Назорат саволлари
Симобли термометрнинг принципиал схемасини келтиринг, уни ишлашини қисқача қилиб тушунтириб ёзинг;
Симобли термометрнинг кенгайтирилган ва соддалаштирилган структура схемаларини келтиринг;
Термометрнинг статик ва динамик тангламасини келтириб чиқаринг.
С12-20 гуруҳ талабаси Абдихаликов Шохжахон Дилшатовичнинг
«Соҳанинг технологик ўлчашлари ва асбоблари» фанидан 1-тажриба ишига
Ҳисоботи
Симобли термометрнинг структуравий схемаси:
MATLAB дастури ёрдамида олинган симобли термометрнинг турли кириш сигналларига раекцияларининг ўтиш графиги:
Турли хилдаги кириш сигналларини текшириб кўриб, биздан талаб этилган турғун жараённинг ўтиш графигини олдик.
2-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ
СУЮҚЛИКЛИ БОСИМ ЎЛЧАШ АСБОБЛАРИ
Ишдан мақсад
U-симон босим ўлчаш асбобини ишлашини ўрганиш.
Звенолар коэффициентлари k1, k4 ва k5 ларни ўзгартириб манометрни кучайтириш коэффициентларини ва вақт доимийсини ўзгартиришни ўрганиш
Асосий қисм
U- симон босим ўлчаш асбоби(икки найчали манометр). Босим ўлчайдиган суюқлик манометрлари ўзининг тузилиши нуқтаи назаридан энг содда ўлчаш асбобларига киради.
Бу асбобларнинг ишлаш принципи ўлчанаётган ортиқча босимнинг суюқлик устуни ҳисобига, яъни, гидростатик босим ҳисобига ҳосил бўладиган босим билан мутаносиб бўлишига асосланади.
Маълумки, ишлаб чиқариш жараёнларида ҳар доим икки хил босим билан иш кўрилади: 1) атмосфера босими Ратм бизга боғлиқ бўлмаган табиий босим; 2) сунъий ҳосил қилинадиган босим. Бу босим техникада абсолют босим Рабс деб юритилади.
1 - расм. U-симон, икки трубкали суюқлик манометри
Бу тушунтириш умуман ҳусусий хол бўлиб, аслида ўлчанаётган ортиқча босим ҳисобига ҳосил бўладиган куч билан гидростатик босим ҳисобига ҳосил бўладиган кучлар мутаносиблигига асосланади, яъни, тенглама қуйидаги кўринишида бўлади:
(1)
бу ерда S – U симон найчанинг кўндаланг кесим юзаси;
- найчага солинган суюқлик зичлиги;
H=h1+h2 - найчада ҳосил бўладиган суюқлик баландлиги.
Агар юза S га тенгламани икки томонини ҳам бўлиб юборсак, у ҳолда:
(2)
ундан
(3)
Агар суюқлик устида бошқа суюқлик бўлса,
у ҳолда
(4)
тенгламасидан фойдланилади.
Ортиқча босим Pор бирор сабабга кўра ўзгарса унда чап тирсакда суюқликка таъсир этувчи куч N1=Pop*S ҳосил бўлади, унда суюқлик, N1 куч ҳисобига ўнг томонга сурилиб, чап тирсакда суюқлик баландлиги h1-га тушади, ўнг тирсакда эса h2 баландликка кўтарилади.
Суюқликнинг умумий сатхини сурилиши
H=h1+h2 бўлади. (5)
Do'stlaringiz bilan baham: |