1. Котлован таги бўртиши ва чўкиш воронкаси ўлчамларини аниқлаш. Чўкишни қўзатиш белгиларини жойлаштириш. Иншоотлар чўкишини аниқлаш



Download 306,2 Kb.
bet1/8
Sana11.05.2022
Hajmi306,2 Kb.
#602049
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
15-Maruza


15-Бино ва иншоотларни эксплуатация қилишда геодеик ишлар.
Режа:
1. Котлован таги бўртиши ва чўкиш воронкаси ўлчамларини аниқлаш.
2. Чўкишни қўзатиш белгиларини жойлаштириш.
3. Иншоотлар чўкишини аниқлаш.
Таянч иборалар:
Котлован таги бўртишини ўрганиш, чўкиш воронкаси ўлчамини аниқлаш, тик деформацияларни ўлчаш усуллари, белгиларни жойлаштириш лойиҳаси, чўкиш маркалари турлари, бошлангич нивелирлаш асоси, реперлар турлари, геометрик нивелирлаш усули.

  1. Режа: Котлован таги бўртиши ва чўкиш воронкаси ўлчамларини аниқлаш.

Котлован таги бўртишини ўрганиш. Пойдевор силжишини қўзатиш, қурилиш котлованидан табиий босим (тупроқ қатлами) олиб ташлангандан кейин, унинг таг қисми бўртишини ўрганишдан бошланади. Чуқур котлованлар қазилганда тоғ-жинсларига бўлган табиий босим ўзгаради ва бунинг натижасида котлован таг қисмида кўтарилиш қўзатилади.
Котлован таги бўртишини қўзатишдан мақсад турли хил нуқталардаги кўтарилишни таърифловчи маълумотлар йиғишдир. Бу маълумотлар пойдеворнинг кейинги чўкиши ҳақида кенгроқ ўрганишга имкон беради. Катта гидротехник иншоотлар қурилишида 20-50 м чуқурликда котлованлар қазилади. Бундай котлованлар таг қисмининг бўртиш қиймати бир неча сантиметрдан 20-30 см гача бориши мумкин.
Қурилиш майдонидаги котлованларнинг кўтарилиш қийматини ўлчаш учун аввалдан белгиланган жойда қудуқ қазилади ва унга махсус конструкциядаги марка ўрнатилади. Қудуқ чуқурлиги қуйидагича ҳисобланади.

Бу ерда -қудуқнинг устки қисми отметкаси;
-катлован тагининг отметкаси.
Қўзатиш маркаси қудуқ орқали тушурилгандан кейин инвар рулетка ёрдамида яқинроқ жойлашган репер отметкаси унга узатилади. Нисбий баландликни узатиш аниқлиги барча тузатмаларни киритгандан кейин 1 мм ўрта квадратик хатолик билан ҳарактерланади.
Қудуқлар геодезик асос пунктлари билан геодезик боғланади ва координаталари аниқланади.
Котлованни қазишда олдинги ва кейинги ҳолатларда марканинг аниқланган координаталари фарқи бўртиш қийматини кўрсатади. Кўтарилиш котлованнинг марказида каттароқ бўлиб, унинг чекка қисмларида кичикроқ бўлади.

Download 306,2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish