тузилиши мумкин. Идоравий архивларда ҳужжатлар вақтинча сақланади. Белгиланган муддатдан сўнг идоравий архивларнинг ҳужжатлари давлат архивига топширилади. Ҳужжатларни идоравий архивларда саклаш, улардан фойдаланиш ва ўз вақтида давлат архивларига топшириш учун мазкур идора ёки муассаса рахбарлари жавобгардирлар. Идоравий архивларнинг фаолияти, ҳужжатларни идоравий архивлардан давлат архивларига ўтказиш тартиби “Архивлар тўғрисида”ги Конун ва Вазирлар Махкамаси хузуридаги Бош Архив бошкармаси тасдиклаган низомлар асосида амалга оширилади.
Идоравий архивларда ҳужжатлар низомларда белгиланган муддат давомида сақланади. Бу муддатнинг канча давом этиши у ёки бу муассасанинг иш фаолияти хусусиятлари билан боГликдир. Шахар, туман ва кишлоклар муассасаларнинг идоравий архивларда ҳужжатлар 5 йил давомида сақланади. Вилоят муассасалари ва ташкилотлари ҳужжатлари уларнинг архивларида 10 йил давомида сакланиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси олий давлат ва хокимият бошкарув органларининг ҳужжатлари идоравий архивларда 15 йил давомида сақланади. Ташки ишлар вазирлиги ҳужжатлари 30 йил давомида, фукаролик холатларини кайд этиш (ЗАГС) ҳужжатлари эса 75 йил давомида идоравий архивларда сакланиши назарда тутилган. Мавжуд низомларга биноан шахсий таркибга доир ҳужжатлар идоравий архивларда 40 йил давомида сакланиши керак.
Идоравий архивлар давлат архивларини янги ҳужжатлар билан тўлдириб борувчи асосий манбадир.


Давлат архивларЎзбекистон Республикасининг хозирги замон давлат архив тизими республиканинг сиёсий-маoмурий тузилиши негизида ташкил этилган. Республика давлат архив тизимига куйидаги архивлар киради:

  1. КоракалпоГистон Республикаси марказий давлат архиви, вилоят давлат архивлари ва уларнинг филиаллари, Тошкент шахар давлат архиви;

  2. республика марказий давлат архивлари

Хозирги кунда КоракалпоГистон Республикаси маркаий давлат архиви, Андижон, Бухоро, Жиззах, Кашкадарё, Навоий, Наманган, Самарканд, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент, ФарГона, Хоразм вилоятлари давлат архивлари хамда Тошкент шахар давлат архиви фаолият кўрсатмокда. Жойларда уларнинг 55 филиали мавжуд. Вилоят архивларида асосан Октябр тўнтаришидан кейинги даврда жойлардаги сиёсий ахвол, минтакалар хамда вилоятларнинг иктисодий ва маданий тараккиётига оид ҳужжатлар сакланмокда. Масалан, ФарГона вилоят давлат архиви фондлари ФарГона вилояти ва ФарГона шахри тарихини, кисман бир вақтлар ФарГона вилоят таркибига кирган Андижон ва Наманган вилоятлари тарихини хам акс эттиради. ФарГона вилоят ишчи, солдат ва дехкон депутатлари Советининг фонди (121-ф.) водийда Шўролар хокимиятининг ўрнатилиши, очаркилик ва ишсизликка карши кураш, истиклолчилик харакати, аёлларни озодликка чикариш каби масалаларни ёритади. Архив фондларидаги ҳужжатлари вилоятда саноат корхоналарининг бунёд этилиши, суГориш шохобчалари, жумладан, Катта ФарГона каналининг курилиши, маориф ва маданиятнинг ривожланиши хакида батафсил маoлумотлар беради. ФарГона вилоят давлат архивида фотосуратлар фонди хам мавжуд бўлиб, бу расмларда ишга туширилган корхоналар, суГориш иншоотлари, бунёд этилган касаба (посёлка) ларнинг умумий кўриниши акс эттирилган. Депутатлар, фахрийлар, ишлаб чикариш илГорларининг хам суратлари сақланади. МарГилон ва Кукон шахарларида ФарГона вилоят давлат архивининг филиаллари фаолият кўрсатмокда.


Республика марказий давлат архивлари тизимига куйидаги архивлар киради:

  1. Ўзбекистон Республикаси марказий давлат арихиви (ЎзР МДА);

  2. Ўзбекистон Республикаси илмий-техникавий ва медицина ҳужжатлари марказий давлат архиви;

  3. Ўзбекистон Республикаси кинофотофоноҳужжатлар марказий давлат архиви.

Шунингдек республика архив тизимида Президент Девони архиви ва унинг вилоятлардаги филаллари хам мухим ўрин тутади.
Тарихий ҳужжатларни саклашда Ўзбекистон Республикаси марказий давлат архиви (ЎзР МДА) етакчи ролp ўйнайди. Мазкур архивда Туркистон ва Ўзбекистон тарихига оид нодир ҳужжатлар жамланган. Бу ердаги ҳужжатлар асосан Ўрта Осиёнинг Россия томонидан истило килишидан то хозирги кунгача бўлган даврни ўз ичига олади.
Туркистон вилоят харбий губернатори ва кушин кўмондони фонди (336-ф.) ва Вилоят маркази ахолисини бошкарувчиси фондида (450-ф.) 1865-1868 йилларга мансуб ҳужжатлар жамланган бўлиб, уларда Туркистон вилоятининг чегаралари, маoмурий тузилиши ва ахолиси хусусида маoлумотлар келтирилади.
Туркистон генерал-губернатори махкамаси фонди (1-ф.), Туркистон генерал-губернатори хузуридаги дипломатик амалдор фонди (2-ф.), Бухородаги Россия сиёсий агентлиги фондида (3-ф.), Россиянинг Гарбий Хитой, АфГонистон, Эрон, Хива ва Бухоро билан дипломатик алокаларига доир материаллар тўпланган. Ҳужжатлар Туркистон ўлкаси ва алохида минтакаларнинг маoмурий тузилиши хакида, шахарлар бошкаруви ва шахар низомининг жорий этилиши тўғрисида, мадраса ва масжидларнинг микдори ва ахволи хакида маoлумот беради.
Туркистон генерал-губернатори махакамаси фондида, Туркистон район мухофаза бўлими фондида (461-ф.), вилоятлар бошкаруви, уезд бошликлари, суд оргналари фондларида Ўрта Осиё халкларининг миллий-озодлик харакати ўз аксини топган. 1885 йилда ФарГонада, 1910 йилда Бухорода, 1916 йилда бутун Туркистон ўлкасида рўй берган кузГолон ва Галаёнлар тўғрисида маoлумотлар бор. Саноатнинг ривожланиши, темир йўлларнинг курилиши, кишлок хўжалигининг ахволи хакидаги маoлумотлар савдо-саноат ширкатлари, дехкончилик ва давлат мулки бошкармаси фондларида учрайди. Туркистоннинг маданий хаёти, укув ва маданий-окартув муассасалари, илмий жамиятлар фондларида ўз аксини топган.
Хива хони махкамаси фонди (1874-1917 йй; 125-ф) ва Бухоро амири Кушбегииси фондида (XIX асрнинг охири-1920 й; 126-ф) хонликларнинг сиёсий-иктисодий ахволи, миллий муносабатлар, Ўрта Осиё халкларининг турмуши ва маданияти тўғрисидаги маoлумотлар мавжуд.
Февралp инкилобидан то ОктябрГ тўнтаришигача бўлган давр Муваккат хукуматнинг Туркистон комитети хамда Ишчи солдат депутатлари Ўлка Совети фондларида ёритилади.
Туркистон АССР МИК, ХКС ва халк комиссарликлари фондларида ўлкада совет хокимиятининг ўрнатилиши, истиклолчилик харакати ва фукаролар уруши, миллий давлат чегараланиши ва Ўзбекистон ССР нинг ташкил топиши билан боГлик вокеалар ўз аксини топган.
ЎзР МДА да Бухоро ва Хоразм халк республикалари марказий ва махаллий муассасаларининг ҳужжатлари (1920-1924 йй) сакланмокда. Улар бу республикалардаги сиёсий, иктисодий ва маданий курилиш хусусида маoлумотлар беради.
Архивда Ўзбекистон ССР советлари сoездлари ҳужжатлари, ЎзССР МИК ва ХКС ҳужжатлари, бошка совет идора ва муассасаларининг ҳужжатлари хам сакланмокда. Бу ҳужжатлар ва ундан кейинги даврга мансуб ҳужжатли материаллар Ўзбекистоннинг бутун совет давридаги хаёти хакида батафсил маoлумотлар беради.
ЎзР МДАда шахсий фондлар хам кенг ўрин олган. Бу ерда П. А. Кобозев, Д. И. Манжара, Х. М. Абдуллаев, Ж. И. Абдуллахонов, А. В. Алматинская, Л. А. Абдуллаев ва бошка катор партия ва давлат арбоблари, фан ва маданият арбобларининг шахсий фондлари мавжуд.
Марказий Давлат Архивида талай архив коллекциялари хам мавжуд бўлиб, улар орасида XIII-XVI асрларга мансуб вакф ҳужжатлари коллекцияси диккатга сазовордир.
Республика ахамиятига молик архивлардан яна бири – бу Ўзбекистон Республикаси илмий-техникавий ва медицина ҳужжатлари марказий давлат архиви бўлиб, у 1962 йилда ташкил этилган. Архивда илмий-тадкикот, лойихалаштириш, кострукторлик муассасаларининг ҳужжатлари сакланмокда. Архив фондларида Ўзбекистонда турли даврларда бунёд этилган саноат корхоналари, суГориш иншоотлари, маoмурий ва граждан биноларининг лойихалари мавжуд. Кострукторлик ҳужжатлари эса турли даврларда яратилган пахта териш, тўкимачилик машиналари ва ускуналари лойихалари ва бошка график материаллардан иборатдир. Мазкур архивда тиббиёт илмий-текшириш институтларида олиб борилган илмий тадкикотлар натижалари хам сакланмокда.
Ўзбекистон Республикаси кинофотофоноҳужжатлар марказий давлат архиви 1943 йилда ташкил этилган. 1959 йилда у Ўзбекистон Марказий Тарих архивининг бир бўлимига айлантирилди. 1974 йилдан эoтиборан яна мустакил архив сифатида фаолият кўрсатиб келмокда. Архивда сакланаётган 1917 йилдан олдинги даврга тааллукли фотосуратларда Туркистон ўлкасидаги миллий-озодлик ва инкилобий харакатлардан лавхалар (1898, 1905. 1907 йй), чор Россияси вакиллари томонидан ўлканинг бошкарилиши, уларнинг махаллий ахолига бўлган муносабати, суд органларининг фаолияти, Хива хонлиги ва Бухоро амирлигининг халкаро алокалари, мусулмонларнинг турмуши ва диний маросимлар ўз аксини топган.
Совет даври фото- ва киноҳужжатларида Ўзбекистоннинг 74 йил давомида босиб ўтган йўли акс эттирилган. Фоноҳужжатлар эса давлат ва жамоат арбоблари, фан, адабиёт ва санoат намояндалари, ишлаб чикариш илГорларининг ёзиб олинган нутк ва интервpюларидан, эски болpшевиклар, фукаролар уруши ва иккинчи жахон уруши катнашчиларининг эсдаликларидан иборатдир. Архивда муаллифлар ижросида бадиий асарлар ёзиб олинган магнит ленталари хамда таникли санoаткорлар ва жамоалар томонидан ижро этилган куй ва кушиклар аудиокассеталари сакланмокда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони архиви ва унинг барча вилоятлардаги бўлимларида собик Ўзкомпартия ва Ўзбекистон комсомоли ҳужжатлари билан бир каторда хозирги кунда фаолият кўрсатаётган муассаса ва ташкилотлар, жумладан Президент Девони, вилоятлар, шахар ва туманлар хокимликлари, Ўз ХДП ва “Камолот” ёшлар ижтимоий харакатининг ҳужжатлари сакланмокда.
Фукароларнинг шахсий архивлариХар бир шахснинг хаёти ва фаолияти давомида унинг ихтиёрида маoлум ҳужжатлар тўпланади. Бу ҳужжат ва материаллар ўша фукаронинг шахсий архивини ташкил этади. Ундай архивлар гарчи фукароларнинг шахсий мулки бўлса-да, уларда давлат ахамиятига молик ҳужжатлар хам сакланиши эхтимолдан холи эмас. Шунинг учун хам бундай ҳужжатлар экспертиза килингандан сўнг Ўзбекистон Миллий архиви фондига киритилади ва бу ҳужжатларнинг эгаларининг сакланишини таoминлашлари зарур. Шахсий архивлардаги бундай ҳужжатларни эгасининг розилиги билан мулк хукуки сакланган холда давлат архивлари, музей ва кутубхоналарда шартнома асосида доимий ёки депозитар (вақтинча) асровга олиниши мумкин.
Хулоса килиб шуни айтиш мумкинки, хозирги кунда Ўзбекистонда давлат, идоравий ва шахсий архивла мавжуд бўлиб, бу архивларда республикамизнинг ўтмиши ва хозирги кунини ўзида акс эттирган бебахо ҳужжатли манбалар сакланмокда. Уларни нес-нобуд килмасдан келажак авлодларга етказиш архив ходимлари ва барча фукароларнинг мукаддас бурчидир.



Download 0,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish