1-қисм. Тўртламчи давр геологиясини илмий асослари, ўрганиш усуллари ва фойдали қазилмалари


Тўртламчи давр геологиясини ўзига хос хусусиятлари



Download 0,52 Mb.
bet13/50
Sana24.02.2022
Hajmi0,52 Mb.
#196266
TuriМетодическое пособие
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   50
Bog'liq
2 5269454929755375565

1.3. Тўртламчи давр геологиясини ўзига хос хусусиятлари


1.31. Тўртламчи даврнинг хусусиятлари


Тўртламчи даврни кам давом этиши. 2013 йилдаги Халқаро стратиграфик шкалада қабул қилинган чегараларда бу даврни давомийлиги 2.58 млн йил деб бахоланади. Ушбу вақтий ҳажм, тотўртламчи вақтнинг исталган геологик асрини чўзилиш муддатларидан кичик (кайназой учун ўртача 3,3 млн йил).
Ушбу даврнинг давомийлиги умумий стратиграфик шкаланинг энг кичик бўлинмалари саналган –зоналарнинг чўзилиш муддатларига мувофиқ келади (0,7-4 млн. йил).
Шу билан бирга, тўртламчи система оддий стратиграфик ярусга ёки зонагагина тўғри келади.
Бунга қарамасдан, тарихий геологияда фойдаланиладиган ёшини аниқлашнинг асосий усули- биостратиграфия, тўртламчи ётқизиқларни муфассал бўғимлаштиришга имкон бермайди ва бундан келиб чиқиб, усул тўртламчи даврни бўлиш учун хизмат қила олмайди.
Органик дунёнинг эволюцияси, ушбу шунчаки қисқа вақт оралиғида қайд этиш учун зарур бўлганга қараганда, жуда секинлик билан давом этмоқда. Даврнинг кам давомийлиги, бунинг учун алохида принциплар ва усулларни излашларни талаб этади.
Қуруқлик ва қутб хавзаларининг музликлараро шароитлар билан алмашинувчи улкан даврий музликлари. Ер юзасининг тараққийсидаги музликлар ва музлараро эпохалар асосан, иқлимий шароитлари, ётқизиқларни генетик турлари ва уларнинг литологик таркиби, музланиши ва сувли музланиши рельефнинг шакллари, ўсимлик ва хайвонот дунёсининг ривожланишлари билан мухим даражада фарқланадилар.
Р. Флинтнинг маълумоти бўйича (1957) тўртламчи музланиши даврида шимолий ва жанубий ярим шарлардаги музликлар, уларни ҳозирги замонда тарқалгандан уч марта кўп худудларни эгаллаган.
Улкан музликлар ва муз қопламалари гохида қуруқликда ва океанда кенгайган, гохида эса қисқарган ёки бутунлай йўқлиб кетган. Уларни диамикаси сайёрадаги бўлиб ўтадиган барча табиий жараёнларда акс этади (таъсир кўрсатади) 1) ҳароратни ўзгаришига ва хавонинг намлик даражасига; 2) Ер юзасининг гидротермик режимига; 3) океаник гидросферасининг ҳароратини ўзгаришига; 4) қорли чегаранинг сатхларини тебаришларига; 5) денгизнинг сатхларини кўтарилиши ва пастлашишига; 6) дарё ва кўлларнинг режимини ўзгаришига; 7) ўсимликлар ва ҳайвонот дунёсига; 8) литогенез шароитларига; 9) тупроқ ҳосил бўлиши ва бошқаларга.
Ландшафтли зона чегараларнинг (зонал иқлимий режимлар) силжиши: гляциал (музликга хос), перигляциал (абадий музлик областини иқлими тури), плювиал (нам бўлган мўътадил зонанинг иқлим тури), ксеротермик (қурғоқчил), субтропик ва тропикли намликлар. Музлик қопламидан ташқаридаги зонал ландшафтларда мухим даражада ўзгаришлар бўлиб ўтган, уларни чегаралари аралишиб кетган.
Экваториал-тропик зоналарларда чегара зонаси кам ўзгаради:
-субтропик чўллар ва қуруқ дашт зоналарида плювиал (музлик даврида) ва ксеротермик (музлик даври оралиғида) режим ва ўсимликлар ландшафтининг алмашинувлари кузатилади;
- музликлар чеккаларида жойлашган перигляциал зонада совуқ- бутазорли ва мўътадил-совуқ алмашиниши, тайгага хос - ўрмон ландшафтларини навбатлашиб келиши кузатилади.
Тўртламчи даврнинг ўзига хос хусусиятлари. Музлик қоплаган районларда- бу моренали жўяклар ва тепаликлари, друмлинлар, жуда эрратик валунлар (харсанг тошлар), озлар (эгри-бугри валлар кўринишидаги жўяклар қатори), камалар (музлашга хос аккумулятив , қирлашган рельеф шакли) ва бошқалар қалаштириб ташланган. Перигляциал зонада солифлюкцион террасалар ва валлар, майда ва йирик дўнгликлар, дарзли полигонлар, тошли ва шағалли оқимлар, тоғли террасалар, термокарстли кўллар (воронкалар ва чуқурликлар) ва б. Музлик зоналаридан ташқарида сувли-аккумулятивли релъефлар хукмронлик қилган. Бу – террасали аллювиал ва дельтага хос текисликлар, пролювиал чиқариш конуслари ва бошқалар. Перигляциял ва ксеротермик шароит учун эол рельефларни хар хил шакллари тавсифли: қумтепалар (дюналар), барханлар, дўнгликлар ва қум уюмлари ва бошқалар.
Неотектоник харакатлар асосан, релъефнинг кейинги қайта қуришларни – яъни, тоғларнинг кўтарилиши, океан ва денгиз тубларининг сатхини пастайишини келтириб чиқарадилар.
Чўкиб-ботиш жараёнига материкларнинг чекка қисмлари ҳамда океанларнинг чуқур эгикликларини жалб қилинади; чеккага хос денгизлар ҳосил бўлади, алохида бўғозлар, ички чуқур кўллар чуқурлашади ва кенгаядилар.
Фауналар ва флораларни нисбатан кучсиз ўзгарувчанликлари. Фауналар ва флораларни нисбатан кучсиз ўзгарувчанликларининг сабаблари (тўртламчи даврнинг алохида қирқимлари орасидаги унинг кичкина тафовутлари) аввалам бор, тўртламчи даврнинг нисбатан кичик муддатларда давомий этишидадир. Шу вақтнинг ўзида, то тўртламчигача бўлган органик дунё (палеоген ва неоген) билан таққослаганда тўртламчи даврда фауна ва флораларни ахамиятга молик даржада ўзгаришлари аниқланган. Тўртламчи даврнинг бошларига келиб неоген флора ва фауналарнинг кўпгина турлари йўқолиб кетади, янги турлари пайдо бўлади. Флораларнинг турга хос таркиблари ўзгаради. Ҳайвонларнинг янги қавмлари ва турлари вужудга келади, улар совуқ ва мўътадил иқлимларга мослашадилар. Системалар чегарасида кучли, унинг ички қисмларида эса камроқ ўзгаришлар бўлади.
Тўртламчи ётқизиқларда флора ва фауналарнинг сезиларли фарқланишлари фақат музлик ва музликлараро қирқимларни таққос-лашда аниқланади. Шунинг учун музлик ва музликлараро ҳосилалар тўртламчи ётқизиқлар асосан, ўз ичига олган фауна қолдиқлар бўйича яхши ажратилади (стратифицирлашади). Турли ёшлардаги битта музликларни бошқа музликлардан ёки музликлараро даврни бошқа музликлараро давридан ажратиб қўйиш қийинчилик туғдиради.
Инсонни ривожланиши. Тўртламчи даврнинг фавқулотда ўзига хос хусусияти бу, инсониятнинг ва унинг моддий маданиятининг шаклланишидир. Тўртламчи даврини, қисман унинг геохранологияси ва стратиграфиясини ўрганишда асосан, инсонни ривож топишининг асосий этапларини, маданияти босқичларини ва палеолитик яшаш жойларини тадқиқ этиш катта аҳамиятга эга.



Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish