1 м а ъ р у з а: Кириш. Фаннинг мақсади ва вазифалари



Download 1,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/86
Sana08.06.2022
Hajmi1,98 Mb.
#645738
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   86
Bog'liq
маъруза БИСТР

 
 
 
 


2-МАЪРУЗА: Биноларни текшириш ва лойихалашга тайёрлаш. 
Маъруза режаси 
1.
Жисмоний ва маънавий емирилиш сабаблари. 
2.
 
Маданий-маиший 
хизмат 
кўрсатиш 
муассасаларини 
реконструкциялаш

3. Бино ва унинг элементлари нархини ва сифатини баҳолаш. 
4. Биноларнинг хизмат муддати ва уларнинг хақиқий эскириши
 
2.1 Жисмоний ва маънавий емирилиш сабаблари 
Эски яшаш жой кварталларини ўзгартиришни лойиҳалаш ва амалга 
ошириш шаҳар бош режасига кўра ўтказилиши лозим ва бир неча 
босқичлардан иборат. Биринчи босқичга лойиҳалаш ҳамда танлов орқали 
бузиш, капитал ремонт ва реконструкция ишлари киради. Кейинги босқич 
ишларига айрим гуруҳдаги турар жой уйлари ва кварталларни нафақат 
биноларда, квартал ичи худудларида ҳам тўла ободонлаштириш билан 
ўзгартириш киради. Ҳар бир босқичда белгиланган реконструкция ишлари 
шаҳарсозлик бўйича тугалланган бўлиши, шаҳар бош режасида техникавий-
иқтисодий асосланган ҳолда белгиланиши лозим. Шаҳарсозлик бўйича 
тугалланганлик деб, реконструкция ва мажмуий ремонт лойиҳасига кўра 
муҳандислик тармоқлари, хизмат кўрсатиш идоралари кўкаламзорлаштириш 
ишлари билан бир вақтда олиб борилишга айтилади. 
Реконструкция жараёнида жамиятнинг тарихий ва ижтимоий 
тараққиёти мобайнида пайдо бўлган янги талаблар билан аввал шаклланган 
режавий тизимлар орасидаги тафовутлар орқали юзага келган шаҳар 
равнақидаги қарама-қаршиликлар аста-секин бартараф этилади. Бундан 
шаҳарда узоқ вақт сақланувчи ва тез ўзгарувчи харакатчан қисмларнинг 
борлиги шаҳар ҳаёти шароитларини ўзгартирилиши билан боғлиқ бўлган 
янги ҳаёт талаблари билан эскириб бораётган режавий тизимлар орасидаги 
ихтилофларни бартараф этишга ва ривожланишга қодир бўлган қисмларнинг 
мавжудлигини англаш мумкин. 
Шаҳарни реконструкциялаш жараёнида шаҳарнинг эски, узоқ вақт 
шаклланган қисмини қайта тузатиш ва янги худудларни ўзлаштириш билан 
бир вақтда бинолар учун зарур бўлган мухандислик қурилмаларни 
жойлаштириш ҳам лозим бўлади. 
Шаҳарларни янги худудда тараққий топиши ва унинг эски қисмида 
қайта қуришларни амалга оширилиши умумий шаҳарсозлик талабларига 
асосланади ва ҳамиша бир-бирига боғлиқ бўлади.
Кўп холларда шаҳар худудидан самарали фойдаланиш ҳақидаги 
шаҳарсозлик талабларини яхши тушунмаслик оқибатида кам қаватли 
қурилган ажойиб бинолар бузиб ташланади. Бунда мавжуд биноларга 
устқурма 
қуриб 
ўртача 
қаватлиликни 
ошириш 
имкониятидан 
фойдаланилмайди. 
Режалаштириш, 
молиялаштириш 
ва 


лойиҳалаштиришнинг турли даражада бўлиши янги қурилиш ва 
реконструкцияни 
биргаликда 
комплекс 
ўтказиш 
масаласини 
мураккаблаштиради. Бу эса бузиш ҳақида асоссиз қарорларга олиб келади. 
Ремонт-қурилиш 
ишларининг 
мукаммал 
эмаслиги 
уларнинг 
меҳнатсарфлилиги ва нархини ошириб юборади ва бинонинг эксплуатацияга 
яроқли элементларини сақлаб қолиш имконияти йўқолади. Масалан 
реконструкция амалиётида яхлитқуйма темир-бетон жуда суст жорий 
этилаяптики, бунда мавжуд конструкциялардан қолип сифатида фойдаланиб 
иш жараёнини анча соддалаштириш мумкин бўлади. 
Бино ва унинг элементларининг техник холатини баҳолаш бўйича 
бажариладиган текширув ишлари шу ишларни олиб боришга хуқуқ берувчи 
лицензияга эга бўлган ихтисослашган ташкилотнинг юқори малакали 
мутахассисларига шартномавий асосда топширилиши керак. Ремонт-
қурилиш ишлари соҳасида конструктив ва технологик ечим ва усулларни 
такомиллаштириш устида мунтазам иш олиб бориш талаб этилади. 
Давлатимизнинг барча фуқароларида тарихий ва меъморий меросимизнинг 
мавжуд нодир обидаларини сақлаш ва кўркамлаштиришга интилиш 
туйғуларини доимий ўстириб бориш лозим. 

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish