1.1.6. Тўртламчи давр геологиясини ҳозирги замон ривожланиш (этапи) босқичи
ХХI асрнинг бошлари иккита энг мухим бўлган - Халқаро стратиграфик маълумотнома (2002) ва Ўзбекистоннинг стартиграфик кодекси (2000) каби стратиграфик хужжатларни дунёга келиши билан нишонланди. Маълумотномани рус тилида нашр қилиниши, асосан Мёрфи ва А. Сальвадор тахрирлари остида унинг қисқартирилган инглиз тилидаги нашридан олдин, 1999 йилда амалга ошди, янада аввалроқ эса - Х. Хедберг тахрири остида Халқаро стратиграфик маълумотноманинг биринчи нашри (1978) (International Stratigraphic Guide, 1976) босиб чиқазилган.
Охирги ўн йиллар ичида тадқиқотчиларнинг тўртламчи геология сохасидаги қарашлари тубдан ўзгарди. Кўпгина йиллар мобайнида баҳс-мунозаларнинг марказида бўлган масалалар (тўртламчи даврнинг вақтинчалик ҳажмлари, унинг қуйи чегаралари, стратиграфик бўлинмаларининг структуралари ва кесимларини регионал ва регионлараро корреляциялаш) ўзларининг аниқ ечимларини топдилар. Бунга эса, тўртламчи геолгогияни анъанавий усулларининг такомил-лашишлари, тадқиқотлар доирасини кенгайишлари (нафақат контенентлар балки ленгиз ва океан тублари), янги усулларни қўллаш, шунингдек, тўпланган катта ҳажмлардаги далилий материаллар кенг йўл очиб берди.
Ҳозирги вақтда тўртламчи система ярусларини ёшга оид қуйи чегаралари млн.йилларда кўриб чиқилди ва белгиланди: яъни, гелазийга хос (гелазий) – 2,58; калабрийга хос (калабрий) – 1,806; ионийга хос (ионий) – 0,781; тарантийга хос (тарантий) – 0,126; голоценга хос (голоцен) – 0,011784.
Тўртламчи даврнинг қутбланишни геомагнитли шкаласи иккита геомагнит эпохалардан - Матуяма ва Брюнеслардан ва бир қатор қисқа вақтли эпизодлардан ҳамда геомагнитли майдоннинг экскурсларидан иборат. Геомагнит майдон вокеаликлари асосан, калий-аргонли усулда саналаштирилади.
Тўртламчи системанинг кислород-изотопли шкаласи ушбу даврнинг иқлимий тебранишларини ҳақида аниқ тасаввурини беради. Шкалада 100 ортиқ изотоп босқичлар ажратилган бўлиб, чегаралари юқорида кўрсатилган шкалаларга боғлаштирилган.
Тўртламчи даврнинг биостратиграфик шкаласи юқорида келтирилган шкалалар билан мажмуада, анчагина катта аниқликларга эга бўлади.
Ҳозирги вақтда, стратиграфия сохасида анча муфассал бўлган стратиграфик шкалани яратиш бўйича тадқиқотларда нафақат анъанавий усулларни, балки мухим бўлган ёшга хос чегараларни тадқиқ этишшнинг янги физик усуллар жалб этиш билан кенгайтириш мўлжалланади. Бундай шкалаларни ишлаб чиқиш, тўртламчи даврдаги геологик воқеликларни кенг кўламлардаги регионлараро корреля-циялашда катта ахамият касб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |