Сатх ва Сарф Ўлчаш воситаларини калибрлашдан ўтказиш тартиби Ўлчаш воситаларини калибрлашдан ўтказиш тартиби қуйидагиларни ўз ичига олади:
ариза берувчининг ўлчаш воситаларини калибрлаш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш;
буюртмачининг талабларига мувофиқ калибрлашни ўтказишнинг техник имкониятларини аниқлаш ва маълум метрологик тавсифларни таъминлаш учун намунавий ўлчаш воситалари (еталонлар) ва ёрдамчи калибрлаш воситаларини танлаш;
ўлчаш воситасининг експлуатация ҳужжатларига мувофиқлигини текшириш;
ўлчашларни бажариш;
ўлчаш натижаларига ноаниқлик даражасини баҳолаш билан ишлов бериш;
калибрлаш натижаларини расмийлаштириш;
ариза берувчига ўлчаш воситаси ва калибрлаш натижалари бўйича ҳужжатларни топшириш.
Ўлчаш воситаларини калибрлашдан ўтказиш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилинади:
ўлчаш воситаси;
ўлчаш воситасининг метрологик тавсифлари белгиланган експлуатация ҳужжатлари;
калибрлаш жараёнида аниқланиши лозим бўлган ўлчаш воситаларининг метрологик тавсифлари рўйхати, ва зарур бўлганда, калибрлаш шароитларига ва бу тавсифларни аниқлаш усулларига қўйиладиган талаблар.
Ўлчаш воситаларини калибрлаш:
стационар калибрлаш лабораторияларида;
кўчма (мобил) калибрлаш лабораторияларида;
бевосита ўлчаш воситалари жойлашган жойларда, мутахассисларни хизмат сафарига юбориш йўли билан ўтказилади.
Мутахассисларни хизмат сафарига юбориш, кўчма (мобил) калибрлаш лабораторияларидан фойдаланиш, ишни ташкил етиш тартиби шартнома асосида белгиланади.
Зарур бўлганда ариза берувчининг аризасига асосан ўлчаш воситаларини калибрлаш уларни тайёрлаш, улгуржи сақлаш (импорт бўйича олиб кириладиган ўлчаш воситалари учун), ўлчаш воситаларини таъмирлаш ёки фойдаланиш жойларида амалга оширилиши мумкин. Бунда ариза берувчи:
ўлчаш воситаларини калибрлаш фойдаланиш жойида ўтказилган тақдирда — калибрлашни ўтказишни амалга оширадиган ижрочига тегишли бўлган калибрлаш ва ёрдамчи воситаларнинг калибрлаш ўтказиш жойига ва қайтадан ўз жойига йетказилишини таъминлайди;
калибрлашни ўтказиш учун зарур бўлган хоналарни ва ёрдамчи ходимларни ажратади;
сифатли калибрлаш ишларини ўтказиш учун барча шароитларни таъминлайди;
ўлчаш воситаларини калибрлаш фойдаланиш жойида ўтказилган тақдирда — калибрлашни амалга оширадиган ижрочига тегишли бўлган калибрлаш ва ёрдамчи воситаларнинг сақланишини таъминлайди;
кўчма (мобил) калибрлаш лабораториясидан фойдаланилганда — унинг муҳандислик коммуникацияларига уланишини таъминлайди, у турадиган жойни тақдим етади, шунингдек, унинг сақланишини таъминлайди.
Ижрочи бир иш куни мобайнида аризани кўриб чиқади ва ариза берувчи билан ўлчаш воситаларини калибрлашдан ўтказиш тўғрисида шартнома тузади ёки калибрлашни ўтказиш имкони бўлмаган тақдирда ариза берувчига калибрлашни ўтказишни рад етишнинг асосланган сабаблари кўрсатилган хат юборади.
Ўлчаш воситаларини калибрлашдан ўтказиш учун шартномалар електрон шаклда ҳам тузилиш мумкин.
Ўлчаш воситаларини калибрлаш ижрочи томонидан ўлчаш воситаларини калибрлашдан ўтказишга тузилган шартномага асосан тўлов амалга оширилган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида ўтказилади.
Ўлчаш воситаларини калибрлашдан ўтказиш давомийлиги ўн иш кунидан ошмаслиги керак, калибрлашдан ўтказиш вақтининг нормаси техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқ кўрсатилган муддатдан ошадиган ўлчаш воситалари бундан мустасно.
Aризага илова қилинадиган ҳужжатлар давлат тилида ёки рус тилида баён етилган бўлиши керак. Aгар ҳужжатлар бошқа тилларда баён етилган бўлса, у ҳолда уларга асл нусхасига мос таржимаси илова қилинади, унинг ишончлилиги учун ариза берувчи жавоб беради.
Aриза берувчидан ушбу Қоидаларнинг 14-бандида назарда тутилмаган ҳужжатлар ва маълумотлар тақдим етилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Aриза берувчи ўз ихтиёрига кўра қўшимча равишда бошқа ҳужжатларни ҳам тақдим етиши мумкин.
Aриза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар бевосита, електрон шаклда ёки почта алоқаси орқали тақдим етилиши мумкин.
Калибрлашни ўтказиш вақтида бажарувчи ўлчаш воситалари ташқи омиллар таъсиридан шикастланиши учун жавоб беради.
Ижрочи фақат калибрлаш ўтказиш вақтида натижаларнинг аниқлигини кафолатлайди. Ўлчаш воситалари ариза берувчига топширилган пайтдан бошлаб ижрочи ўлчаш воситалари метрологик тавсифлари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат талабларига мувофиқлиги учун жавоб бермайди.
Ўлчаш воситасининг қўлланиши мумкинлиги ҳақида қарор қабул қилиниши ариза берувчига юклатилади. Калибрлаш ўтказишга имкон бермайдиган сабаблар юзага келганда ижрочи томонидан ариза берувчига калибрлаш ўтказиш имкони йўқлигининг сабаблари кўрсатилган далолатнома тақдим етилади.