1. Жисмоний шахслар тўлайдиган солиқларнинг ўзига хос хусусиятлари нима?



Download 29,15 Kb.
bet1/2
Sana21.02.2022
Hajmi29,15 Kb.
#68611
  1   2
Bog'liq
Moliya soliqlar(savolga javob)



1.Жисмоний шахслар тўлайдиган солиқларнинг ўзига хос хусусиятлари нима?

ЖАВОБ: Жисмоний шахслар юридик шахс мақомини олмаган шахслардир. Бундай

шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқаролиги бўлмаганлар ва чет эл мамлакатлари фуқаролари киради. Ўзбекистон Республикаси солиқ қонунчилигига биноан солиққа тортиш мақсадида солиқ тўловчилар юридик ва жисмоний шахсларга бўлинган. Жисмоний шахслар тўлайдиган солиқлар давлат бюджети даромадларининг 20-25 фоизини ташкил этади. Жисмоний шахслар тўлайдиган солиқларнинг хусусияти шундан иборатки, солиқ жисмоний шахснинг тўғридан-тўғри ўз даромадидан олинади. Улар тўлайдиган солиқлар ва йиғимлар асосан бюджетга нақд пул тўлаш йўли билан ўтказилади. Жисмоний шахслар давлат бюджетига қуйидаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлайди:

  • -жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ;

  • -мол-мулк солиғи;

  • -ер солиғи;

  • -жисмоний шахслар тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланганда даромадига ўрнатилганқатъий ставкадаги солиқ;

  • қонунчиликда назарда тутилган бошқа солиқлар ва мажбурий тўловлар.

САВОЛ: Солиқ тўловчилар қандай ҳуқуқларга эга?
ЖАВОБ: Солиқ кодексига кўра солиқ тўловчилар кўйидаги ҳуқуқларга эгадирлар:

  • солиқ органларидан ва бошқа ваколатли органлардан (уларнинг ваколатлари доирасида) амалдаги солиқлар тўғрисида, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар ҳақида, солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида ахборотни, солиқ ҳисоботининг ва аризаларнинг шаклларини, шунингдек уларни тўлдириш тартиби ҳақида тушунтиришларни бепул олиш;

  • ўз солиқ мажбуриятларини бажариш юзасидан солиқ органларида ва бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлганмаълумотларни олиш;

  • Солиқ Кодексда белгиланган асослар мавжуд бўлганда ва тартибда солиқимтиёзларидан фойдаланиш ёхуд улардан фойдаланишни рад этиш;

  • солиқлар, пенялар ва жарималарнинг ортиқча тўланган ёки ортиқча ундирилган суммаларини ўз вақтида ҳисобга ўтказиш ёки қайтариш;

  • Солиқ Кодексда белгиланган тартибда ва шартларда солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш;

  • солиқ солиш объектларини ҳисобга олишда, солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашда ўзлари йўлқўйган хатоларни мустақил равишда тузатиш;

  • Солиқ Кодексга мувофиқ ўз ҳудудида ўтказиладиган сайёр солиқ текширувини ва солиқаудитини ўтказиш чоғидаҳозир бўлиш;

  • сайёр солиқ текшируви ва солиқ аудити материаллари билан танишиш, шунингдек ушбу текширувларнинг далолатномаларини олиш;

  • солиқ текширувини амалга оширувчи солиқ органларига солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижросига тааллуқли масалалар бўйича тушунтиришлар бериш;

  • солиқ органлари ва бошқа ваколатли органларнинг ҳамда улар мансабдор шахсларининг ушбу Кодексга ва (ёки) солиқ тўғрисидаги бошқа қонунҳужжатларига мувофиқбўлмаган талабларини бажармаслик;

  • солиқ органлари ва бошқа ваколатли органларнинг норматив тусга эга бўлмаган ҳужжатлари ҳамда қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари(ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда шикоятқилиш;

  • солиқ органлари ва бошқа ваколатли органларнинг қонунга хилоф қарорлари ёки улар мансабдор шахсларининг ноқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли етказилган зарарларнинг ўрни қопланишини белгиланган тартибда талабқилиш;

  • Солиқ Кодексда назарда тутилган ҳолларда, солиқ текшируви материалларини ёки солиқ органларининг бошқа ҳужжатларини кўриб чиқиш жараёнида иштирок этиш;

  • солиқ муносабатлари масалаларига оид ўз манфаатларини шахсан ёхуд солиқмаслаҳатчилари ташкилоти ёки бошқа ўз вакиллари орқали ифодалаш;

  • солиқсирига риоя этиш ва уни сақлаш.

  • Солиқ тўловчилар Солиқ у Кодексда ва солиқ тўғрисидаги бошқа қонунҳужжатларида белгиланган ўзгаҳуқуқларгаҳам эга бўлиши мумкин. Солиқ тўловчининг солиқ муносабатларида шахсан иштирок этиши уни вакилга эга бўлиш ҳуқуқидан маҳрум этмайди, худди шунингдек вакилнинг иштирок этиши солиқ тўловчини бундай муносабатларда шахсан иштирок этишҳуқуқидан маҳрум этмайди. Солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари солиқ органлари ва бошқа ваколатли органлар мансабдор шахсларининг тегишли мажбуриятлари билан таъминланади. Солиқтўловчиларнингҳуқуқларини таъминлашга оид мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликка сабаб бўлади


Download 29,15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish