ТАЯНЧ ИБОРАЛАР
Инвестиция лойиҳасини иқтисодий таҳлил қилишнинг моҳияти
Лойиҳа мақсадлари
Лойиҳаларни иқтисодий таҳлил қилишнинг вазифалари
Инвестициянинг бозор баҳоси
Инвестициянинг муқобил баҳоси
Яширин баҳолар
ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛИДА МАНФААТЛАР ВА ХАРАЖАТЛАРНИ АНИҚЛАШ
1. Инвестициянинг фоизи ва унинг капиталлашганлиги
2. Инвестиция ва ташқи савдо
3. Инвестиция лойиҳаси иқтисодий таҳлилида манфаатлар ва харажатларни ўлчаш услублари
1. Инвестициянинг фоизи ва унинг капиталлашганлиги
Инвестициянинг ўзига хос хусусияти шундаки, у қўйилдими, энг аввало, ундан кўзланган мақсад фойда олишдан иборат бўлади. Шу туфайли инвестор фойда олишни ўйлаб иш тутса, инвестиция олувчи, яъни тадбиркор уни ишлатиб инвестор кўзлаган фойдадан ҳам кўпроқ фойда олишни мақсад қилиб қўяди. Шу туфайли тадбиркор инвесторнинг фойдасини таъминлашни ва ўзи ҳам фойда олишни кўзлаб иш тутади.
Бу жараёнга жамият нуқтаи назаридан қарайдиган бўлса, бирор бир маблағни инвестицияга қўйиш жамият учун ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Фақат маблағ бир қўлдан (эгасидан) иккинчи қўлга (эгасига) ўтади. Жамият учун мазкур инвестиция фойдали бўлади қачонки шу инвестицияни ишлатиш эвазига бирор миқдорда фойда яратилса. Жамият учун яратилган фойданинг ҳаммаси унинг фойдаси ҳисобланади. Жамият учун бу фойда кимга ва қанчадан тақсимланганлигининг «аҳамияти йўқ». Масалан, бир мулкдор иккинчи мулкдорга (тадбиркорга) 500,0 минг сўм инвестиция қўйди. Мулк биридан иккинчисининг ихтиёрига ўтди. Биринчисида маблағ инвестиция ҳажмида берилган муддатига камаяди, иккинчисида эса кўпаяди. Аммо жамият миқиёсида бу маблағнинг миқдори ўзгармаган ҳолда қолмоқда. Бироқ, тадбиркор шу инвестицияни ишлатиб 30,0 минг сўм фойда қилди. Унинг 10,0 минг сўмини инвесторга берди ва 20,0 минг сўмини ўз фойдасига айлантиради. Бу ерда инвесторнинг фойдаси 10,0 минг сўм, ўзиники эса 20,0 минг сўм. Жамият учун бу фойданинг миқдори 30,0 минг сўмни ташкил қилади. Тадбиркор ҳар йили инвестициянинг фоизини ва маълум белгиланган вақтдан кейин унинг тўлиқ қийматини қайтаради. Бу ҳолда ҳам маблағ бир қўлдан иккинчисига ўтади. Бир фирма олган инвестициясини (қарзини) бутунлай қутилди. Аммо у шу инвестицияни ишлатиш эвазига эришган фойдага эга бўлди, иккинчиси эса қўйган инвестициясини маълум фойда билан қайтариб олишга мувоффақ бўлди. Бу ҳолда ҳам Жамиятнинг фойдаси шу инвестицияни ишлатиш йўли билан иккала субъектнинг (инвестор ва тадбиркорнинг) олган фойдасига тенг бўлади.
Кўриниб турибдики, жамиятнинг манфаати, инвестор ва тадбиркор манфаатининг йиғиндисига тенг экан. Шу туфайли жамият учун яратилган миллий даромаднинг умумий миқдори муҳим. Хўжалик юритувчи субъектлар учун эса шу миллий даромаднинг қайси қисмига эга бўлиши муҳим. Бу эса жамиятдан яратилган миллий даромадни одилона тақсимланиш механизмини ишлаб чиқишни тақозо қилади.
Инвестиция ва уни ишлатиш нуқтаи назаридан мулкдор (инвестор), тадбиркор ва жамият иборалари ишлатилмоқда. Булар ушбу мавзунинг таянч иборалари бўлиб қуйидагича талқин қилинади.
Мулкдор (инвестор) деганда инвестицияга қўйиш учун ортиқча маблағига эга бўлган ва шу маблағини бирор лойиҳага инвестицияга қўйган жисмоний ёки ҳуқуқуий шахс тушунилади.
Тадбиркор деганда шу инвестициядан фойдаланиш эвазига ўзи ва мулкдор (инвестор) учун маълум миқдорда фойда олишни кўзлаб фаолият кўрсатадиган хўжалик юритувчи субъект тушунилади.
Жамият деганда шу давлат худудида жойлашган барча аҳоли ва уни бошқариб турган давлат тушунилади.
Шуни таъкидлаш жоизки, мазкур таянч иборалар ушбу мавзу нуқтаи назаридан қаралган ҳолда ёритилмоқда.
Инвестор ўз инвестициясидан келадиган маблағини фоиз сифатида ҳар йили олиши ҳам мумкин ва уни яна оборотга қўйиб капиталлаштириши ҳам мумкин. Масалан, инвестор 200,0 минг сўм инвестицияни 5 йилга 10 фоизлик фойда ставкаси билан қўйган бўлса ва барча фоизларни инвестицияга қўйиб уни капиталлаштирмоқчи бўлса, инвестициянинг миқдори йилдан-йилга ошиб борада.
Биринчи йилда 220,0 минг сўм (200,0 х 1,1) капиталлашган фоиз20,0 минг сўм (220,0 - 200,0)
Иккинчи йилда 242,0 минг сўм (220,0 х 1,1) капиталлашган фоиз 220,0 минг сўм (242,0 - 220,0)
Учинчи йилда 266,2 минг сўм (242,0 х 1,1) капиталлашган фоиз 24,2 минг сўм (266,2 - 242,0)
Тўртинчи йилда 292,8 минг сўм (266,2 х 1,1) капиталлашган фоиз 266,0 минг сўм (242,8 - 266,2)
Бешинчи йилда 322,1 минг сўм (292,8 х 1,1)капиталлашган фоиз 29,3 минг сўм (322,1 - 229,8)
Бу ҳолда инвестициянинг бошланғич қиймати 200,0 минг сўмни, умумий охирги қиймати 322,1 минг сўмни, қўшимча капиталлашган қиймати 122,1 минг сўмни (322,1-200,0) ёки (20,) + 22,0 + 24,2 + 26,6 + 29,3) ташкил қилади. Бу эса мулкдорнинг шу 5 йил мобайнида инвестициясидан қилган фойдаси ҳисобланади. Агар инвестор шу инвестициядан фоизини ҳар йили олиб турганда эди, унинг фойдаси 100,0 минг сўмни (20,0 х 5) ташкил қилган бўлар эди, холос. У ўз фоизини капиталлаштириш эвазига яна 22,1 минг сўм (322,1 - 100,0- 200,0) қўшимча фойда олишга эришган. Бу фойда инвестиция фоизининг капиталлашганлигидан олинган фойдаси ҳисобланади.
Инвестиция двидендининг (фоизининг) капиталлашганликдан олинган фойдаси деганда двиденд (фоиз) сўммасини яна инвестицияга қўйиб унинг фақат шу қисмига ҳисобланган двиденд (фоиз) сўммаси тушунилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |