1-қисм. Тўртламчи давр геологиясини илмий асослари, ўрганиш усуллари ва фойдали қазилмалари


Тўртламчи давр геологиянинг ривожланишини классик даври



Download 0,52 Mb.
bet5/50
Sana24.02.2022
Hajmi0,52 Mb.
#196266
TuriМетодическое пособие
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   50
Bog'liq
2 5269454929755375565

1.3 Тўртламчи давр геологиянинг ривожланишини классик даври

XX асрнинг 20-30 йилларида тўртламчи геология ривожланишининг (тўртламчи даврнинг генетик классификацияси, турли хил усулларга асосланган биринчи стратиграфик схеманинг ишлаб чиқилиши ва б.) классик даври бошланди.


1928 йилда, кейинчалик тўртламчи даврни ўрганиш бўйича Халқаро иттифоқга (International Union for Quaternary Research - INQVA) қайта ташкил қилинган, алохида халкаро ташкилот - Европанинг тўртламчи даврини ўрганувчи Ассоциация тузилган. У ҳар тўрт йилда бир марта халқаро конгрессларни ташкил этади.
Миллий қўмиталар ёки комиссиялар INQUAнинг қатнашувчи-давлатлари сифатида иштирок этадилар. Комиссиялар ва илмий гуруҳлар ўзларини симпозиумларини кисқа доирада ўтказадилар: масалан, лёссларни ўрганиш муаммолари бўйича конференция, конитинентал палеогидрогеолгия, энг янги тектоника бўйича комиссия ва бошқалар.
1939 йилда Европани тўртламчи даврига оид Халқаро харитаси тайёрланди. Унинг легендасида квартерни (Q) тўртта бўғимли бўлиниши тасдиқланган – у тўртта тенг қийматли таксономик қисмга: эоплейстоцен (Q1), мезоплейстоцен (Q2), неоплейстоцен (Q3) ва голоценларга (Q4) бўлинади. Мезо- ва неоплейстоценни ички қисмида музлик ва музликлараро ётқизиқлар ажратилган. Кейинчалик ўтказилган ишлар натижасида эо-, мезо-, неоплейстоцен ва голоцен ҳосилалари стратиграфик шкаланинг бўлимларига, музликлараро ва музлик қатламлари эса - ярусларга тенглаштирилган.
1940-1960 йилларда регионал тадқиқотлар давом эттириш билан бир қаторда, анча кенг кўламдаги муаммолар пайдо бўлди: буларга –тўртламчи системанинг ягона стратиграфик шкаласини яратиш, ушбу системанинг ичидаги стратиграфик чегараларнинг ўтказиш принцип-ларини ишлаб чиқиш, ажратилган бўлинмаларнинг таксономик даражасини аниқлаши, фауна ва флораларнинг ривожланишининг энг янги тарихини ва қадимий инсоният тарихини тиклаш киради.
Бу йилларда МХД худудларида кенг кўламда регионал ишлар авж олиб кетди: Сибирда (М.Н. Алексеев, В.С. Трофимов, Н.П. Куприна, Э.А. Вангенгейм ва бошқалар), Олтай ва Тувада Е.Н. Щукина, Л.Д. Шоригина ва бошқалар), Байкалортида (В.В. Ломакин, Э.А. Вангенгейм ва бошқалар), Қозағистонда (К.В. Никифорова ва бошқ.), Камчаткада (О.М. Петров, А.Э. Басилян ва бошқалар) ва бошқалар тўртламчи даврни ўрганишда катта фаолият олиб бордилар.
Тадқиқотлар натижасида МХД нинг турли регионларидаги тўртламчи ётқизиқларининг биринчи асосланган стратиграфик схемаси яратилди ва уни регионлараро корреляцияси ўтказилди. Шу вақтни ўзида, янги ётқизиқларнинг стратиграфик схемасини муфассал-лаштириш, денгиз ва континенталга хос кетма-кетликларни корелляциялаш бўйича ишлар бошлаб юборилди. Қисман, А.И. Мос-квитин томонидан, полигляциалистик асосда Европа текисликлигининг тўртламчи давр ётиқизиқлариннг стратиграфик схемасини ишлаб чиқилди ва у регионнинг кейинги музликларга оид стратигарифиясини ишлаб чиқишда негиз бўлиб хизмат қилади.
XX асрнинг 20-40 йилларида Ўзбекистоннинг тўртламчи давр ётқизиқларини тадқиқ этиш ишлари Н.Ф. Безобразова, Д.В. Наливкин, Г.И. Архангельский, Н.И. Толстихин, Ю.А. Скворцов, Н.П. Васильковс-кий, С.С. Шульц, Г.А. Мавлонов номлари билан боғланган. Улар биринчилардан бўлиб регионни дарё террасаси ётқизиқларига эътибор қаратишган ва тўртламчи давр ётқизиқларининг ёшларини аниқлаш учун фойдаланишган. Бирок, таклиф этилган схемада хронологик воқеа-ҳодисалар геоморфологик белгилар билан тизимлаштириган.
XX асрнинг 30-нчи йиллари бошларида Ўзбекистонда тўртламчи давр ётқизиқлари масалалари бўйича ҳеч ким махсус шуғулланмаган ва илк бор масадли йўналтирилган тадқиқотлар Ю.А. Скворцов томонидан олиб борилган. У аввал бошда, чоп этилган маълумотларни умумлаштириш билан ва ўзининг 1932-34 йиллардаги олиб борган тадқиқотларига таянган холда, у тўртламчи давр ётқизиқларини алоҳида долзарб масалаларини кўриб чиққан.
1937 йилда Ю.А. Скворцов томонидан, ғарбий Тянь-Шаннинг релъефи мисолида кайнозой ётқизиқларини геоморфологик хариталаш услуби таклиф қилинди. Шу вақтнинг ўзида Н.П. Васильков томонидан Фарғона ётқизиқларининг тўртламчи даври учун шунга ўхшаш ишлар бажарилди.
1949 йилда, геоморфологикя маълумотлари асосида, Тошкентолди районидаги дарё водийларининг рельефини тараққий этиш схемаси ишлаб чиқилди. Таклиф этилган схемада тўртламчи давр учун денудациянинг тўртта– нанай (Q1), тошкент (Q2), мирзачўл (Q3) ва сирдарё (Q4) цикллари ажратилди
Ўзбекистонни текислик худудиларидаги тўртламчи давр ётқизиқларининг стратиграфияси хақидаги масалалар Б.А. Федорович (1957), В.И. Попов (1956), Ю.А. Скворцов (1949) ва бошқаларнинг ишларида ўз аксини топган.
1953-56 йилларда Г.Ю. Алфёров, Н.А. Когай, А.А. Кулеш ва Д.А. Рубановлар Султон-Увайс тизмаси районида геологик-геомор-фологик ишлар олиб боришди ва тадқиқот маълумотлари бўйича тўртламчи давр ётқизиқларининг бўғимлаштирилган схемасини ишлаб чиқишди. Улар тўртламчи даврни тўртта: князбулоқ (Q1), коракўл (Q2), ақчадарё (Q3) ва амударё (Q4) комплексларга бўлишди.
Улардан кейин, 1960-62 йилларда Марказий Қизилқумдаги геологик тадқиқотлар жараёнида Э.Д. Мамедов, Х.Х. Ўрмонов, К.К. Пятков, А.К. Бухарин, Я.Б. Айсанов ва бошқалар томонидан бу регионни тўртламчи давр ётқизиқларини бўғимлаштириш схемаси ишлаб чиқилди. Тўртламчи ётқизиқлар, бошқа барча регионларидаги каби, тўртта свиталарга ёки комплексларга: яъни, айтим (Q1) ёки князбулоқ (Q1), усткулқудуқ (Q2), қулқудуқ (Q3) ҳамда замонавийга (Q4) бўғимлаштирилган.
1936 - 1986 йилларда Ўрта Осиёнинг тўртламчи ётқизиқлари Ғ.О.Мавлонов томонидан ўрганилди. Унинг томонидан алохида эътибор ХХ юз йилликнинг долзарб масалалари: региондаги лессимон ётқизиқларнинг келиб чиқиши, тарқалиши, таркиби ва хоссаларига қаратилди.
Ғ.О. Мавлянов 1958 йилда Ўрта Осиёнинг тўртламчи давр ётқизиқлари материаллари асосида лессимон жинсларни келиб чиқишининг полигенетик назариясини ишлаб чиқди. Бу ишида у биринчи бор Ўрта Осиё лессимон жинсларининг генетик турларни тарқалиши, қалинлиги, чўкувчанлигини башоратлаш схемасини келтирди. Мажмуавий тахллиларга асосланиб, у тўртламчи ётқизиқларни тўртта бўлимга ажратади: қадимий, ўрта, янги ва замонавий, ва уларни аввал нашр қилинган схемалар билан боғлаштиради.
Шундай қилиб, бу этапда тўртламчи геология мустақил Ер ҳақидаги фан сифатида шаклланди, тўртламчи давр ётқизиқларини стратиграфик схемалари, литологик ва генетик таснифлари ва б.ларда ифодаланган тўртламчи геологиянинг асослари қўйилди.

Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish