1.3.2.Тўртламчи давр ётқизиқларнинг хусусиятлари
Яхлит қоплам ва тўртламчи ётқизиқларнинг силжимаганликлари. Тўртламчи ётқизиқлар Ер юзасида (қуруқликда ва океанда) яхлит қопламлар яратадилар. Биринчи ётиш шаклларини тўлиқ сақлаган, силжишларга жалб қилинмаган тўртламчи ётқизиқлар устиворлик қиладилар, уларда бурмаловчи ва ёрувчи дислокациялар камдан-кам учрайди.
Тўртламчи даврнинг бўшоқ ётқизиқлари асосан етакчилик қиладилар; охактошли цементланган қаттиқ тоғ жинслари ва (охакли қумтошлар, конгломератлар, брекчие, органоген охактошлар) травертинлар ёки вулқонли жинслар камдан -кам учрайди.
Тўртламчи ётқизиқлар учун қуйидаги: музликларга хос, сувли-музлик, кўлларга хос, аллювиал, делювиал, пролювиал, эолга хос, биоген ва ва бошқа генетик турлар ажратилади. Музлик ҳосилалар на фақат қуруқликда, балки денгиз хавзалариа ҳам тўпланган (айсберглар мореналари). Тўртламчи даврнинг қоплама ётқизиқлари орасида лёссли ва лёссимон ётқизиқлар асосий ўринни эгаллайдилар.
Тўртламчи ётқизиқларнинг қалинликлари бошқа геологик системалардан сезиларли даражада фарқланади. Тўртламчи ётқизиқларнинг энг катта қалинликлари юзлаб метрни ташкил қилади. Улар тоғлар оралиқларидаги чуқурликларда ва ботиқ паст текисликларда учрайди. Одатда, тўртламчи ётқизиқларни қалинликлари бир неча метрлардан то ўнлаб метрларгача ўзгариб туради.
Замонавий қуруқликдаги тўртламчи қоплам таркибида континентал ётқизиқларни устиворлиги. Тўртламчи ётқизиқлар ҳақида барча бизга маълум бўлганлар – бу, аввалам бор, контенентал ётқизиқлар . Қуруқликда тарқалган денгиз ётқизиқлари Болтиқ-Беломор паст текисликларида, Каспий денгиздан шимолий-шарққа қараб ва Сибирнинг шимолий ғарбидаги Таймир депрессиясида маълум. Қадимий ётқизиқлар (тўртламчидан хам қадимий) қоидага кўра континентал эмас балки денгиз ётқизиқлари деб тақдим этилган.
Тўртламчи ётқизиқларни фациал беқарорлиги (катта ўзгарувчанлиги). Континентал ётқизиқларнинг хусусияти –ер юзаси рельефи ва унинг шаклланиш билан ўзаро боғлиқликлари ҳисобланада: яъни, кучли фациал ўзгарувчанлик, планда литологик ола-булалик, мураккаб линзасимон кўринишдаги ётишлар тавсифли. Қуруқликнинг тектоник кўтарилишлари мавжуд худудларида, қадимий билан таққослаганда анча ёш ётқизиқларнинг (қирқилган ва қўйилган) паст бўлган гипсометрик шароитлари кузатилади, турли генезисдаги бир хил ёшдаги ётқизиқларнинг турли баландликлардаги вазиятлари типик ҳисобланади. Бундан, тўртламчи ётқизиқларни таққослаш ва стратиграфик бўғимлаштиришда қийинчликлар туғилади.
Тўртламчи система ётқизиқларнинг ҳаракатчанглиги. Тоғ музликларида мореналар (морена ётқизиқлари) силжийди, чўлларда қумлар (эол ётқизиқлари) ҳаракатда бўлади, манбалардан аллиювиал ётқизиқлар ювилиб тушади, тоғ ён ёнбағирларида коллювиал солифлюкцион ётқизиқлар сурилади, денгизларни қирғоқ зоналарида ва кўлларда кўл-денгиз ётқизиқларинит тақдим этувчи, турли ўлчам-лардаги жинс бўлакчалари ўзларини жойларини ўзгаририб турадилар.
Техноген ётқизиқлар – фақатгина тўртламчи ёшдаги қатламдаги, сайёра учун янги бўлган техноген ётқизиқлар билан тақдим этилган. Тўртламчи даврда мутлақо янги бўлган геологик ва геоморфологик агент - инсон вужудга келди ва кучга тўлди ва у тоғ жинсларига ҳамда рельефга бўладиган барча табиий кучларнинг таъсирини белгилайди. Техноген тўпламлар шунчали таъсирчан хусусиятларга эгаки, улар охир-оқибатда инсониятнинг ҳамда қисман ўранилаётган фанни глобал муаммоларига айланди.
Фойдали қазилмалар – таркиблари бўйича аҳамиятга молик даражада бўлакчали ҳисобланган тўрламчи жинслар қимматбаҳо тошлар ва металлар сочилмаларининг асосий жойлашган ётқизиқлари бўлиб хизмат қилади, ётқизиқларда инсоният истеъмол этадиган ер ости сувларининг улкан захиралар мавжуд, улардан саноатда қурилиш материаллари сифатида фойдаланилади, уларда ёқилғи ҳамда биокимёвий ва бошқа хомашёлар тўпланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |