Парраклик счётчиклар.
Қуйидаги расмда бир паракли счётчик схемаси кўрсатилган. Буларда суюқлик счётчик парракларига тангенциал равишда йўналтирилган бўлиб, парраклар айланиш сони бўйича модда миқдори аниқланади. Парракли счётчиклар агрессив бўлмаган температураси 30 0С дан ортиқ бўлмаган оқимга мўлжалланган. Чунки парраклар пластмассадан тайерланади. Юқори температура учун парраклар тезда тайерланади.Суюқлик миқдори оқим харакати тезлиги билан қуйидаги нисбат орқали боғланган:
Q = Vўрт * S (2)
бу ерда Q-хажмий сарф, м3/c, Vўрт-оқимнинг ўртача тезлиги, м/c, S-оқимнинг кўндаланг кесим юзи, м2.
Оқим йўлига ўрнатилган парракларнинг айланиш сонига қараб асбобдан ўтган суюқлик миқдорини аниқлаш мумкин. Парраклар айланишининг тезлиги оқим тезлигига пропорционалдир:
n =K Vўрт: (3)
бунда n-парракларнинг айланиш сони, 1/с; K-асбобнинг геометрик ҳажмига боғлиқ бўлган доимийси, м-1. 16.3тенгламадан
n=k*Q\S (4)
Парракларнинг t вакт ичидаги айланишлар сони асбобдан шу вакт ичида утган модда сарфига пропорционал:
N = nt = K/S*Qt (5)
Парракларнинг шаклига кўра тезлик счётчиклари икки группага бўлинади: спиралсимон ва қанотли.
Бу счётчиклар 50.....200 мм шартли ўтишга мўлжалланиб, сарфни 70.....1700 м3/соат ва __2.....3% хато билан ўлчайди. Муҳитнинг босими 0,98 мПа (10 кгк/см2) дан ошмаслиги керак.
Суюқликни парракка келтириш усулига кўра қанотли счётчиклар бир шаррали ва кўп шаррали бўлади.
Кейинги расмда кўп шаррали счётчик схемаси кўрсатилган. Бу счётчикларда суюқлик асбобнинг парракларига тангенциаль равишда йўналтирилади. Парракли счётчиклар агрессив бўлмаган оқимда, ишласа ва оқим температураси 30 0С дан ошмаса, уларнинг парраги пластмассадан таёрланади. Оқим температураси 90 0С дан юқори бўлса, парраклар жездан тайёрланади.
Электр сатҳ ўлчагичларда суюқлик сатҳининг холати бирор электр сигналига ўзгартирилади. Электр сатҳ ўлчагичлар орасида энг кўп тарқалгани сиғим, индуктив ва актив қаршиликларнинг ўзгаришига мувофиқ бўлганига асосланган асбоблардир.
Суюқлик сатҳи баландлигининг ўзгариши билан боғлиқ равишда электродлар орасидаги электр сиғим ўзгаришига сосланган асбоб-сиғимли сатҳ ўлчагич дейилади.
Сатҳ баландлиги ўлчаниши керак бўлган суюқликли идиш 1 га изоляцион материал билан қопланган электрод 2 туширилади. Электрод идиш деворлари билан биргаликда цилиндрик конденсаторни ҳосил қилади, унинг сиғимли суюқлик сатҳи ўзгариши билан ўзгаради. Сиғимнинг катталиги электрон кучайтиргич 3 орқали кучайтирилиб, сигнализатор ёки ўлчаш асбоби 4 га узатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |