Иқтисодий ҳаётнинг байналминаллашуви
Бу мамлакатларнинг жаҳон миқёсида иқтисодий алоқаларининг кучайиши ҳамда иқтисодий муносабатларнинг тобора кенгроқ жабҳаларини қамраб олиш жараёнидир.
Иқтисодий жараёнларнинг байналмиллалашуви натижасида жаҳон хўжалигининг қуйидаги таркиби вужудга келди
Товар ва хизматлар жаҳон бозори
Капиталлар жаҳон бозори
Ишчи кучи жаҳон бозори
Халқаро валюта тизими
Халқаро кредит-молия тизими
Халқаро меҳнат тақсимоти (ХМТ)
Бу алоҳида мамлакатларнинг товар ва хизматларнинг маълум турларини ишлаб чиқариш бўйича ихтисослашувидир.
Халқаро меҳат тақсимотида ихтисослашувнинг асосий турлари
- Бунда дунё мамлакатлари маълум бир тармоқ бўйича ихтисослашади. Масалан, Япония электроника, Германия техника-технология ва ҳ.к.
Тармоқлар бўйича ихтисослашув
- Бунда дунё мамлакатлари маълум бир тармоққа тегишли бўлган соҳалар бўйича ихтисослашади. Масалан, қишлоқ хўжалигида Ўзбекистон пахта, Қозоғистон буғдой етиштиришга ихтисослашган.
Тармоқ ичидаги ихтисослашув
- Бунда дунё мамлакатлари муайян бир товарнинг таркибий қисмларини ишлаб чиқаришга ихтисослашади. Масалан, БОИНГ-747 нинг деталларини 17 та мамлакат ишлаб чиқаради.
Деталлар бўйича ихтисослашув
- Бунда дунё мамлакатлари муайян бир товарнинг турли хил моделларини ишлаб чиқаришга ихтисослашади. Масалан, GM нинг айрим моделлари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилса, бошқа моделлари АҚШ нинг ўзида ишлаб чиқарилади.
Яратилаётган товар моделлари бўйича ихтисослашув
Глобаллашув
Бу (лотинча globus – ер курраси) жаҳон хўжалигининг бутун маконини қамраб олувчи иқтисодий муносабатлар ягона тармоғининг ташкил топиши ва ривожланиши
Do'stlaringiz bilan baham: |