1. Инвестицияларнинг моҳияти


Инвестиция лойиҳаси иқтисодий таҳлилида



Download 448,96 Kb.
bet77/110
Sana23.02.2022
Hajmi448,96 Kb.
#126663
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   110
Bog'liq
iNVST111

3. Инвестиция лойиҳаси иқтисодий таҳлилида

  • манфаатлар ва харажатларни ўлчаш услублари


  • Лойиҳадан олинадиган манфаат (фойда)ни доим ҳам тўлиқ миқдорий баҳолаш мумкин эмас. Масалан, лойиҳа натижасида йўл ҳаракати хавфсизлиги ёки тиббиёт хизмати яхшиланиши туфайли аҳоли соғлиғи яхшиланишини баҳолаш жуда қийин. Агар лойиҳа умумий фойдаланиш учун қулайлик яратса (тозалаш иншоотлари, жамоат марказлари), олинадиган манфаатни алоҳида истеъмолчининг тўлашга тайёрлиги тўғрисидаги маълумотга асосланиб баҳолаб бўлмайди. Ресурслар ҳудудий тақсимланишининг яхшиланиши, мамлакат ичидаги (миллий) интеграциянинг кучайиши каби лойиҳадан олинадиган бир қанча ўлчаб бўлмайдиган манфаатлар мамлакат ичида ресурсларни жойлаштиришда муҳим роль ўйнайди.

  • Олинадиган фойдани миқдорий ўлчаш мумкин бўлмаган ёки уларни сифат жиҳатдан қисмангина баҳолаш мумкин бўлган ҳолларда бошқача ёндашувлар қўлланилади. Бундай ёндашувлардан бирига лойиҳа натижасида унинг яроқлилигини таъминлайдиган фойда-манфаатлар минимумини олиш эҳтимолини таҳлил қилиш керак. Иккинчи ёндашув у ёки бу хизматни кўрсатиш учун бажарилиши шарт деб ҳисобланган, илгаридан ўрнатилган физик ёки қиймат меъёрларига асосланиш ҳисобланади (масалан, йўлга асфалт ётқизиш харажатлари 1 км.га X сўмдан ортмаслиги керак, биринчи ёрдам кўрсатувчи пунктгача бўлган масофа У км. дан ошмаслиги зарур).

  • Ўлчаш муаммолари тармоқлар бўйича фарқ қилади. Масалан, таълим, соғлиқни сақлаш ва умумий овқатланиш соҳаларида даромадга асосланган манфаат мезонлари яроқсиз бўлиб қолади, яъни улардан фойдаланиб бўлмайди.

  • Бу ҳолларда ёки энг кам харажатлар услубидан ёки техник кўринишдаги муаммолар учун (масалан, мактаб қуриш учун қулай меъёрларни аниқлашда) харажатлар самарадорлиги услубидан фойдаланиш мумкин.

  • Харажатлар самарадорлиги таҳлили бир неча муқобил вариантлардан қўйилган вазифа бажарилишини таъминлайдиган энг арзон лойиҳани танлаб олиш учун қўлланилади.

  • Баъзи ҳолларда манфаатлар фақат физик кўринишда бўлади ва шу сабабли уларни молиявий харажатлар билан таққослаб бўлмайди. Бундай ҳолларда юқоридаги услубларни қўллашдан бошқа имкон ҳам бўлмайди.

  • Харажатлар самарадорлиги таҳлили қўйилган вазифани ҳал этишнинг энг самарали йўлини танлаш учун қўлланилади. Бу таҳлилга лойиҳага қилинадиган барча харажатларни тегишли яширин баҳолар асосида калькуляция қилиш ва уларнинг келтирилган қийматини топиш учун олинган харажатлар оқимини дисконтлаш киради.

  • Бу тадбир лойиҳани амалга оширишнинг барча вариантлари бўйича ўтказилади. Кўзда тутилган натижаларга энг кичик дисконтланган харажатлар билан ёки маҳсулот бирлигига энг кам харажатлар билан эришишни таъминлайдиган лойиҳа энг яхши ҳисобланади. Бу мезон барча лойиҳалар лойиҳа мақсадини сифат жиҳатларидан бир хилда қондиради, деган шартга асосланади. Агар лойиҳа бўйича кўрсатиладиган хизматлар сифатида фарқ бўлса, энг маъқул вариантни аниқлашда бу ҳол кўзда тутилмоғи лозим.


  • Download 448,96 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   110




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish