АСОСИЙ КИСМ САТХ УЛЧАГИЧЛАР ХАКИДА МАЬЛУМОТ Вазнли сатҳ ўлчагичлар Бункер ва бошқа қурилмалардаги моддаларни сатҳини ўлчашдан анча фарқ қилади. Сочилувчан моддаларнинг сатҳ ўлчагичлари материалларнинг бункерга бир меъёрда тушадиган пайтларда ишлатилади.
Мессдозали сатҳ ўлчагичнинг схемаси расмда кўрсатилган. Асбоб комплекти сатҳ ёки вазн бирлигида даражаланган ва манометр 3 билан найчалар орқали уланган гидравлик мессдоза 1 дан иборат. Бункер 2 оёқларидан бирининг таянчи бўлган мессдоза поршенли металл корпусдан иборат.
Бундай сатҳ ўлчагичлар учун манометр стрелкасининг шкаладаги бошланғич (ноль) ҳолати бункернинг бўш ҳолатига мос келади. Шундай қилиб, шкала бункерни тўлдирадиган материал вазнини кўрсатади.
Вазнли сатҳ ўлчагичларнинг хатолиги ±10% дан ошмайди.
Пружиналар тегишли электр сигналини таъминлайди. Сатҳнинг пасайиши билан пружина мембрана ва контактларни бошланғич ҳолатга қайтаради.
Электр сатҳ ўлчагичлар Ўлчашнинг барча электрик усуллари ичида сиғимли усул кўпроқ қўлланилади. Бу сиғимли ўзгарткичлар лойиҳасининг соддалиги, уларнинг бир жинссизликка кам сезгирлиги билан тушунтирилади.
Сатҳ сигнализаторлари сифатида ўлчашнинг резонанс схемали (кўприкли эмас) сиғимли сигнализаторларидан фойдаланиш мумкин, масалан ЭСУ-1, ЭСУ-2 ва бошқа типларидан.
Бундай қурилмаларда электрод 1 ва бункер девори 2 дан тузилган сиғимли ўзгарткич индуктивлик ғалтаги билан бирга тебраниш контурини ташкил этади. Унинг резонанс частотаси ўзгарткич сиғими билан, яъни сатҳнинг қиймати билан аниқланади. Контурнинг резонанс частотаси билан генератор Г нинг кучланиш частотаси (сатҳнинг чегаравий қийматига мос келган) устма-уст тушса, Р реле сигнализация схемасини улайди.
Лотли сатҳ ўлчагичлар Сочилувчан материаллар учун ўзига хос сатҳ ўлчагич лотли ўлчагичдир. Бундай сатҳ ўлчагичларнинг сезнир элементи оғир жисм (лот) 1 дан иборат бўлиб, у қайишқоқ трос 2 га осилади. Ўлчашлар цикли бошида лот энг юқоридаги ҳолатда бўлади. Сатҳни ўлчаш цикли лотни бўшатиб юборишдан бошланади. Бунда у ўз оғирлик кучи таъсирида пастга туша бошлайди. Шу пайтда троснинг тортилишига реакция кўрсатувчи сигнал қурилмаси 3 ёрдамида лотнинг дастлабки ҳолатига нисбатан силжишини қайд қилувчи санаш қурилмаси 4 уланади. Лот сирти тегиш пайтида трос тортилиши камаяди ва сигнал қурилмаси санаш қурилмасини узиб қўяди, шу билан бир вақтда лотни кўтариш механизм 5 ни улайди. Бу механизм лотни дастлабки ҳолатига кўтаради, шундан кейин ўлчаш цикли қайтарилади. Санаш қурилмасининг кўрсатишлари сатҳ баландлигининг қийматларини аниқлаш имконини беради. Навбатдаги ўлчаш цикли бошланишидан аввал синаш қурилмаси кўрсатишлари ўчириб юборилиши лозим. Кўрилган сатҳ ўлчагич 20 м гача сатҳ баландлигини ± 10 см хатолик билан ўлчашга имкон беради.
Модда миқдорини ўлчайдиган асбоблар счётчиклар деб аталади. Счётчиклар ўзларидан ўтган модда миқдорини исталган вақт мобайнида ўлчайди. Унинг миқдори счётчик кўрсаткичлари фарқи билан аниқланади. Модда миқдори хажм (литр, м3) ёки масса (кг, т) бирликларида ифодаланади. Счётчиклар бевосита ўлчаш асбоблари бўлиб, уларнинг шкаласи бўйича олинган кўрсаткичлар қўшимча ҳисоблашни талаб қилмайди.
Сарф ўлчаш учун ишлатиладиган асбоблар сарф ўлчагичлар деб аталади. Модданинг берилган канал кесими орқали вақт бирлиги ичида ўтган миқдорини модда сарфи дейилади. Сарф ўлчайдиган асбоблар оний сарфни ўлчайди ва технологик режимлар ишининг барқарорлигини назорат қилишга, технологик жараённинг ўтишини хар бир онда автоматик равишда созлашга ва режимни бериш йўналишга созлашга имкон беради.
Модданинг хажмий сарфи Qҳ, м/с, м3/с, м3/соат масса сарфи эса QМ кг/с, кг/соат, т/соат ларда ифодаланади. Асбоблар счётчиклар (интеграторлар) билан таъминланиши мумкин, унда бу асбоблар счётчикли сарф ўлчагичлар дейилади. Бундай асбоблар модда сарфи ва миқдорини ўлчашга имкон беради.
Суюқлик ва газларнинг миқдорини ўлчайдиган счётчиклар қуйидаги асосий группаларга ажратилади:
1) хажм счётчиклари:
2) тезлик счётчиклари:
3) вазн счётчиклари:
Ишлаб чиқаришда суюқлик, буғ ва газларнинг сарфини ўлчайдиган асбобларнинг қуйидаги турларидан фойдаланилади:
1) босим фарқлари ўзгарувчан сарф ўлгичлар;
2) босим фарқи ўзгармас сарф ўлгичлар;
3) тезлик босими сарф ўлчагичлари;
4) ўзгарувчан сатҳли сарф ўлчагичлар;
5) индукцион сарф ўлчашлар;
6) ультратовуш сарф ўлчагичлар;
7) колориметрик (иссиқлик) сарф ўлчагичлар;
8) ионазицион сарф ўлчагичлар;
Ўлчанаётган модданинг турига кўра сарф ўлчагичлар сув, мазут, буғ, газ ва хаказоларни ўлчагичларига бўлинади.
Ҳажм счётчикларининг ишлаш принципи суюқлик ёки газ оқими муайян миқдорга порция (доза)ларга бўлиниб сарфланиши ва бу порциялар сонини ҳисоблаш йўли билан сарфланаётган модда миқдорини аниқлашга асосланган.
Суюқлик миқдорини ўлчайдиган тезлик счётчиклари харакатдаги оқимнинг ўртача тезлигини ўлчаш принципига асосланган.
Босимлар фарқи ўзгарувчан сарф ўлчагичлар билан сарф ўлчаш оқим ўтаётган қувурларда кичик диаметрли тўсиқ диафрагма, сопло ёки Вентури соплоси ўрнатиш натижасида ҳосил бўладиган модда потенциал энергияси (статик босими) нинг ўзгаришини ўлчашга асосланган.
Босимлар фарқи ўзгармас сарф ўлчагичларнинг ишлаш принципи ўлчанаётган мухит оқимнинг пастдан юқорига ўтишда конуссимон найча ичига жойлашган қалқовичнинг вертикал силжишига асосланган.
Ўзгарувчан сатҳли сарф ўлчагичларнинг ишлаш принципи суюқликнинг идиш тубидаги ёки унинг ён деворларидаги тешикдан эркин оқиб чиқадиган сатҳни ўлчашга асосланган.
Индукцион (электромагнит) сарф ўлчагичларнинг ишлаш принципи ташқи магнит майдон тасирида электр токини ўзгарувчи суюқлик оқимида хосил бўлган ЭЮК ни ўлчашга асосланган.
Сарф ўлчашларнинг ультратовуш усули трубага нисбатан ультратовуш тезлигининг оқим тезлигига боғлиқлигига асосланган.
Калориметрик (иссиқлик) сарф ўлчагичларнинг ишлаш принципи суюқли ёки газ оқимининг ёрдамчи энергия манбаи ёрдамида қиздирилишига асосланган.
Газлар сарфини ўлчашда қўлланиладиган ионизацион ўлчаш усули тробопроводдан ўтаётган газларнинг радиоктив нурланиш манбалари ёрдамида даврий ионизацияга асосланган.
Барча турдаги модданинг миқдорини ва сарфини ўлчаш асбоблари хозирги пайтда саноатнинг турли соҳаларида кенг қўлланилади.