Камерал трассалаш
Трасса ва трассалаш хақида умумий тушунча.
Трасса элементлари. Лойиҳаланаётган чизикда иншоотнинг топографик картага туширилган ёки жойда белгиланган ўқига трасса дейилади.
Трассаниниг асосий элементлари қўйидагилар хисобланади: план - унинг горизонтал текисликка проекцияси; бўйлама профил-лойихаланаётган чизиқнинг вертикал қирқими. Трасса планда турли хил йўналишдаги чизиклардан иборат бўлиб, бу чизиқлар ўзаро турли радиусдаги айланмалар орқали туташган булади.
Бўйлама профилда эса трасса турли нишабликдаги чизиқлардан ташкил топган бўлиб, бу чизикқлар вертикал қайрилмалар билан туташган бўлади.
Одатда, трасса нишаблиги катта бўлмаганлиги учун унинг тасвирини яққолрок кўрсатиш максадида бўйлама профил вертикал масштаби горизонтал масштабга нисбатан 10 баравар йирик қилиб олинади (масалан, горизонтал масштаб 1:10000, вертикал масштаб 1:1000 ).
Жойни ва лойиҳаланаётган чизикда иншоотни аниқроқ тасвирлаш учун трасса йўналишига перпендиқўляр ҳолда вертикал ва горизонтал масштаблари бир хил бўлган кўндаланг профил тузилади.
Ўтказилаётган жойнинг топографик шароитига қараб трассалар: водий, сувайиргич, тоғёнбағри ва қўндаланг сув айиргич трассаларига бўлинади.
Водий трассаси - водий худудидан ўттан бўлиб, текис план ва профилга эга бўлади. Лекин у катта сондаги сув хавзаларини кесиб утади, шунинг учун у кимматбахо утиш иншоотларини барпо этишни талаб қилади, бу эса трасса нархини ошириб юборади. Баъзи холларда ноқўлай геологик шароити туфайли водий трассасини рад килишга ҳам тўғри келади.
Сув айиргич трассаси - жойнинг нисбатан юкори отметкаларидан ўтади. Планда трассага нисбатан мураккаб бўлгани билан иш ҳажми кам, сунъий иншоотларни кам талаб қилади, ҳамда геологик шароит яхши бўлади.
Лекин тепалик жойларда сув айиргичлар энсиз ва эгри-бугри булади, шунинг учун трассани мураккаблаштириб юборади.
Тог ён багри трассаси - тог ён багрида жойлашган булади. У одатда жуда текис нишаблик билан лойихаланиши мумкин, аммо планда эгри - бугри булади. Бу ерда жарлик, чуқўрликлар қўп учрайди ва бу фойдаланишни кийинлаштиради.
Қўндаланг сув айиргич трассаси водий ва сув айиргичларни кесиб ўтади. Планда трасса тўғри чизиққа якин, лекин мураккаб ўтиш иншоотларини қўришга тўғри келади. Шу сабабли бу трасса қимматбахо ҳисобланади. Амалда трасса факат водий бўйлаб, ёки сув айиргичда жойланиши кам учрайдиган ҳолатдир. Одатда жой шароитига боғлик бўлган ҳолда турли хил категориядаги трассалар учрайди.
Трассалаш параметрлари-трассани лойиҳалашнинг техник шароитларига асосан ўрнатилган маълум талабларни қаноатлантириши керак.
Трассалаш деб- хамма техник шароитлар талабига жавоб берувчи, қўриш ва фойдаланишда кам харажат талаб килувчи трасса танлашдаги инженерлик қидирув ишлар йигиндисига айтилади.
Қўлай бўлган трасса варианти техникавий-иктисодий таққослаш натижасида танланади. Агар трассалаш топографик карта, аэрофотоматериаллар ёки жойнинг рақамли модели асосида аниқланса, камерал трассалаш, агарда жойда бевосита танланган бўлса, далада (жойда) трассалаш дейилади. Трассалашда планли параметрлар: бурилиш бурчаги, кайрилма радиуси, ўтиш кайрилма узунлиги ва баландлик параметрлар: бўйлама нишаблик, вертикал қайрилма радиуси мавжуд. Баъзи бир иншоотлар учун (ўзи оқувчи қувур ўтказгичлар, панеллар) баландлик параметрларига, баъзи бир иншоотлар учун эса (босимли қўвур ўтказгичлар, электр ўтказгич линиялари) нишаблик кўп ахамиятга эга эмас бўлиб, асосан қисқа масофадан ўтказишга харакат қилинади.
Текис жойларда трассалаш. Текис жойларда трассанинг холати контурли тусиклар, яъни тафсилотлар оркали аникланади. Бу ерда ўртача нишаблик талаб қилинган қийматдан кичик бўлганлиги учун трассалашни берилган йўналишда ўтказган холда, тўғри трасса ҳосил қилишга харакат қилинади.
Аммо, трасса йўналиши бўйлаб учрайдиган ботқоқлик, жарлик, яшаш пунктлари, қимматбаҳо қишлоқ хўжалик экинлари ва бошка кўринишда учрайдиган тусиклар АВ трассасани у ёки бу томонга чекланишга мажбур этади (6.1-шакл). Хар бир бурилиш бурчаги ϴ трассани бир канча узайишига олиб келади. Бу узайишнинг нисбий киймати λ қўйидагича хисобланиши мумкин:
λ =
шакл. Трасса узайишининг нисбий қийматини аниклашга оид
Бурилиш бурчаги ϴ нинг қийматига боғлиқ равишда узайиш қўйидагига тенг:
ϴ -(градусда) 10° 20° 30° 40° 50° 60°
Х-(фоизда) 1.5 6.4 15.5 30.5 55.5 100
Келтирилган кийматлардан қўриниб турибдики, бурилиш бурчаги 0°- 20° булганда узайиш кам булади.
Текис жойларда киска трассага эга булиш учун трассалашнинг қўйидаги коидасига амал килиш керак .
Трассани битта тўсиқдан иккинчи тусиққача тўғри ўтказиш керак. Трассанинг тўғри чизикдан чекланиши ва бурилиш бурчагини белгилаш асосланган бўлиши керак.
Бурилиш бурчаги учлари тўсиқ қаршисида шундай танланадики, трасса тусиқни айланиб ўтсин.
Трассани сезиларли узаймаслиги учун, бурилиш имкон борича 20-30° дан катта бўлмаслиги керак.
шакл. Тўсиқ, орқали трассалаш Тоғли жойларда трассалаш. Тоғли жойлардаги трассанинг холати рельеф орқали аниқланади. Тоғли жойнинг нишаблиги трассанинг нишаблик чекидан анча ортиб кетади. Шуни эътиборга олган ҳолда нишаблик чекини саклаб қолиш учун трассани узайтиришга тўғри келади.
Шунинг учун, тоғли жойларда трасса плани мураккаб қўринишга эга. Жойда икки нукта орасида масофа l, нукталар баландлиги фарки Н, билан белгиланса oртача нишаблик қўйидагича ҳисобланади:
Агарда трасса ўртача нишаблиги iМ трасса нишаблик чекидан катта бўлса, трассани узайтириш киймати l қўйидагига тенг:
25 фоизини ташкил этади.
Жойнинг рельефига қараб турлича узайтириш усуллари қўлланилади:
қўринишда, ҳалқа, спираль ва серпантина.
шакл. Трассани серпантина усулида узайтириш схемаси Агарда трассани нисбатан кичикроқ узунликда узайтириш талаб этилса, тўғри чизикда йуналиши 5-қўринишидаги йуналиш билан алмаштирилади. Трассани сезиларли даражада узайтириш талаб этилган ҳолларда (трасса тик тепаликдан ўтказилади) ҳалқасимон спирал қўринишдаги мураккаброк қайрилмалардан фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |