8. Хўжаликлараро ер тузиш турлари ва кўринишлари( ер ажратиш, кишлок хужалик корхоналарини ташкил этиш...) Биринчи катта гуруҳга кирувчи хўжаликлараро ер тузиш лойиҳалари ўз навбатида яна иккита кичик гуруҳга бўлинади. Улардан биттаси қишлоқ хўжалик ерларини тақсимлаш, ташкил қилиш, қайта ташкил қилиш ва уларда ердан фойдаланишни такомиллаштириш билан боғлиқ ер тузиш лойиҳаларини ўз ичига олади. Иккинчиси эса қишлоқ хўжалигидан бошқа
тармоқлар (энергетика, саноат, транспорт, ўрмон ва сув хўжаликлари, дам олиш жойлари, шаҳарлар, қишлоқлар ва бошқ.) учун ер ажратиш билан боғлиқ ер тузиш лойиҳаларини ўз ичига олади. Биринчи кичик гуруҳга кирадиган лойиҳаларни тузишда қўйиладиган
асосий талаблар - хўжаликда юқори самарали қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини ташкил қилиш ва атроф муҳитга зарар етказмаган ҳолда кам харажат сарфлаб, кўп маҳсулот ишлаб чиқариш учун ердан интенсив фойдаланишга ҳудудий шароит яратишдир.
Иккинчи кичик гуруҳга кирадиган лойиҳаларнинг мақсади бошқачароқ бўлиб, - қишлоқ хўжалигидан бошқа тармоқларни жойлаштириш ва уларнинг муваффақиятли ишлаши учун замин яратишдир. Улар учун ажратилган ер майдонлари шу тармоқда ишни илмий асосда ташкил қилиш ва илғор технологияларни қўллаш бўйича қўйилган талабларга жавоб бериши керак.
Шу билан бир вақтда, тармоқларга ер ажратиш қишлоқ хўжалигига зарар етказмаслиги, бунинг иложи бўлмаганда эса, салбий таъсир жуда кам миқдорда бўлишини таъминлаши керак. Ҳар бир ер тузиш лойиҳасини ишловчи мутахассис қаттиқ амал қилиши зарур бўлган тамойил – қишлоқ хўжалигининг ердан фойдаланишдаги устиворлигини таъминлашдир.
9. Лойиҳалаш босқичлари ва уларнинг кискача мазмуни, уларда бажариладиган ишлар( тайёргарлик ишлари, лойихани тузиш ва тасдиклаш...) Ер тузишни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинганидан бошлаб, то лойиҳа тузилиб, амалга оширилгунича бажариладиган ишлар кетма-кет белгили тартибда амалга оширилади. Бу жараён қуйидаги босқичларни ўз ичига олади: тайёргарлик ишлари; ер тузиш лойиҳасини ишлаш; лойиҳа ҳужжатларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш; лойиҳани жойларга кўчириш; ер тузиш ҳужжатлари ва материалларини расмийлаштириш ва буюртмачига бериш; ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар томонидан лойиҳанинг бажарилиши устидан муаллифлик назорати. Юқорида келтирилган ҳар бир босқичнинг мазмуни ер тузиш турларига, ер қонунларига, ҳамда ер тузиш лойиҳаларини ишлаш бўйича кўрсатмалар, қўлланмалар ва бошқа меъёрий ҳужжатларга асосан аниқланади. Тайёргарлик ишлари икки қисмга бўлинади: камерал тайёргарлик ишлари ва дала изланишлари. Ер тузиш жараёни қуйидагибосқичлардан иборат бўлади 1.Тайёргарлик ишлари, 2. Лойиҳани тузиш ва асослаш, лойиҳа хужжатларини кўриб чиқиш ватасдиқлаш,3.Лойиҳани жойларга (натурага) кўчириш,4.Ер тузиш билан боғлиқ ҳужжатларни тайёрлаш,ердан фойдаланиш ёки унга эгалик қилиш ҳуқуқини берадиган давлат актларини (далолатномаларини) бериш,5.Хўжаликлараро ер тузиш лойиҳасини,ер мулкдорлари,эгалари,ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар томонидан лойиҳанинг бажарилиши устудан муаллифлик назоратини ўрнатиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |