1-лаборатория иши дифманометрли сарф ўлчагичнинг ишлаш принципини ўрганиш



Download 0,99 Mb.
bet1/6
Sana02.03.2022
Hajmi0,99 Mb.
#477478
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1 lab STO\'


1-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ
ДИФМАНОМЕТРЛИ САРФ ЎЛЧАГИЧНИНГ ИШЛАШ ПРИНЦИПИНИ ЎРГАНИШ


Ишдан мақсад
Сарф ўлчагичдаги типик звеноларда борадиган қонуниятларни тушуниб олиш, структурасини соддалаштиришни мисолларда кўриш, ўлчаш асбобини хусусиятларини машинали эксперимент ёрдамида ўрганиш.


Назарий қисм
Модда сарфини ўлчаш ва миқдорини ҳисоблаш методлари кўп ва хилма-хилдир. Уларни биринчи навбатда объектнинг турларига қараб характерлаш мумкин: 1) труба орқали ўтадиган суюқлик ва газсимон моддалар миқдорини ўлчаш методлари; 2) сочилувчан моддалар сарфини ўлчаш методлари; 3) саналадиган қаттиқ жисмлар ва нарсаларни хисоблаш методлари.
Т руба орқали ўтадиган суюқлик ва газсимон моддаларни ўлчаш ва ҳисоблаш икки хил техник қурилма ёрдамида бажарилади: 1) сарф ўлчагичлар —вақт бирлиги ичида қувурдан ўтадиган модда ҳажмини ёки массасини ўлчайди, ўлчов бирлиги ҳажм бўйича — м3 /с; масса бўйича—кг/с; 2) счётчиклар—вақт (t1 – t2) оралиғида ўтаётган материалларининг узунлигини, модданинг ҳажми ёки массасини ўлчайди.
Ишлаб чиқаришда сарф ўлчагичларнинг қуйидаги турларидан фойдаланилади:
1. Босим фарқлари ўзгаришига асосланган сарф ўлчагичлар;
2. Босим фарқлари ўзгармас сарф ўлчагичлар;
3. Сатх ўзгаришига асосланган сарф ўлчагичлар;
4. Индукцион сарф ўлчагичлар.
Модда сарфи q билан босимлар фарқи Р1 = Р1' - Р2' орасидаги боғланиш жуда мураккаб бўлгани сабабли, унинг тўлиқ математик ифодасини топиб бўлмайди.
Дифманометрли сарф ўлчагич. Трубадаги суюқ модда оқимининг сарфини босим тушиши бўйича ўлчайдиган асбоблар комплекти оқимни торайтирадиган қурилма (диафрагма, сопло ва Вентури соплоси) ва сарфи бўйича даражаланган дифференциал манометрдан иборат бўлади.
Сарфни ўлчаш учун қўлланиладиган дифманометрнинг принципиал схемаси 1-расмда кўрсатилган.
Сарфи ўлчанадиган суюқлик труба 1 дан ўтганда диафрагма 2 оқимни торайтиради, натижада босим Р2 босим Р1 га қараганда камаяди ва босимлар фақи Р = Р1 – Р2 ҳосил бўлади.
Босимлар фарқи Р таъсирида призма 4 да ўрнатилган симобли U cимон манометр 3 бир томонга (чапга) оғади. Бу оғиш бурчагига мувофиқ индукцион сезгич 5 дан чиқувчи кучланиш ўзгаради. Кучланишни оғиши электрон кучайтиргич 7 да кучайтирилиб ижро этувчи элемент сервомоторни бошқарувчи ўрами 8 га таъсир қилади ва мотор кулачок 9 ни буриб, ричаг 10 ни юқорига кўтаради. У билан боғланган пружина 6 тарангланиб U симон найчани тик ҳолатга қайтаради. Мотор айланиши билан бурилган стрелка босимлар фарқига Р га мувофиқ вужудга келган сарфни кўрсатиб туради.

Download 0,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish